Самарқанд вилоятида 75 минг долларга ҳокимият захирасида бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат ДХХнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигидаги тадбирда фош этилган.
Тойлоқ туманида яшовчи П.Ф. исмли эркак туманнинг Маданият маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасидаги 0,18 гектар ер майдонини бошқа фуқарога 75 минг АҚШ долларига сотишини билдирган. У Кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳужжат расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 15 минг доллар талаб қилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, П.Ф.га қарши чора кўришни сўраган.
Тезкор тадбирда эркак 15 минг доллар олаётганида ушлаган.
Изоҳ (0)