• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳарбий полигонлар: Россия Қозоғистондан қанча ерни қанча ҳақ эвазига ижарага олган?

    Қозоғистон ҳудудида ҳозир Россияга ижарага берилган умумий ер майдони 8,6 миллион гектардан ортиқ бўлиб, бу учта синов майдончасини ташкил этади. У ерда 900 га яқин россиялик ҳарбий хизматчилар доимий равишда бўлиб турибди, деб ёзмоқда Tengrinews.

    Фото: Tengrinews

    Май ойи бошида республика парламенти депутати Серик Егизбоев ушбу ерларни қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун беришни таклиф қилганди.

    “1995 йилдан бери Россия Қозоғистондан ҳарбий полигонлар учун 8,5 миллион гектардан ортиқ майдонни номинал тўлов эвазига ижарага олиб келади, ижара нархи 2005 йилдан бери ўзгармаган, ҳар гектарига — 1 050 тенге (2,35 доллар). Мамлакатимизда парадоклас вазият юзага келди, Қозоғистон майдони бўйича дунёда 9-ўринда, аммо ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмаяпти. Деярли ҳар бир ҳудудда деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларни таъминлаш масаласи ер ресурсларининг етишмаслиги билан чекланиб қолган”, — деди депутат.

    Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Tengrinews’нинг расмий сўровига жавобан маълум қилишича, гап қуйидаги ҳудудлар ҳақида кетмоқда:

    • Қарағанда, Жамбил, Ақтўбе, Қизилўрда вилоятлари ва Улитов вилояти ҳудудида жойлашган Сари-Шаган синов полигони (майдони – 6 миллион 985 минг 316 гектар);
    • Ғарбий Қозоғистон ва Атиров вилоятлари ҳудудидаги 929-давлат парвоз синови маркази (майдони – 1 миллион 322 минг 398 гектар);
    • Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги тўртинчи давлат марказий турлараро полигони (майдони – 292 минг 825 гектар).

    Россия томонидан ижарага олинган полигонларнинг умумий майдони 8 600 539 гектарни ташкил этади (таққослаш учун: бу Австрия ёки Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидан каттароқ).

    Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, юқоридаги полигонларнинг ҳар бири учун улардан фойдаланиш ва ижарага бериш шартлари тўғрисида ратификация қилинган халқаро шартнома ва битимлар мавжуд (биринчи бундай шартнома 1993 йил 22 январда тузилган). Ижара нархи гектарига 2,33 долларни ташкил этади (жорий курс бўйича тахминан 1 046 тенге). Маълум бўлишича, бутун майдонни ижарага бериш давлатга 20 миллион 39  255 доллар ёки 10 миллиард тенгедан ортиқ даромад келтиради.

    Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигида полигонларни ижарага бериш бўйича халқаро шартнома ва келишувларни тугатиш мумкин бўлган сана 2030 йил 27 июль деб белгиланган. Шу билан бирга, вазирликнинг аниқлик киритишича, агар томонлардан ҳеч бири тегишли муддат тугашидан камида олти ой олдин уларни бекор қилиш истаги ҳақида ёзма равишда хабардор қилмаса, шартнома ва битимларнинг амал қилиш муддати ҳар 10 йилда бир марта узайтирилади. Шунингдек, томонлар полигонни ижарага бериш шартлари бўйича якдил қарорга кела олмаса ёки шартнома шартларини бажармаса, шартномалар тўхтатилади.

    Полигонлардан қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг илғор моделларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун фойдаланилади. Айни пайтда уларнинг ҳудудида 900 га яқин россиялик ҳарбий хизматчилар мавжуд.

    “Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини синовдан ўтказиш частотаси, қоида тариқасида, йилига 5-6 та, авиация техникаси эса ойига ўртача 15-20 та синовни ташкил этади. Синовлар давомида жанговар каллаги бўлмаган ракеталар қўлланилади”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

    Ҳарбий синов майдончаларининг атроф-муҳитга таъсири давлат экологик назорати соҳасидаги мутахассислар томонидан Қозоғистон Экологик кодексида назарда тутилган талаб ва қоидаларга мувофиқ ўрганилади.

    Ҳудудлардан ҳарбий полигонлар учун фойдаланишдан Қозоғистон ва унинг фуқаролари учун қандай амалий фойда бор, деган саволга Мудофаа вазирлиги қуйидагича жавоб берди:

    “Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича иттифоқчиси ҳисобланади. Полигонлардан Қозоғистон сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўлган илғор қурол ва ҳарбий техника моделларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун фойдаланилади. Қолаверса, ижара ҳақи республика бюджетига тушади”, — дейилади жавобда.

    22.05.2023, 12:25   Изоҳ (0)   12188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SpaceX компанияси сайёҳлардан иборат кемани Халқаро космик станцияга учирди

    22.05.2023, 11:27

    Япония украиналик аскарларни даволаш учун қабул қилади ва Киевга 100 та ҳарбий юк машинаси беради

    22.05.2023, 10:35

    “Россиянинг кўп йиллик таҳдидлари фонида Украинага Ғарбдан хавфсизлик кафолатлари керак” — Австрия ташқи ишлар вазири

    22.05.2023, 09:48

    Нега Россия ва Украина урушида Бахмут муҳим аҳамиятга эга? Уни қўлдан бой бериш нимани англатади?

    21.05.2023, 23:22

    “Россия Бахмутни босиб олмади”. Зеленский шаҳардаги вазият ҳақида гапирди

    21.05.2023, 23:22

    Дубайда 5 млрд долларга сунъий Ой қурилади (фото) 

    21.05.2023, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.