• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия президентлигига собиқ номзод Синан Оған иккинчи турда Эрдўғонни қўллаб-қувватламоқчи — ОАВ

    Туркиядаги президентлик сайловининг биринчи турида мағлуб бўлган собиқ номзод, Ата альянсидан Синан Оған иккинчи турда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўллаб-қувватламоқчи. Бу ҳақда Anadolu Gazete хабар берди.

    Фото: Reuters

    “Ҳуррият” газетаси мухбири, ҳукуматдаги одамларга яқин бўлган Абдулқодир Селвининг ОАВга маълум қилишича, Синан Оған 28 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида амалдаги президентни қўллаб-қувватлайди ва республикадаги ислоҳотлар бўйича Эрдўғон билан муҳокама қилинган бандларни эълон қилади.

    Оған беш банддан иборат протокол имзолаши ва Эрдўғонни қўллаб-қувватлашини билдириши кутилмоқда.

    “Ушбу бандлар қуйидагиларни назарда тутади: Конституциянинг дастлабки тўртта бандини ўзгартирмаслик. Конституциядан этник туркийликка оид бандларни чиқариб ташлашга уринишларнинг олдини олиш, барча турдаги террорчилик ташкилотлари ва терроризмга қарши кураш, қочоқларни режага мувофиқ босқичма-босқич депортация қилиш, иқтисодий сиёсатни халқаро бозорларга мос равишда ишлаб чиқиш ва фоиз ставкаси сиёсатида кўпроқ мослашувчанлик”, — дейилади нашр хабарида.

    Anadolu ёзишича, Синан Оған амалдаги президент билан учрашишдан олдин ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли билан музокара ўтказган. Унга қадар Оған Twitter саҳифасида шундай баёнот берган:

    “Шуни аён қилишни истардикки, қароримиз қандайдир мотивларга эмас, балки турк миллатининг келажаги, мамлакатимизнинг бирлиги, яхлитлиги ва барқарорлиги асосий ўринда туришига асосланган, биз қандайдир умидлар эмас, тамойиллар асосида танлов қилганмиз”.

    Оған бугун, 22 май куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан 19:00) матбуот анжумани ўтказиб, сайловнинг иккинчи босқичи ҳақидаги позициясини эълон қилиши кутилмоқда.

    Туркия президентлиги учун сайловларнинг иккинчи босқичи хориждаги туркияликлар учун бошланган.

    Сайловлар ҳақида

    14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Биринчи тур натижаларига кўра, Эрдўғон 49,24 фоиз, Қиличдарўғли 45,07 фоиз овоз олган. Биринчи турда ғалаба қозониш учун номзодга 50 фоиздан кўпроқ овоз керак эди, шунинг учун овоз беришнинг иккинчи босқичи 28 май куни бўлиб ўтади.

    Туркия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 14 май куни бўлиб ўтган сайловда иштирок этганлар 88,92 фоизни ташкил қилган. Кузатувчилар овоз беришнинг иккинчи босқичида ҳам сайловчиларнинг фаоллигини кутишмоқда.

    22.05.2023, 15:09   Изоҳ (0)   5465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон сайловда ютқазган тақдирда Европа Иттифоқи ва Россия бунга қандай муносабат билдиради?

    14.05.2023, 16:53

    Эрдўғон олдинда, аммо ғолиб эмас. Туркияда президентлик сайловлари иккинчи турга қолди

    15.05.2023, 15:12

    БАА компанияси Ўзбекистон билан энергия лойиҳалари ва инфратузилмага сармоя киритиш имкониятларини ўрганиш бўйича стратегик ҳамкорлик эълон қилди

    22.05.2023, 14:00

    Ҳарбий полигонлар: Россия Қозоғистондан қанча ерни қанча ҳақ эвазига ижарага олган?

    22.05.2023, 12:25

    SpaceX компанияси сайёҳлардан иборат кемани Халқаро космик станцияга учирди

    22.05.2023, 11:27

    Япония украиналик аскарларни даволаш учун қабул қилади ва Киевга 100 та ҳарбий юк машинаси беради

    22.05.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.