Америкалик актёр Роберт Де Ниро еттинчи марта оталик бахтига сазовор бўлди. Роберт бу ҳақда “Менинг отам ҳақида” фильмининг суратга олиш жараёнлари бўйича интервью чоғида айтиб ўтди.
“Ҳар бир ота-она болалари билан муносатларга тўғри ёндошишга ҳаракат қилади. Лекин ҳар доим ҳам идеал ота-она бўла олмаймиз”, — дейди актёр.
Шу пайтда ET Cаnada нашри журналисти актёрнинг олти нафар фарзанди борлигини айтди. “Умуман олганда, фарзандларим етти нафарга етди. Яқинда яна бир фарзандли бўлдим”, — дейди актёр.
Кейинроқ киноактёрнинг вакили ушбу маълумотни тасдиқлади. Роберт Де Ниро 2022 йилда жанг санъати бўйича инструктор Тиффани Чен билан бирга яшай бошлаган эди.
Роберт Де Ниронинг биринчи рафиқаси Дайен Эбботдан икки нафар — 51 ёшли Дрена ҳамда 46 ёшли Рафаэл исмли фарзандлари бор. Грэйс Хайтауэрдан 25 ёшли Эллиот ва 11 ёшли Хелен исмли қизлари бор. Шунингдек, унинг Туки Смит билан муносабатларидан эгизак ўғиллари дунёга келган.
Изоҳ (0)