• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда фермерлар норозилиги ортидан қамалгани айтилган блогер аслида туман ҳокими ва бош ҳисобчи билан қарама-қаршиликка боргани маълум бўлди

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи блогер Элмурод Одилов дастлаб пилла пунктида калтаклангани, кейинчалик 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати “15 суткага кетган” блогер фермерлар норозилигига сабаб бўлгани, фермерлар билан қарама-қаршиликка дуч келганини билдирганди. “Дарё” қўлга киритган ҳужжатларга кўра, яккабоғлик блогер аслида туман ҳокими ва ҳокимлик бош ҳисобчиси билан қарама-қаршиликка борган.

    Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2023 йил 27 май куни чиқарган маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарорида ёзилишича, блогер Элмурод Одилов туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ҳамда ҳокимлик бош ҳисобчиси Суннатилла Раҳмонов билан тортишиб қолган.

    Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 35 ёшли блогер 2023 йилнинг 26 май куни кечки пайт соат тахминан 22:00 ларда туманнинг “Ибн Сино” маҳалласи Чинорли кўчасида жойлашган пилла маҳсулотларини сақлаш биносига бориб, у ердаги жараённи тасвирга ола бошлаган.

    “Ундан нима сабабдан видеотасвирга олаётганини сўраган Суннатилла Раҳмоновни жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган”, — дейилади суд ҳужжатида.

    Ҳужжатларда ёзилишича, шунингдек, блогер ҳокимлик бош ҳисобчиси Суннатилла Раҳмоновни ҳақорат қилгани етмагандек, туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг олдига бориб, ҳокимга “бирга-бир кўрасанми”, дея муштлашишга чақирган.

    Судда сўз олган ҳоким буни тасдиқлаб, 2023 йилнинг 26 май куни кечки пайт соат 22:00 ларда пилла пунктида ҳокимлик ходимлари билан пилла режасини бажариш бўйича йиғилиш қилганини, йиғилишга кириб борган блогер унинг ёнига бориб, телефонида видео олиши давомида “туман ҳокими ноқонуний йиғилиш ўтказяпти, одамларни нима учун йиғиб ўтирибсан”, дея сансираб гапирганини айтган. Ҳокимнинг қўшимча қилишича, блогер уни муштлашишга чақириб, “мен билан яккама-якка чиқ”, деган. Шундан сўнг блогерни ИИБ ходимлари олиб кетган.

    Суд ҳужжатларида ёзилишича, блогернинг ушбу қилмиши судда ўз исботини топган. Унинг ўзи ҳам қилмишига иқрор бўлган. Бироқ суд ҳужжатларида блогернинг фермерлар билан тортишгани, фермерларнинг ундан норозилиги ҳақида гап-сўз йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати блогернинг калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, блогерни фермерлар ишига аралашиб, уларни ҳақорат қилганликда айблаганди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эса блогерни бировнинг пулини олиб, жамоатчилик назоратини суиистеъмол қилганликда, жанжал эвазига мавҳум манфаатларга эришмоқчи бўлганликда айблаганди.

    12.06.2023, 17:35   Изоҳ (0)   16289
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахдаги шифохона ҳовлисида қаровсиз ётган эркак вафот этди

    12.06.2023, 17:21

    Миробод тумани ҳокими пойтахт “электросет”га директор этиб тайинланди

    12.06.2023, 16:46

    Шаҳрисабзда фуқаронинг четга чиқишига қўйилган тақиқини “ечиб бериши”ни айтиб, 1200 доллар олган МИБ ходимлари қўлга олинди

    12.06.2023, 16:43

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    12.06.2023, 16:08

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    12.06.2023, 15:08

    Ўзбекистонда сўм янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    12.06.2023, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.