Россия янги қуролларни ишлаб чиқармоқда ва синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Украинанинг “Перший” (“Биринчи”) телеканали эфирида маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, айни дамда Россияда айрим турдаги қуролларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва янги қуролларни синовдан ўтказиш давом этмоқда.
“Энди босқинчилар маълум қуролларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, янги қуролларни синовдан ўтказишни давом эттиришмоқда. Бизга улар тактикани ўзгартиргандек туюлиши мумкин, аммо бу уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда урушнинг бориши билан боғлиқ ҳолат”, — деди Маляр.
Изоҳ (0)