• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Винисиуснинг қизил карточкаси бекор қилинди, ҳақоратда гумон қилинганлар ҳибсга олинди, “Валенсия” эса жаримага тортилди. Ҳукумат аралашувигача етган “Винисиус иши”нинг навбатдаги тафсилотлари

    “Реал Мадрид” футболчиси Винисиус Жуниор атрофидаги ирқчилик билан боғлиқ можаролар давом этмоқда. Бразилия ҳукумати ҳолат юзасидан Испанияга шикоят билан чиқди, Испания футбол федерацияси Винисиусга кўрсатилган қизил карточкани бекор қилди, “Валенсия” жаримага тортилди. “Дарё” футболчи атрофидаги воқеаларнинг давоми ҳақида маълумот беради.

    Биринчи қисм:

    “Буюк футболчилар ўйнаган лига бугун ирқчиларга тегишли!”. “Валенсия” мухлислари Винисиусни “портлаш”га мажбур қилди — у йиғлади, четлатилди ва ижтимоий тармоқда жавоб қилди (видео)

    Иккинчи қисм:

    “Винисиус иши” давом этади. ВАР ҳакамлари четлатилди, “Реал” прокуратурага арз қилди.
    Фото: Getty Images

    Бразилия ҳукумати Испанияга шикоят билан чиқди, Винисиуснинг қизил карточкаси бекор қилинди, “Валенсия” эса жаримага тортилди

    Винисиус Жуниорга нисбатан қилинган ирқчилик ва ҳақоратлар унинг ватани Бразилияда норозиликка сабаб бўлди. Мамлакат ҳукумати Испанияга расмий шикоят билан чиқди. Бразилия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида ФИФА, Испания футбол федерацияси ва Ла Лигага ҳам мурожаат қилинган.

    Бразилия ҳукумати бундай ирқчилик ҳаракатларининг олди олиниши ва такрорланмаслиги учун ҳозиргача самарали чоралар кўрилмаганидан чуқур афсусда. Испания ҳукумати ва спорт органларини айбдорларни жазолаш ва бундай хатти-ҳаракатларнинг такрорланишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришга чақирамиз. Шунингдек, ФИФА, Испания футбол федерацияси ва Ла Лигани тегишли чоралар кўришга чорлаймиз, — дейилади Бразилия ҳукумати баёнотида.

    “Валенсия” — “Реал” учрашувида Винисиус Жуниорга кўрсатилган қизил карточка бекор қилинди. Испания футбол федерациясининг спорт мусобақалари қўмитаси узоқ муҳокамаларидан кейин футболчининг дисквалификациясини олиб ташлаш қарорига келган. Бунга бош ҳакамда вазиятни ва футболчининг бу ҳаракатига сабаб бўлган аввалги ҳолатлар бўйича маълумотлар етарли бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилган.

    Шундай қилиб бразилиялик ўйинчи “Реал Мадрид”нинг 24 май куни бўлиб ўтадиган “Райо Вальекано”га қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин бўлади.

    Фото: The Sun

    “Валенсия” жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган “Месталья” стадиони Винисиус Жуниорга қилинган ирқчилик туфайли қисман ёпилади.

    Испания футбол федерациясининг спорт мусобақалари қўмитаси Ла Лиганинг 35-тури доирасидан ўрин олган ўйинда “Реал” ҳужумчисига нисбатан ирқчилик руҳидаги ҳақоратларни амалга оширган мухлислар ўтирган “Марио Кемпес” трибунасини бешта ўйинга ёпишга қарор қилди.

    Шунингдек, “Валенсия” 45 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Клуб 10 иш куни ичида апелляция бериши мумкин.

    Испания полицияси Винисиус Жуниорни ҳақорат қилган уч нафар ёш мухлисни ҳибсга олганини эълон қилди. Аввалроқ “Валенсия” бразилиялик футболчини ҳақорат қилган ишқибозларни бир умрга футболдан четлаштиришини маълум қилганди.

    Бразилияда Винисиусга бағишланган акция бўлиб ўтди, “Барселона” вакили Рафинья футболчини қўллаб-қувватлади, Хави эса унинг қизил карточкаси бекор қилинганини танқид қилди

    Бразилияда Винисиус Жуниорга бағишланган акция бўлиб ўтди. Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган Исо Масиҳ ҳайкали чироғи футболчи билан бирдамлик рамзи сифатида ўчирилди. Акция ташкилотчилари ҳайкал чироғининг ўчирилишини “ирқчиликка қарши оммавий кураш рамзи ҳамда футболчи ва бутун дунё бўйлаб бундан азият чекаётганлар билан бирдамлик белгиси” деб атади.

    “Барселона”нинг бразилиялик футболчиси Рафинья ватандоши Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади. Каталония клубининг “Вальядолид”га қарши баҳсида (1:3) Рафинья 62-дақиқада захирага олинаётган вақтда либосини ечди. Унинг ички футболкасида “Кўзнинг ёрқинлигидан кўра терининг ранги муҳимроқ экан, уруш бўлаверади”, деган ёзув бор эди. Орқа томонига эса “Биз сен биланмиз, Вини”, деб ёзилганди.

    Фото: Getty Images

    “Барселона” мураббийи Хави ҳам ирқчилик ва ҳақоратларни қоралади, бироқ Винисиусга кўрсатилган қизил карточка бекор қилинганини танқид қилди.

    “Ирқчилик ва ҳақорат хатти-ҳаракатлари жазоланиши керак, аммо қизил карточканинг бунга алоқаси йўқ. Винисиус томонидан қилинган ҳаракат майдонда содир бўлди”, — деди испаниялик мутахассис.

    24.05.2023, 12:41   Изоҳ (0)   9330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Буюк футболчилар ўйнаган лига бугун ирқчиларга тегишли!”. “Валенсия” мухлислари Винисиусни “портлаш”га мажбур қилди — у йиғлади, четлатилди ва ижтимоий тармоқда ж...

    22.05.2023, 15:21

    “Винисиус иши” давом этади. VAR ҳакамлари четлатилди, “Реал” прокуратурага арз қилди

    23.05.2023, 13:15

    Нодирбек Абдусатторов америкалик шахматчини мағлуб этиб, ChessKid Cup—2023 финалига чиқди

    24.05.2023, 10:49

    U-20 ЖЧ—2023. Аргентина ёшлари Гватемалани йирик ҳисобда енгиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

    24.05.2023, 09:16

    Ла Лига. “Барселона” 4 та гол урилган ўйинда аутсайдерга мағлуб бўлди (видео)

    24.05.2023, 06:21

    U-20 ЖЧ—2023. Ўзбекистон ёшлари Янги Зеландияга қарши баҳсда сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

    24.05.2023, 01:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.