Тошкент шаҳар Олмазор туманида 38 ёшли эркак 4-қаватдаги уйидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Унга кўра, ҳолат 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси соат 00:30 ларда Олмазор тумани, Қорақамиш 2/1 даҳасида содир бўлган. Унинг ўлими бош кўкрак ёпиқ тўмтоқ жароҳатлари, чап чакка пешона суяги катта бўлакчали синиши, чап томондан 2,3,4,5-қовурғалар ёпиқ синиши, танасида кўплаб шилинмалар натижасида юз берганлигини аниқланган.
Терговга қадар текширув давомида И.А. юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда оиласи билан ижарада яшагани, рўйхатдан ўтмасдан буюртма асосида Akfa ромлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келгани, қарзлари кўпайиб кетгани сабабли тушкунликда юргани, 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси ётоқхонадаги ойнада туриб, сигарет чекиб ўзини ташлаб юборгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан И.А. ўзини ташлаб юбориш сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётган бўлиб, ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Ўтказилаётган терговга қадар текширув Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган. Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)