• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Вазир бўлиб онасининг орзусини амалга оширган, ўғлининг тўйи шов-шувларга сабаб бўлган Озодбек Назарбеков 49 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири Озодбек Назарбеков 7 май куни 49 ёшни қаршилади. Қуйида болаликдаёқ етимлик азобини тортган, онасининг орзусини ушалтириш учун раҳбар бўлган санъаткорнинг ҳаётидаги моддий қийинчиликлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

    “10 ёшимда онамдан айрилганман”

    Озодбек Назарбековнинг онаси ҳаётни жуда эрта тарк этган. Оиланинг кенжа фарзанди бўлган хонанда бу пайтда бор-йўғи 10 ёшда эди. Онасининг ўлими хонанда учун оғир зарба бўлганини у қуйидагича эслайди.

    Фото: Хонанданинг шахсий архивидан

     — Одамлар болалик йилларини ширин хотиралар билан эслайди, мен эса аксинча. Онам оламдан ўтганида бор-йўғи 10 ёшда эдим. Кенжа фарзанд бўлганим учун онамга суяниб ўсган, ҳатто анча улғайиб қолганимда ҳам онамнинг этагини қўйиб юбормасдим. 
    10 ёшимгача онамсиз ухламаганман. Бир куни онам раҳматли турмушга чиққан опамнинг уйига мени ташлаб келган экан. Мен йиғлаб жанжал қилганимдан кейин опам ярим кечаси онамнинг олдига олиб келган экан, — дейди Озодбек Назарбеков.

    “Онам раҳбар бўлишимни истарди”

    Хонанда оддий ишчилар оиласида дунёга келган, ҳатто фарзандлар орасида фақатгина у олий маълумотли бўла олган. Озодбек Назарбековнинг айтишича, хонанданинг онаси кенжа фарзандининг таҳсил олиши ва “обком” бўлишини орзу қилган экан.

    Фото: “Дарё”

    — Онамнинг бир гаплари ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди, болалик хотираларини эслайман, бизнинг пайтимизда вилоят ҳокими ‘обком’ дейиларди. Ойим ҳам мени эркалаб ‘обком болам’ дерди. Ниятлари холис экан, вақт ўтса ҳам, шу гапларини эслайман. Вазир бўлган куним ҳам кабинетда ўтириб шу нарсани эсладим. Қаерга борсам ҳам, онамнинг суратини ёнимда олиб юраман. Шу расм мен телевидениеда ишлаб юрган пайтим ўша ерда турган эди, кейин у ердан нарсаларимни йиғиштириб кабинетга олиб бордим. Расмни кабинетга қўйдим ва бирдан ‘обком болам’ деганлари эсимга келди. Шундан кейин ўтириб йиғладим ва мана, сиз ўйлагандек фарзанд бўлдим, деб бирпас расмлари билан гаплашдим.

    Онамнинг орзуси дуо бўлган экан, бўлмаса бизнинг оиламизда вазият оғир бўлгани учун акаларим, опаларим ўрта махсус таълимда қолиб кетишди, олий маълумотли бўлишолмади. Вазирликка ишга келганимнинг биринчи куни онам билан 10 дақиқа гаплашдим. Шунча дуо қилиб, шу кунларни кўрмадингиз дедим. Шу кунлар болалигимда бўлгани учун менда фақат ўксик хотиралар қолган. Билмадим, лекин қувончли воқеаларни эслолмайман, балки унгача қувончли воқеалар бўлгандир, бироқ бу қайғули кунлар барчасини ювиб ташлади. Онамнинг тириклигида қувонч, кайфият бор эди”, — дейди Озодбек Назарбеков.

    “Учувчи бўлишни орзу қилганман”

    Озодбек Назарбеков болаликда бир нечта ҳунарларни ўрганишга ҳаракат қилган. 15 ёшни қаршилагунга қадар, у санъаткор бўлиш ҳақида жиддий аҳд қилмаган.

    Фото: Instagram / @ozod_axmadovich

    — Оиламизда санъаткор бўлмагани учун отам мени турли соҳаларга йўналтирган. Шаҳрихондаги косиблар маҳалласидан тортиб, тандир-ўчоқчи, пичоқчиларнинг устахоналаригача бориб, уларга шогирд тушганман. Иш қилаётганда шунчаки қўшиқларни куйлардим, аммо бу соҳанинг этагини тутиш ниятим жиддий эмасди. Барча болалар сингари мен ҳам учувчи бўлишни орзу қилганман. Ундан кейин киноактёрликка қизиққанман. Оиламизда етти фарзанд эдик. Яхши эслайман, мусиқа мактабимизга 12 сўм бадал пули тўлаш керак эди, ўшани тўлаш ҳам оиламизга оғирлик қиларди.

