• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Учмас голланд” ҳикояси. Дэннис Бергкампнинг футболга кириб келиши ҳақида

    “Арсенал”даги фаолияти билан кўпчиликка танилган нидерландиялик Дэннис Бергкамп профессионал футбол ўйнашни “Аякс”да бошлаган. Афсонавий футболчи ва мураббий Йохан Кройф уни 17 ёшида асосий жамоага жалб қилган. “Учмас голланд” дея лақаб олган Дэннис Бергкамп 10 май куни 54 ёшни қарши олди. Қуйида нидерландиялик ўйинчининг футбол оламига қўйган илк қадамлари ҳақида сўз боради.

    Харакири

    Дэннис Беркгампнинг муваффақият тарихи 1985 йилда Йохан Кройфнинг келиши билан бошланган. “Аякс” клуб афсонасини бош мураббий этиб тайинламоқчи эди, бироқ унда керакли сертификатлар бўлмагани учун бу амалга ошмади. Нидерландиялик мутахассис сертификатларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишни ўйлаб ҳам кўрмасди.

    Кейин эса “Аякс” бир ҳийлани амалга оширди. Амстердам клуби Кройфга керакли имтиҳонларни топширган учта ёрдамчи олиб келди. Йоханнинг ўзи эса техник директор этиб тайинланди ва шундай қилиб машғулотларда ҳам иштирок этиш имкониятини олди. У жамоанинг менежерига айланди. Нидерландия футбол федерацияси бунга қарши ҳеч нима қила олмаслигини тушунганди. Шунинг учун федерация 1986 йилда Кройфга керакли дипломни беришга қарор қилди.

    Фото: Getty Images

    Йоханнинг дастлабки натижалари ўртача бўлди. Унинг “ултра-ҳужумкор” ўйин услуби баъзида ўз жонига қасд қилиш тури бўлган “харакири” деб аталарди. Кройф бошчилигидаги “Аякс” илк мавсумда Нидерландия кубогини қўлга киритган бўлса, миллий чемпионатни “ПСВ”га ютқазиб қўйди.

    Бироқ ҳужумкор ва кўнгилочар ўйин услуби мухлислар томонидан яхши қабул қилинди. Кройф ўзининг революцион фикрлаши билан ҳимоячиларга ҳужумчилар каби ўйнашга рухсат берган. Шунингдек, футболчиларга нафас олиш машқларида ёрдам бериши учун опера қўшиқчиларини ёллаган.

    Энг муҳими нидерландиялик мураббий ёш истеъдодли футболчиларга имкон берарди. Бир йил ўтиб “ПСВ” яна чемпионликни қўлга киритганига қарамай, 1986/87 йилги мавсум “Аякс” қайта туғилишининг бошланиши бўлди. Бунда охирги бўлмаган роллардан бирини мактаб ўқувчиси Бергкамп ўйнаган.

    Амстердамликлар учун 1970 йилларнинг бошида Чемпионлар Лигасидаги қаторасига учта ғалабадан кейин “қуруқ” давр бошланганди. 1980 йилда жамоа турнирнинг фақатгина ярим финалида иштирок этганди. Кейинги 6 йил давомида “Аякс” атиги икки марта биринчи даврадан нарига ўта олганди.

    Бундай ҳужумкор ва доминант (мухлислар тарихдан нидерланд жамоаларида кўришга ўрганган) футбол услуби билан “Аякс” Кубок эгалари Кубогининг кейинги босқичига чиқиш учун кураш олиб борди. Биринчи рақиб — “Бурсаспор” 5:0 ва 2:0 ҳисобида мағлуб этилди, иккинчи раундда “Олимпиакос” доғда қолдирилди. Греция клуби футболчиларининг меҳмондаги учрашув биринчи бўлимидан кейинги (“Аякс” у вақтда 4:0 ҳисобида олдинда эди) танаффусда шунчалик жаҳли чиқдики, ҳатто кийим алмаштириш хонасида жанжал чиқди.

    Орадан кўп ўтмай 1986 йилнинг охирига келиб, Кройф 17 ёшли Бергкампга миллий чемпионатда “Рода”га қарши учрашувда дебют қилиш имкониятини берди. Кейин 1987 йилнинг март ойида ёш Дэннис нидерландиялик мухлислар қалбидан жой олди.

    Фото: Getty Images

    Биология фанидан имтиҳон

    Кубок эгалари Кубоги чорак финали қуръасига кўра, “Аякс” “Малмё”га қарши майдонга тушиши керак эди. У вақтда швед жамоасини англиялик мураббий Рой Ҳожсон бошқарарди. Бу амстердамликлар учун яхши қуръа дея баҳоланганди. Шунга қарамай жамоа кучли эмасди ва ярим финалга чиқиш учун қаттиқ меҳнат қилиши керак эди.

    Тўртинчи март куни Нидерландия клуби биринчи ўйинни ўтказиш учун Швецияга йўл олди. Бироқ майдонни тўлиқ қор қоплаганди ва сўнгги дақиқаларда ўйин 14 март, шанба кунига қолдирилди. Бу Бергкамп халқаро майдондаги дебютини ўтказиб юборишини англатарди. Дэннис ўйиннинг янги санаси белгилангандан кейин дарҳол кун тартибини текширди ва жаҳли чиқди. Нега? Футболчи гимназияни тугатиши учун 1,5 йил қолганди ва диплом олишни ният қилганди.

