• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БАА компанияси Ўзбекистон билан энергия лойиҳалари ва инфратузилмага сармоя киритиш имкониятларини ўрганиш бўйича стратегик ҳамкорлик эълон қилди

    Энг йирик компаниялардан бири бўлган Абу-Даби Миллий энергетика компанияси (ТАQА) Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига сармоя киритиш учун стратегик имкониятларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик бошланганини эълон қилди. Хусусан, янги ва мавжуд электр станциялари ҳамда тегишли энергетика инфратузилмаси кабилар ўрганиб чиқилади, сармоя қиймати эса 3 миллиард доллардан ортиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Emirates 24 хабар бермоқда.

    Фото: The National

    Стратегик битим ва уни амалга ошириш тўғрисидаги шартномани Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Сарвар Ҳамидов, ТАQА номидан эса компания бош ижрочи директори ва бошқарувчи директори Ясим Ҳусайн Забет имзолади.

    Амалга ошириш тўғрисидаги шартнома тахминан 1,5 ГВт қувватга эга бўлган яшил майдонли комбинацияланган электр станцияси бўйича таклифларни ўз ичига олади. Янги лойиҳа Толимаржон энергетика мажмуаси ёнида йўлга қўйилади, у ерда аввалроқ ТАQА иккита газ электр станциясини хусусийлаштиришга сармоя киритиш режаларини эълон қилганди. Янги ҳамкорлик ТАQА томонидан электр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, таъминот, ишга тушириш, синовдан ўтказиш, эгалик қилиш ва фойдаланиш кабиларни қамраб олиши кутилмоқда.

    Шартномаларда, шунингдек, Ўзбекистондаги электр узатиш ва тақсимлаш инфратузилмаси билан биргаликда умумий қуввати 3 ГВт дан ортиқ бўлган мавжуд ва келгусида яратиладиган яшил майдонда газ билан ишлайдиган электр ишлаб чиқариш станцияларига сармоя киритиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.  

    Нашр таъкидлашича, ушбу келишувлар ТАQА’га янги ва мавжуд энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш тажрибасини олиб киришга йўл очади. Компания, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг соҳани ислоҳ қилиш жараёнини қўллаб-қувватламоқда. Энергия узатиш ва тарқатишда компания Ўзбекистон ҳукуматига узатиш ва тарқатиш тармоғининг ишлаши, тармоқ активларини модернизация қилиш ва йиғиш хизматларини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам бериш учун халқаро инфратузилмани ривожлантириш ва эксплуатация қилиш бўйича илғор тажрибасини улашади. 

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Сарвар Ҳамидов Ўзбекистон ТАQА билан ушбу муҳим энергия ва инфратузилма лойиҳаларида яна бир бор ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини айтган:

    “Ушбу ҳамкорлик ва лойиҳалар линияси барқарор ва ишончли энергетика секторига сармоя киритиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд имкониятлар ва умумий манфаатларимизга асосланади. Биз Ўзбекистондаги ўзгаришларни илгари суриш учун ТАQА билан ҳамкорликни интиқлик билан кутяпмиз”.

    ТАQА гуруҳининг бош ижрочи ва бошқарувчи директори Ясим Ҳусайн Забет шундай деган:

    “ТАQА Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлигимиз доирасида ўзининг кенг глобал тажрибасидан фойдаланиш имкониятидан мамнун. Биргаликда ишлаш орқали биз мамлакат энергетика тармоғининг барқарор ривожланишини жадаллаштиришимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашимиз мумкин. Ўзбекистоннинг тармоқ ва ишлаб чиқариш сектори имкониятларини модернизация қилишга ёрдам беришдан ташқари, мамлакатнинг етакчи вазирлик идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бизга халқаро портфелимизни бойитиш, жаҳон коммунал хизматлари етакчиси сифатидаги мавқейимизни мустаҳкамлаш имконини беради”.

    Битимларни имзолаш маросимида ТАQА, ADNOC ва Mubadala компаниялари иттифоқига қарашли Аbu Dhabi Future Energy Company қўшма корхонаси Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан қўшма ривожланиш шартномасини имзолаган. Унда Ўзбекистон бўйлаб бир нечта объектларда 2 гигаваттдан юқори бўлган қуёш ва шамол лойиҳаларини ҳамда 500 мегаватт/соат батарея қувватини сақлашни ривожлантириш назарда тутилган.

    22.05.2023, 14:00   Изоҳ (0)   2669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳарбий полигонлар: Россия Қозоғистондан қанча ерни қанча ҳақ эвазига ижарага олган?

    22.05.2023, 12:25

    SpaceX компанияси сайёҳлардан иборат кемани Халқаро космик станцияга учирди

    22.05.2023, 11:27

    Япония украиналик аскарларни даволаш учун қабул қилади ва Киевга 100 та ҳарбий юк машинаси беради

    22.05.2023, 10:35

    “Россиянинг кўп йиллик таҳдидлари фонида Украинага Ғарбдан хавфсизлик кафолатлари керак” — Австрия ташқи ишлар вазири

    22.05.2023, 09:48

    Нега Россия ва Украина урушида Бахмут муҳим аҳамиятга эга? Уни қўлдан бой бериш нимани англатади?

    21.05.2023, 23:22

    “Россия Бахмутни босиб олмади”. Зеленский шаҳардаги вазият ҳақида гапирди

    21.05.2023, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.