• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Буюк футболчилар ўйнаган лига бугун ирқчиларга тегишли!”. “Валенсия” мухлислари Винисиусни “портлаш”га мажбур қилди — у йиғлади, четлатилди ва ижтимоий тармоқда жавоб қилди (видео)

    “Реал Мадрид” Ла Лига доирасида “Валенсия”га мағлуб бўлди (0:1). Ўйиндан кейин баҳс натижаси эмас, унда “Қироллик клуби” футболчиси Винисиус Жуниор билан бўлган вазиятлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Учрашув давомида ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга дуч келган бразилиялик футболчи якунда қизил карточка билан “сийланди”. “Дарё” қуйида ушбу вазият ҳақида батафсил маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Мавсум охирига келиб портлаган Вини

    Винисиус Жуниор мавсум давомида Ла Лиганинг деярли барча стадионларида ҳуштакбозлик ва ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга дуч келди. “Месталья”даги ўйинда эса футболчининг асаблари дош бера олмади. Ҳаммаси ўйиндан олдин бошланди...

    “Валенсия” мухлислари “Реал Мадрид” автобусини Винисиусга йўналтирилган ҳақоратлар билан кутиб олди. Ҳақоратлар ўйин вақтида ҳам давом этди. Валенсиялик мухлислар ҳужумчини “аҳмоқ маймун” деб атади ва унга ўлим тилади.

    Иккинчи бўлим ўрталарида баҳсли ҳолатда пауза юзага келди: Винисиус қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кираётган вазиятда мезбонлар ҳимоячиси майдонга улоқтирилган бошқа тўпни чиқариб юбориш учун тепди, натижада тўп Винисиусда бўлиб турган тўпга тегди ва “Реал” футболчиси бу вазиятда мувозанатни тиклай олмай йиқилди. Ҳакамлар узоқ муҳокамадан кейин жарима зарбаси белгилади.

    Шу вақтда дарвоза орти трибуналарида ирқчилик руҳидаги ҳайқириқлар янгради ва майдон томон турли буюмлар улоқтирилди. Винисиус ҳақорат ёғдираётган мухлислардан бирини кўрди ва бармоқлари билан уни кўрсатган ҳолда норозилигини кескин билдирди. Ҳакам эса стадион ходимларидан мухлисларни тинчлантиришни сўраб мурожаат қилишни талаб қилди. Шу тариқа ўйинда 8 дақиқага яқин тўхталиш бўлди.

    Учрашувнинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг чорак қисми ҳам ўтмасидан майдонда яна кескинлик рўй берди. Жарима зарбасидан йўлланган зарбани “Валенсия” дарвозабони Георгий Мамардашвили қайтарди ва бурчак зарбаси белгиланди.

    “Валенсия” вакили Юнус Муса майдондаги тўпни Антонио Рюдигерга бермади, натижада меҳмонлар ҳимоячиси рақибини майдонга йиқитди ва шундан кейин оммавий жанжал бошланди. Винисиус Мусага кескин эътироз билдирди, вазиятга Мамардашвили ва “Валенисия”нинг бошқа футболчилари аралашди, натижада жанжал юзага келди.

    “Валенсия” ҳужумчиси Уго Дуро Винисиусни томоғидан бўғди. Кейинроқ Винисиус Дуронинг юзига зарба берди. Ҳакам ВАР аралашувидан кейин Винисиусни майдондан четлатди, Дуро эса жазосиз қолди.

    Ҳужумчи майдонни тарк этиш чоғида қўл ҳаракатлари билан “Валенсия” Сегундага тушиб кетиши кераклигига ишора қилди. Бу “кўршапалаклар” захира ўриндиғида ўтирганларга ёқмади ва майдон ташқарисидан ҳам тортишув юзага келди.

    Ла Лига суриштирувни бошлади, “Валенсия” ҳам баёнот берди

    Аввалига учрашув бош ҳаками Рикардо Бенгоэчеа ўйин баённомасида ирқчилик ҳақида ҳеч нарса келтирмагани айтилган хабарлар тарқалди. Кейинчалик бунга компьютердаги носозлик сабаб бўлгани эълон қилинди ва янги баённомага мухлислар томонидан Винисиусга нисбатан “Маймун, маймун!” дея ҳақоратли сўзлар айтилгани ёзилди.

    Испания Ла Лигаси дарҳол ҳолат юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилди. Суриштирув учун керак бўладиган барча маълумотлар тўпланаётгани айтилганди. Тегишли қўмита нафақат ўйин вақтида юз берган ҳолатлар, балки учрашувдан аввал содир бўлган вазият борасида ҳам суриштирув ўтказади.

    Лига айбдорлар тегишли қоидалар бўйича жазога тортилишини маълум қилган.

    “Валенсия” клуби ҳам ҳолат юзасидан баёнот берди ва Винисиус Жуниорга қилинган ирқчиликни қоралади. Клуб энг қаттиқ чоралар кўрилишини маълум қилди.

    “Валенсия” футболдаги ҳар қандай ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Клуб ҳурмат ва спорт қадриятларига содиқ бўлиб, стадионларда жисмоний ва оғзаки зўравонликка қарши ўз позициясини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда Ла Лиганинг 35-тури доирасида “Реал Мадрид”га қарши ўйинда юз берган воқеалардан афсусда эканини билдиради. Клуб ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда ва энг қаттиқ чораларни кўради.

    “Бу футбол эмас. Бу Ла Лига”. Винисиус майдонда йиғлаб юборди ва ўйиндан кейин баёнот берди

    Учрашув якунланганидан кейин Винисиус Жуниор ижтимоий тармоқларда катта пост қолдирди.

    Ирқчилар қўлга киритган мукофот менинг четлатилишим бўлди. Бу футбол эмас. Бу Ла Лига.

