Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мавжуд қарздорлик сабаб хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқини “ечиб бериш” эвазига ундан 1200 доллар олган МИБ ходими қўлга олинди. Ходимнинг бу қилмиши ДХХнинг вилоят бошқармаси ва ҳамкор идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.
Маълум бўлишича, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаро ДХХнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, МИБ ходими унинг четга чиқишга қўйилган тақиқини “ечиб бериши” эвазига пора талаб қилиб, 1200 доллар пул олганини айтиб, ёрдам сўраган.
Аризага кўра, ташкил этилган тезкор тадбирда МИБнинг Кўкдала ва Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочилари фуқародан олинган 1200 долларини қайтариб бераётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)