Ўзбекистонда пул бирлигининг деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк буни рад этди.
Тармоқда таралган хабарларда пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши айтилганди.
Марказий банкнинг билдиришича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
“Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)