    Бу биринчи, иккинчи ёки учинчи марта эмас. Ирқчилик Ла Лигада одатий ҳолга айланган. Лига буни нормал деб ҳисоблайди, федерация ҳам, рақиблар ҳар ўйинда бундан фойдаланади. Жуда афсусдаман. Қачонлардир Роналдиньо, Роналдо, Криштиану ва Мессига тегишли бўлган чемпионат ҳозирда ирқчиларники.

    Мени кутиб олган ва мен севган халқ дунёга ўзини ирқчи давлат сифатида кўрсатишга рози бўлмоқда. Афсуски, ҳар ҳафта содир бўладиган бундай ҳолатдан ҳимоялана олмайман. Буни қабул қиламан. Кучлиман ва ирқчиларга қарши охиригача бораман. Узоққа боришга тўғри келса ҳам.

    Кадр: Twitter

    Карло Анчелотти ҳам футболчининг ёнини олди.

    Футболни муҳокама қилишни хоҳлайсизми? Мен йўқ!

    Винисиусдан ўйинни давом эттиришни хоҳлайсанми, деб сўрадим. Ўйиндаги ёмон атмосфера сабабли футболчини майдондан олиш нотўғри. Футболчини ёмон ўйнагани учун захирага олишим керак, ирқчилик учун эмас. Лекин бугун содир бўлган ҳолатга аввал ҳам дуч келганмиз, бироқ бундай кўринишда эмас. Буни қабул қилиб бўлмайди.

    Мен нима қилиш кераклигини айтадиган одам эмасман, лекин бу тарзда футбол ўйнаб бўлмайди. Ҳозир 2023 йилда ирқчиликка йўл қўйилиши мумкин эмас. Ягона чиқиш йўли — ўйинни тўхтатиш.

    Ҳакам маълум бир протокол борлигини айтди, бироқ бутун стадион футболчини “маймун” деб атаётганди. Яна нима дейишим керак? Жуда ҳам хафаман, бундай ҳолат мен билан ҳеч қачон содир бўлмаганди. Ҳеч қачон футболчини майдондан ҳақоратлар сабабли оламан деб ўйламагандим. Винисиус шунчаки футбол ўйнашни хоҳлаётган йигит. Бу қийин вазият.

    Қолаверса, чоршанба куни мухлисларимиз Винисиуснинг ўйинини қизил карточка туфайли кўра олмайди. Ҳаммамиз Винини қўллаб-қувватлаймиз. У хафа, чунки шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайди.

    Фото: Getty Images

    Футболчилар Винисиусни оммавий равишда қўллаб-қувватлади. Лекин ҳамма ҳам эмас.

    Мадрид клуби асосий юлдузларидан бири доимий равишда ҳақорат қилинишидан чарчаган. Marca нашрининг ёзишича, “Реал” “Месталья”да содир бўлган воқеадан кейин Винисиусни ҳимоя қилиш учун охиригача бормоқчи.

    Жамоадошлари ҳам бразилиялик футболчини қўллаб-қувватлади. “Гол уришни хоҳлаётганимнинг ягона сабаби сени қучоқлаш ва уни сенга бағишлаш”, — деди Федерико Вальверде.

    “Агар Винисиус майдонни тарк этишга қарор қилса, мен у билан бирга чиқиб кетардим. Етар. Ўйиннинг 20-дақиқасиданоқ уни ҳақорат қилишни бошлашди”, — деди дарвозабон Тибо Куртуа.

    “Испанияда яна бир қайғули кун. Ирқчилар ғалаба қозонган кун. Бу шармандалик. Ирқчиликдан азоб чекиш ва кейин ўзингни ҳимоя қилганинг учун қизил карточка олиш! Қачонгача бунга чидашимиз керак? Мен сен биланман, биродар, курашимиз давом этмоқда”, — деди Винисиуснинг ватандоши ва жамоадоши Эдер Милитао.

    “Валенсия” футболчиси Жастин Клюверт ҳам бразилиялик футболчининг тарафини олди. “Менга Винисиус билан бўлган ҳолат ёқмаяпти. Бу футбол эмас”.

    Фото: Getty Images

    Дани Себальос ҳам жамоадошини қўллаб-қувватлади, бироқ унинг Сегунда ҳақидаги ҳаракатларини маъқулламади.

    “Бундай давом этиши мумкин эмас. Уни Испаниянинг барча стадионларида ҳақорат қилишади.

    Винисиуснинг ишорасини ҳам оқлаб бўлмайди. “Валенсия” мухлислари кўпроқ ҳурматга лойиқ. Умид қиламанки, улар Винини кечиради”.

    22.05.2023, 15:21   Изоҳ (0)   13284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Реал Мадрид” баскетбол жамоаси 11 карра Евролига ғолибига айланди. Бу рекорд натижа (видео)

    22.05.2023, 11:02

    U-20 ЖЧ—2023. Бразилия 5 та гол урилган ўйинда Италияга енгилди, Япония ёшлари Сенегалдан устун келди

    22.05.2023, 10:04

    Лига 1. “ПСЖ” Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Жамоани чемпионликдан бир очко ажратиб турибди

    22.05.2023, 05:07

    Ла Лига. “Реал” Винисиус четлатилган ўйинда “Валенсия”га ютқазиб қўйди, “Атлетико” ғалаба эвазига 2-ўринга кўтарилди

    21.05.2023, 23:50

    А Серия. “Наполи” бир ўйинчи кам қолган “Интер”ни енгди, Шомуродов асосий таркибда тушган баҳсда “Специя” дуранг ўйнади

    21.05.2023, 23:05

    АПЛ чемпионлигини ҳал қилиб қўйган “Манчестер Сити” ўз уйида “Челси”ни мағлуб этди

    21.05.2023, 22:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.