• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Оғриқларини кулги ортига яширган юксак қалб эгаси. Актёр ва режиссёр Шуҳрат Нуралиевни хотирлаймиз (видео)

    Ўзбек кино ихлосмандлари комик актёр Шуҳрат Нуралиевни яхши эслашади. У фаолияти давомида “Муҳаббат синовлари”, “Осмондаги болалар”, “Севгинатор-2” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган. Афсуски, актёр ҳаётни жуда эрта, 37 ёшида тарк этган. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Дарё” Шуҳрат Нуралиевнинг оила аъзолари ва уни яқиндан билган ҳамкасблари билан суҳбат ташкиллаштирди.

    — Оилада уч ўғил фарзанд бўлганмиз, акам раҳматли тўнғичимиз эди. Болаликдан отасизлик сабаб кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирганмиз. Уйда онам билан бувим сомса тайёрлашар, акам эса уларни вокзал яқинидаги бозорчада сотиб келарди. Акамда санъатга бўлган қизиқиш бозорда пайдо бўлган десам муболаға бўлмайди. Чунки ҳазил-ҳузул қилиб одамларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қиларди. Акам болаликдан санъатга қизиққан, аммо онам раҳматли бу касбни танлашига қаршилик қилган. Сарвинисо бувим эса бу борада акамни қўллаб-қувватлаб, санъат институтига ҳам етаклаб борган. Ҳатто, институтга ҳужжат топшириладиган кун ҳам онам акамга “Сендан санъаткор чиқмайди”, деб кузатган эди, — дейди марҳумнинг укаси Даврон Нуралиев.

    Шуҳрат Нуралиев болаликдан туғма юрак хасталиги билан оғриган.

    — Акам болаликдан туғма юрак пороги касаллиги билан оғрирди. Онам бу ҳақда кўп айтарди, аммо акам “Яхшиман, ҳавотир олманг”, деб эътибор бермасди. Кейинчалик қон босими ҳам тез-тез ошадиган бўлиб қолди. Бир куни “Уч кунлик” дунё спектаклини телевидение учун сёмка қиладиган бўлишди. Акам бош ролни ижро этарди. Аммо қон босими кўтарилиб кетгани учун “Тез ёрдам” машинасида келган шифокорлар уни саҳнага чиқаришни исташмади. Акам эса мухлисларни ранжитмаслик учун муолажани олиб саҳнага чиқиб кетаверган. Тоби бўлмаса ҳам саҳнада сездирмасликка ҳаракат қилган. Спеактакл якунидан кейин акамни тиббий текширувга олиб кетишган ва микроинфарктни бошдан кечирганини айтишган. Ундан кейин акамнинг қанд касаллиги ҳам бор эди. Бу хасталик билан оилавий оғриймиз, — дейди Даврон Нуралиев.

    Даврон Нуралиев акаси билан йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва айб уларда бўлмаса-да, акаси уларга келиб урилган машина ҳайдовчисини рози қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Акам менга янги “Matiz” машинасини олиб берган пайтда светофорнинг қизил чироғидан “Жигули” автомобили келиб урилган. Акам ўтирган томонни ургани учун қўрқиб кетганман. Акам ўзига бир оз келганидан кейин машинадан тушган. У пайтда мен ҳайдовчи билан уришаётган эдим. Акам мени тинчлантириб, “Жигули” эгасига 200 доллар берган ва машинасини созлаб олишини айтган. Жиғибийроним чиқиб бунинг сабабини сўраганимда “Кўриб турибсан-ку, қийналган йигит экан. Биз ҳам шундай қийин кунларни бошдан кечирганмиз-ку”, деганди. Акамнинг жанозасига ўша йигит ҳам келибди, ўзини таништирганида кўриб хурсанд бўлдим. Чунки молиявий аҳволи анча яхшиланиб, ўзини ўнглаб олибди. Акам сахий инсон эди, қийин кунларимизни кўп эсларди. Биров пул сўраб келса охирги пулини ҳам бериб юборарди. “Берсам Аллоҳ менга беради”, деб кўп айтарди, — дейди марҳум актёрнинг укаси Даврон Нуралиев.

    Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.

     

    Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Нуралиев 1980 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У собиқ Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Кино актёрлигидан ташқари, Ўзбек Миллий академик драма театрида ҳам фаолият юритган. Вафотидан аввал эса Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг жамоасида раҳбар ва режиссёр вазифасида ишлаган. Шуҳрат Нуралиев Нилуфар Усмонованинг “Асрайди”, “Кел иккимиз” каби хит қўшиқлари муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, у Юлдуз Усмонованинг бир неча қўшиқларига клиплар суратга олган. 

    11.05.2023, 11:30   Изоҳ (0)   18443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Жейсон Момоа “Тахтлар ўйини” сериалидан кейин пулсиз қолиб кетгани ҳақида сўзлаб берди

    10.05.2023, 21:26

    “Ҳеч қачон пластик жарроҳга мурожаат қилмаганман”. Дунёдаги энг бадавлат модел Кайли Женнер гўзаллик сирлари ҳақида 

    10.05.2023, 20:50

    79 ёшли Голливуд актёри Роберт Де Ниро еттинчи марта ота бўлди

    10.05.2023, 12:32

    “Дунё гўзали” Айшвария Райнинг қизи қандай кўринишга эга? (фото)

    10.05.2023, 10:30

    Instagram:  Туғилган кунида қимматбаҳо совға олган Дилсўз, Ҳувайдо Жумаева машина харид қилди, “Осмондаги болалар-3”да нега Ҳамдам йўқ?

    09.05.2023, 22:00

    2 млрд долларга баҳоланган 173 метрли уй: Осиёнинг энг бой одами қандай уйда яшайди? (видео)

    09.05.2023, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.