АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник “Дарё”га берган интервьюсида Россия агрессиясини қўллаб-қувватлагани учун санкциялар рўйхатига Ўзбекистон ҳам киритилганига муносабат билдирди.
“Мен Россия тажовузини қораламоқчиман. Агар Россия Федерацияси ўзининг тинч қўшнисига қарши ҳарбий ҳужум уюштирмаганида, биз бундай вазиятга тушиб қолмаган бўлардик.
Зўравонлик, ҳудудни эгаллаб олиш, минглаб аскарлар ва тинч аҳолини ўлдириш... АҚШ бошқа давлатлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўриши, иқтисодий санкциялар қўллаши, Россияни тажовузи учун жазолашга ҳаракат қилишига тўғри келганидан афсусдаман, албатта.
Ушбу чора-тадбирлар Россиянинг ҳарбий машинасини қайта жиҳозлаш ва қайта қуроллантиришга йўл қўймаслик учун мўлжалланган. Улар рус халқига зарар етказиш учун мўлжалланмаган.
Улар бошқа давлатга, хусусан, Ўзбекистонга зарар етказишга қаратилмаган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкин шу ерда бўлганида вазирлар ва Шавкат Мирзиёевнинг ўзи билан гаплашиб, бу санкциялар зарар келтиришга қаратилмаганини айтиб ўтганди.
Биз бу санкциялар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ва соҳаларига зарар етказмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз. Ўзбекистон ҳукумати биз билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканидан жуда мамнунмиз”, — деди Жонатан Хеник.
Изоҳ (0)