Ўзбекистон—Қатар саммити якунида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал-Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт экди. Бу Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошлангани ва етакчиларнинг халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш йўлидаги қатъий интилиши рамзи экани таъкидланган.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал-Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтганди. Музокаралар якунида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди.
Изоҳ (0)