• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Италия футболини остин-устун қилиб юборган, “Ювентус”ни Б Серияга равона қилган “Калчополи иши” ҳақида (видео)

    2006 йилнинг май ойида Италия футболида катта “портлаш” юз берганди. Коррупция туфайли бир нечта клуб, ҳакам ва мансабдор шахслар жазоланди. Энг оғир жазо 2005/06 йилги мавсум чемпиони “Ювентус”га нисбатан қўлланилди. Жамоа Б Серияга тушириб юборилди ва А Сериядаги иккита чемпионлигидан маҳрум қилинди. Қуйида Калчополи дея ном олган воқеалар ҳақида сўз боради.

    Нега “Калчополи”? 1990 йилларнинг бошида Италияда сиёсатчиларнинг сотиб олиниши ортидан “Тангентополи иши” (тангенте — пора, поли — шаҳар) келиб чиққан. ОАВ 2006 йилдаги футбол билан боғлиқ коррупсион ишларни ҳам “Тангентополи иши”га қиёслаб, “Калчополи иши” (cалcио — футбол, поли — шаҳар) деб номлаган.

    “Калчополи иши”нинг бошланиши

    Италиянинг La Gazzetta dello Sport спорт нашрида 2006 йилнинг 22 апрель санасида “Ювентус” бош директори Лучано Моджининг ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан суҳбатларининг транскрипсияси эълон қилинган. Унда Моджи “Ювентус” ўйинларига ўзига ёққан ҳакамларни тайинлашни сўрагани айтилганди. Эълон қилинган маълумотлардан кейин Италия футболида бомба портлагандай бўлди. Шундай қилиб “Калчополи иши” келиб чиқди.

    Лучано Моджи
    Фото: Getty Images

    Жамоатчилик адолатни тиклашни ва айбдорлар жиддий жазоланишини талаб қилди. Италия футбол федерацияси бунга кўз юма олмади ва тергов бошлади. Бу вақтда Италия футболидаги барча коррупция аралашган ишлар юзага чиқди. Газеталар, телевизор, радио ва электрон ОАВ ёзиб олинган суҳбатлардан парчаларни чоп этишда давом этди. Терговда “Ювентус” ва унинг раҳбариятидан ташқари бошқа клублар, Италия футбол федерацияси ва Ҳакамлар ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этганди.

    Жанжал бошланганидан уч ҳафта ўтиб, “Ювентус” Италия чемпионига айланди ва 29 марта Скудеттни қўлга киритганди. Кейинги кунда эса Турин клуби раҳбарияти истеъфога чиқди. Италия футбол федерацияси ва Ҳакамлар ассоциацияси президентлари ҳам ўз ўринини тарк этишга мажбур бўлганди.

    “Калчополи иши”да айбдор бўлган жамоаларга қуйидаги жазолар қўлланган:

    • “Ювентус” — Б Серияга тушириб юбориш ва мавсумни -30 очко билан бошлаш, ЕЧЛ (2006/07) иштирокидан маҳрум қилиш, иккита уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш, Италия чемпионатининг сўнгги икки чемпионлигидан маҳрум қилиш;
    • “Милан” — 2005/06 йилги мавсумдаги 44 очкосидан маҳрум қилиш, кейинги мавсумни -15 очко билан бошлаш, 2006/07 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасидан дисквалификация қилиш, битта уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш;
    • “Фиорентина” — Б Серияга тушириб юбориш ва мавсумни -12 очко билан бошлаш, 2006/07 йилги мавсумда ЕЧЛ иштирокидан маҳрум қилиш, иккита уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш;
    • “Лацио” — Б Серияга тушириб юбориш ва мавсумни -7 очко билан бошлаш, 2006/07 йилги мавсум УЕФА Кубогида иштирок этишдан маҳрум қилиш;
    • “Режина” — мавсумни -15 очко билан бошлаш.
    Фото: Twitter

    Аппеляциялардан сўнг якуний қарор қуйидагича кўриниш олди:

    • “Ювентус” — Б Серияга тушириб юбориш ва мавсумни -9 очко билан бошлаш, ЕЧЛ (2006/07) иштирокидан маҳрум қилиш, иккита уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш, Италия чемпионатининг сўнгги икки чемпионлигидан маҳрум қилиш;
    • “Милан” — 2005/06 йилги мавсумдаги 30 очкосидан маҳрум қилиш, кейинги мавсумни -8 очко билан бошлаш, битта уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш;
    • “Фиорентина” — мавсумни -15 очко билан бошлаш, 2006/07 йилги мавсумда ЕЧЛ иштирокидан маҳрум қилиш, иккита уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш;
    • “Лацио” — мавсумни -3 очко билан бошлаш, 2006/07 йилги мавсум УЕФА Кубогида иштирок этишдан маҳрум қилиш, иккита уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш;
    • “Режина” — мавсумни -11 очко билан бошлаш ва 100 минг евро жарима.

