Миробод тумани ҳокими Шухрат Пулатов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 12 июнда “Ҳудудий электр тармоқлари”да электр энергетика тизимини янада ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мажлисда соҳадаги мавжуд камчиликлар таҳлил қилиниб, истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришда электр тармоқларини рақамлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланди ҳамда бу борада зарур чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Агзам Избосаров тайинланди. Тайинловга қадар Агзам Избосаров Қуролли кучлари бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.
Айни кунгача Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шухрат Пулатов “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди.
Кенгайтирилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.
Изоҳ (0)