    Рубоб олиш катта орзум бўлган. Акмалжон деган синфдошим бўлган. У ўша мусиқа мактабига борарди. Акмалжоннинг мусиқа мактабида дарси бўлган куни мактабга рубобини кўтариб келарди. У рубобини олиб келган кун мен учун байрам эди. Мени мусиқа мактабининг синфига киритишмас эди. Калитнинг тирқишига қулоғимни қўйиб, берилган дарсларни ёдлаб олиб, ёдлаган куйларим эсимдан чиқиб қолмаслиги учун мактаб коридорида у ёқдан бу ёққа ғинғиллаб, такрорлаб ўтирардим. Синфдошим дарсдан чиқиши билан рубобини олиб, хотирамдаги куйни рубобда чалиб кўриб, қўлимга кўчирардим. Дарсдан сўнг уйга қайтардим, уйга қайтгач маҳалламиздаги бошқа бир боланинг рубобини олиб, унда шуғулланиб, дарсларни ўзлаштирардим.



    Ҳатто охирги вақтлар шундай бўлдики, мусиқа мактабидаги Собиржон ака деган устозимиз мактабга пул тўлолмаганимга ҳам кўз юмиб, “Кириб, охирги партада бўлса ҳам ўтиравер”, дедилар. Ўша вақтда шунақа бахтли эдимки, мен уни бюрократияси билан нима ишим бор, мен ўқияпман, менга шу керак эди. Шанба ва якшанба куни устознинг уйларига борардим. У кунларни кутиб яшардим. Чунки устозимнинг уйларида барча мусиқа асбоблари бўларди. Устозларимиз беҳикмат инсонлар бўлишмаган. Аввал бир иш берардилар, ўша ишни бажарганимиздан кейин икки соат соз чалишга рухсат берганлар. Ўша куни мендан бахтли инсон бўлмаган, — дейди хонанда.

    “Муҳриддин Ҳолиқовга ҳавас қилганман”

    Озодбек Назарбеков санъаткор бўлиб шаклланишида Муҳриддин Ҳолиқовнинг ўрни беқиёс бўлгани ҳақида сўзлаб берган. 

    Фото: Скрин

    —  Муҳриддин Холиқовга ҳавасим жуда юқори бўлган. Ҳаттоки уларнинг овозига тақлид ҳам қилар эдим. Ўша пайтда Ботир Зокиров хотирасига бағишланган танлов эълон қилинган. Танловнинг биринчи турида қатнашиб ғолиб бўлганман, шунда февраль ойлари эди. Кейинги тур яна икки ойдан кейин бошланарди. Бизга кетаверинглар, кейинги турга келасизлар дейишган. Шу вақтда мен Муҳриддин Холиқовни топиб, танишиб кетмасам бўлмайди деганман. Чунки танловда устознинг қўшиғини айтиб иштирок этгандим, — дейди хонанда.

    “Устознинг уйини бир ҳафта излаганман”

    Озодбек Назарбеков таниш-билишларсиз “кўтарилган” ижодкор ҳисобланади. Унинг Муҳриддин Ҳолиқов билан танишуви ҳам жуда қизиқ кечган.

    Фото: Instagram / @ozod_axmadovich

    — Шахрихонлик Маъруф ака деган танишим бор эди. У киши консерваторияда ўқир  ва тўйларда ғижжак чаларди. Унинг ёнида юриб, тўйларга чиқиб юрган пайтларим эди. У кишига Муҳриддин Ҳолиқов билан учрашиш ниятим борлигини айтдим. У билан устознинг уйини нақд бир ҳафта излаб, топиб борганмиз. Аммо устоз билан учрашувимиз осон кечмаган. Аввалига устознинг акаси Шаҳоббин ака билан суҳбатлашганмиз. “Уч кундан кейин соат 6 ларга келинглар, шу ерда йиғилиб тўйга кетамиз”, деган. Шаҳобиддин акага устознинг қўшиқларини ижро этган кассетамни бериб, уч кун ўтишини интизор бўлиб кутганман. Уч кундан кейин келсам, уй олдида багажлари очилган ва магнитофони баланд қилиб қўйилган машина турибди. Энг қизиғи, унда менинг ижромдаги қўшиқлар янграётганини эшитиб, ғалати бўлиб кетганман. Мени Муҳриддин акага таништиргач, қўшиқларни қайта эшитиб кўрди. “Жамоа билан бирга ишлайсанми? Агар уйингдагилар рози бўлишса, тўй хизматларига ўзим билан бирга олиб бораман”, деган. Қувонганимдан уйга бориб отамнинг дуосини олганман ва Муҳриддин ака билан воҳадаги хизматларга кетганман, — дейди хонанда.

    Устоз анъанасини давом эттирган шогирд

    Муҳриддин Ҳолиқов шогирдларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган ижодкор эди. У Озодбек Назарбековга ҳам уйидан жой берди.