    Фото: FourFourTwo

    Кройф жамоаси Швецияга пайшанба куни йўл олиши режалаштирилганди, бироқ ёш Дэннис жума куни биология фанидан муҳим имтиҳон топшириши керак эди. Йохан буни ҳурмат қилар эди, лекин энг иқтидорли ўсмирни қолдириб кетиш ҳам мумкин эмасди. Шунда у ажойиб режа ўйлаб топди.

    Мактаб ўқувчиси Бергкамп жума куни имтиҳондан ўтди, кейин эса ота-онаси уни Схипҳол аэропортига олиб борди ва у Копенгагенга парвоз қилди. Футболчига нидерландиялик журналист Кис Янсма ҳамроҳлик қилди. Улар Даниядан Малмёга қайиқда бориши керак эди.

    У вақтларда нидерландиялик футболчи парвоздан қўрқмас эди. Бу Бергкампга Швецияда 15 дақиқа ўйнаш имконини берди. Унинг жамоаси эса 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Кройфф Бергкампнинг қимматбаҳо истеъдодига шубҳа қилмасди. Шунинг учун тўрт кундан кейинги жавоб учрашувини Дэннис асосий таркибда бошлади.

    Кройфф катта ўйинда биринчи дақиқаларданоқ ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган болани майдонга тушириб, дўстлари ва душманларини ҳайрон қолдирди. Шунча йилдан сўнг “Аякс”да Европа майдонларида ўзини кўрсатиш имкони туғилганда, мураббий ҳали ҳеч нарса кўрсатмаган йигитга ишонди. У нима ҳақида ўйлаган?

    Аммо танқидлар тез орада йўқолади.

    Ёрқин дебют

    “Аякс”нинг афсонавий стадиони “Де Мер” 25 минг мухлис билан тўлганди. Уларнинг барчаси севимли клуби швед жамоасини мағлуб этишини кўриш учун келганди.

    Ўша куни майдон аҳволи даҳшатли даражада эди. Бироқ техника томондан яхшироқ бўлган амстердамликлар бу ҳолатда “Малмё” футболчиларига қараганда яхшироқ ҳаракат қилди. Шведлар фақат узун паслар билан ўйнади. Бергкамп илк бор “Аякс”нинг асосий таркибида майдонга тушди. Кройф унга чап қанот вингери позициясини ишониб топширди. Дэннис ўз ўйини билан ҳаммани ҳайрон қолдирди.

    Ўйин “Аякс”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Арон Винтер гол урди ва Марко ван Бастен дубль қайд этди. “Малмё” сафида Хакан Линдман тўп киритишга муваффақ бўлди. Лекин шаҳарда муҳокамалар марказидаги мавзу Дэннис Бергкамп бўлди. Кройф атайлаб мухлисларнинг олқишини ҳис қилиши учун уни 87-дақиқада захирага олди.

    Фото: FourFourTwo

    Мухлислар ёш футболчини тик туриб олқишлади. У Кройф кашф қилган кейинги буюк футболчи бўлиши керак эди. Ўшанда Бергкамп ҳали ўқишни тугатмагани учун захира таркиби билан машғулот ўтказишга мажбур бўлган. Аммо Кройф кейинроқ қуйидагича изоҳ берган.

    “Биз захира ўйинчиларини тайёрламадик, улардан Дэннис машғулот ўтказиши учун фойдаландик”, — деган мутахассис.

    Бергкамп ўрта мактаб дипломини ололмади. Дэннис март ойида биология имтиҳонини топширди ва ўрта мактабнинг юқори синфига ўтди. Кейин ишга Кройф аралашди. Ёш истеъдодли футболчи мураббийга ҳафтада икки кун эмас, балки доимий равишда керак эди. Шундай қилиб, Йохан унга мактабни ташлаб, физиотерапия машғулотларини бошлашни маслаҳат берди.

    Кройф яна бир бор ҳақ бўлиб чиқди. Бергкамп ўсишдан тўхтамади ва мавсумни биринчи жамоа билан якунлади. У “Аякс”нинг ютуқларига катта ҳисса қўшди. Аввалига Нидерландия кубогида “Ден Ҳааг” устидан ғалаба қозонди. Кейин эса Кубок эгалари Кубогида узоқ кутилган ғалабага эришди. Унда “Аякс” Лейпцигнинг “Локомотив” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

    Албатта, бу бошланиши эди. У “Интер” ва “Арсенал” шарафини ҳам ҳимоя қилди. Бироқ улар буткул бошқа ҳикоя.

    10.05.2023, 23:46   Изоҳ (0)   7204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Баҳодир Жалолов ва яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалга йўл олди, Шоҳжаҳон Абдуллаев эса мусобақадаги юришини тўхтатди

    10.05.2023, 22:00

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Мужибилло Турсунов россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди, Ойбек Жўраев эса испаниялик боксчидан устун келди

    10.05.2023, 19:26

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Лазизбек Муллажонов 5 карра жаҳон чемпионини мағлуб этди, яна икки ўзбекистонлик ярим финалга чиқди

    10.05.2023, 17:14

    Расман: Серхио Бускетс 15 йиллик фаолиятдан кейин “Барселона”ни тарк этади

    10.05.2023, 15:27

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ҳасанбой Дўстматов амалдаги жаҳон чемпионини енгди, Ҳалоков ҳам ярим финалда

    10.05.2023, 15:05

    Ўзбекистонлик спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади

    10.05.2023, 13:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.