Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Россия Федерацияси Кенгашининг 170 нафар сенаторини “мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузиш”га алоқадор деб ҳисоблаб, уларга айблов эълон қилди. Разведка хизматининг таъкидлашича, барча россиялик сенаторларга сиртдан айблов қўйилган.
“УХХ мамлакатнинг босиб олинган вилоятларини Россияга қўшиб олишни қўллаб-қувватлаган барча россиялик сенаторларга нисбатан айблов эълон қилди”, — дейилади УХХ хабарида.
УХХ Россия Федерацияси Кенгашида ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни ратификация қилиш бўйича овоз беришни “Украинанинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз” сифатида баҳолади.
Украина қонунларига кўра, россиялик сенаторлар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)