    Фото: Instagram / @ozod_axmadovich

    — Тошкентга келиб, Муҳриддин аканинг ҳовлисига жойлашганман. Бу ерда доим 3-4 та шогирдлар бўлар, устоз нимани еса, шогирдларига ҳам шуни илинарди, — дейди Озодбек Назарбеков.

    Кейинчалик бу одатни Озодбек Назарбеков ҳам давом эттирди. Азизбек Бектурдиев, Алишер Файз ва Баҳром Назаров устозларининг уйида яшаб, санъат сирларини ўрганишгани, Озодбек Назарбеков уларга нафақат сабоқ бергани ва иш билан ҳам таъминлаганини кўплаб интервьюларида айтиб ўтишган. 

    Озодбек Назарбеков 1994 йилда ижодини бошлаган. Аммо қандайдир сабабларга кўра, у тенгдошларига нисбатан анча кеч таҳсил олган. Яъни 29 ёшида талабаликка қабул қилиниб, 2007 йили тамомлаган. У 2003 йили яратилган “Ойдин кечалар” (таҳр: “Чанг кўчалар”) қўшиғи билан машҳурликка эришган.

    Хонанда энг оммабоп ва узоқ кунлик концерт бериш борасида рекорд натижани қайт этган. Яъни 2005 йилдан то 2016 йилга қадар хонанда ҳар йили ойлаб катта саройда концерт дастурларини намойиш этган. Раҳбар лавозимларига таъйинланганидан сўнг ижодида катта узилиш рўй берган. Яъни у 2017 йили “Ёшлар” каналига раҳбар этиб таъйинланган. Бир йилдан сўнг уни маданият вазири ўринбосари этиб таъйинлашди. Икки йилдан сўнг эса вазир лавозимига таъйинланиб, бор эътиборини маданият соҳасини риовжлантиришга қаратди. 

    Хонанда билан боғлиқ қизиқарли фактлар кўп. Масалан, у ўзбек санъаткорлари орасида 12 та шевада мустақил сўзлай олиши билан ҳам ажралиб туради. Шеваларда гаплашиш унга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. 

    Вазирлик афзалми ёки ижод?

    2020 йилдан буён деярли ижод қилмаётган Озодбек Назарбеков интервьюларининг бирида раҳбар бўлишдан кўра, ижод қилиш завқлироқ эканлигини айтиб ўтган. 

    — Албатта, хонанда бўлиб эркин ижод қилишнинг қулайлиги юқори. Бугунги кунда, давлат идоралари халқ манфаатига хизмат қилаётган пайтда вазир бўлиш янада масъулиятли ҳисобланади. Ҳаловат жойида бўлмайди. Вақт, иш кўламининг кенглиги нуқайи назаридан катта давлатнинг бутун бир маданият соҳасига жавобгарлик инсонни беҳаловат қилиши аниқ”, — дейди маданият вазири.

     8 фарзанднинг отаси

    Фото: Instagram

    Озодбек Назарбеков кўп фарзандли ота. Унинг саккиз нафар фарзанди бор. Санъаткор оиласи ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишни истамайди.  



    Шукуруллоҳ домла билан қуда бўлган

    Бу йил хонанда ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари билан машҳурликка эришган Шукруллоҳ домла Эгамбердиев билан қуда бўлганлиги ҳақидаги хабарлар кўплаб шоу-шувларга сабаб бўлди. Жаъфар ва Марзияхоннинг никоҳ оқшоми чинакамига миллий шоуга айланди. Улар тўйхонага от аравада, миллий оҳанглар садоси остида кириб келишди.

    11.05.2023, 12:50   Изоҳ (0)   61393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оғриқларини кулги ортига яширган юксак қалб эгаси. Актёр ва режиссёр Шуҳрат Нуралиевни хотирлаймиз (видео)

    11.05.2023, 11:30

    Голливуд актёри Жейсон Момоа “Тахтлар ўйини” сериалидан кейин пулсиз қолиб кетгани ҳақида сўзлаб берди

    10.05.2023, 21:26

    “Ҳеч қачон пластик жарроҳга мурожаат қилмаганман”. Дунёдаги энг бадавлат модел Кайли Женнер гўзаллик сирлари ҳақида 

    10.05.2023, 20:50

    79 ёшли Голливуд актёри Роберт Де Ниро еттинчи марта ота бўлди

    10.05.2023, 12:32

    “Дунё гўзали” Айшвария Райнинг қизи қандай кўринишга эга? (фото)

    10.05.2023, 10:30

    Instagram:  Туғилган кунида қимматбаҳо совға олган Дилсўз, Ҳувайдо Жумаева машина харид қилди, “Осмондаги болалар-3”да нега Ҳамдам йўқ?

    09.05.2023, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.