    Шунингдек, клуб ва ташкилотлар вакиллари ҳам жазоланди. Моджи 5 йилга футболдан четлатилди, “Ювентус” ижрочи директори Антонио Жираудо ҳам 5 йилга футболдан четлатилган ва 20 минг евро жаримага тортилган, Леонардо Меани (“Милан” вакили) ва Клаудио Лотито (“Лацио” вакили) 2,5 йилга футболдан четлатилганди, Массимо де Сантис (ҳакам) 4 йилга дисквалификация қилинган, Андреа Dellэ Валле (“Фиорентина” президенти) 3 йилга четлатилган, Адриано Галлиани (“Милан” бош директори ва бир вақтда А Серия президенти) 1 йилга четлатилган (кейинчалик 5 ойга қисқартирилган). Фақатгина ҳакам Паоло Дондарини оқланди.

    Калчополи оқибатлари

    Жазолар Италиянинг гранд клубларига оғир зарба берди. Келишилган ўйинларда иштирок этмаган “Интер” кейинги тўртта Италия чемпионатида ғолиб чиқди. Италия терма жамоаси эса зарар кўрмади ва 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонди. Маълумот учун, “Ювентус”нинг дисквалификацияси ҳақидаги қарор Жаҳон Чемпионати ярим финалидан ўрин олган Италия — Германия учрашуви ўтказиладиган кунда эълон қилинган ва бир қатор журналистлар буни ноўрин деб ҳисоблаганди.

    “Ювентус” Б Серияга тушиб кетганидан кейин кўплаб етакчи футболчилар жамоани тарк этди. Масалан, Жанлука Замбротта ва Лилиан Тюрам “Барселона”га, Фабио Каннаваро ва Эмерсон “Реал Мадрид”га, Патрик Виейра ва Златан Ибраҳимович “Интер”га ўтганди. Жамоа мураббийи Фабио Капелло ҳам Турин клубини тарк этди ва “Реал”га ўтди.

    Бироқ “Ювентус”нинг бир қатор юлдуз футболчилари садоқат намойиш қилди: Алессандро дел Пьеро, Павел Недвед, Жанлуижи Буффон, Мауро Каморанези ва Давид Трезеге жамоада қолди. 

    Фото: Getty Images

    “Ювентус”га янги раҳбарлар келди: Жованни Коболли Жили, Жан-Клод Блан (бош директор) ва бошқалар. Мураббий сифатида жамоанинг афсонавий собиқ ярим ҳимоячиси Дидье Дешам тайинланди. Тажрибаси катта бўлмаган янги мураббий, ёш ўйинчилар ва мавсумни -9 очко билан бошлашига қарамай “Ювентус” Б Серияда ғолиб бўлади ва А Серияга қайтади.

    Орадан 17 йил ўтиб “Ювентус” яна шундай муаммоларга аралашиб қолди. Турин клуби футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатганликда, шунингдек, ходимларнинг харажатлари ҳақидаги маълумотларни ва футболчилар маошининг ҳақиқий ҳажмини яширганликда айбланиб, 15 очкодан маҳрум қилинди. Кейинроқ жамоага 15 очко қайтариб берилди. Бироқ текширувлар ҳали якунига етмаган ва якуний қарор чиқарилмаган. Агар жамоа айбдор деб топилса, бир мавсумга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин.

    11.05.2023, 09:27   Изоҳ (0)   5175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. “Интер” ярим финалнинг дастлабки ўйинида “Милан” устидан ишончли ғалабани қўлга киритди 

    11.05.2023, 01:56

    “Учмас голланд” ҳикояси. Дэннис Бергкампнинг футболга кириб келиши ҳақида

    10.05.2023, 23:46

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Баҳодир Жалолов ва яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалга йўл олди, Шоҳжаҳон Абдуллаев эса мусобақадаги юришини тўхтатди

    10.05.2023, 22:00

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Мужибилло Турсунов россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди, Ойбек Жўраев эса испаниялик боксчидан устун келди

    10.05.2023, 19:26

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Лазизбек Муллажонов 5 карра жаҳон чемпионини мағлуб этди, яна икки ўзбекистонлик ярим финалга чиқди

    10.05.2023, 17:14

    Расман: Серхио Бускетс 15 йиллик фаолиятдан кейин “Барселона”ни тарк этади

    10.05.2023, 15:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.