• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Роман ҳам, қисса ҳам бўлмаган “Уруш ва тинчлик”, қимиз орқали топилган шифо. Пойабзал ларни хушламаган граф Толстой шахсияти

    Лев Толстой — дунёдаги энг машҳур ёзувчи ва файласуфлардан бири ҳисобланади. Унинг қарашлари ва эътиқоди ўзига хос “Толстойизм” номли диний-фалсафий оқим асосини ташкил этган. Ёзувчининг адабий мероси 90 томда жамланган бадиий ва публицистик асарлар, кундалик қайдлар ва мактублардан иборат. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида бир неча бор Нобел мукофотини рад этган графнинг ноодатий ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қилади.

    Лев Толстой
    Фото: Wikimedia Commons

    Лев Николаевич Толстой 1828 йил 9 сентябрь куни Тула губерниясига қарашли Ясная Поляна қишлоғида таваллуд топди. Бўлажак даҳо эски дворянлар оиласида тўртинчи фарзанд эди. Кўп ўтмай муҳташам хонадонда оғир йўқотишлар юз бера бошлади. Иккига кирар-кирмас онасидан, тўққиз ёшида эса отасидан айрилган болакай оға-инилари билан холаси Александра Остен-Сакен қарамоғида қолди. 1841 йилда Александра вафот этди. Толстойлар эса Қозондаги бошқа холаси – Пелагея Юшкованинг олдига кўчиб ўтди. Уч йилдан сўнг Лев Толстой Қозон университетининг араб-турк ва ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кирди. Бироқ у ўқишни жинидан баттар ёмон кўрар эди: имтиҳонларни расмиятчилик, кўзбўямачилик, университет профессорларини эса чуқур билимга эга эмас деб ҳисобларди. Толстой ҳатто илмий даража олишга ҳам қизиқмади.

    1847 йилнинг апрелида Лев Толстойнинг талабалик ҳаёти якунланди. Ясная Полянадаги ерни ўзига мерос қилиб олгач, дипломни ҳам олмасдан ўзининг севимли қишлоғига жўнаб кетди. 1851 йил апрелда Лев Николаевичнинг акаси — армия зобити Николай Николаевич қишлоққа қайтиб, ҳаётидан бир қадар зериккан укасини Кавказга боришга кўндирди. Шундай қилиб Толстой Терек дарёси бўйидаги станцияда уч йил хизмат қилди. У баъзида ов қилди, баъзида эса карта ўйнади. Вақти-вақти билан душман ҳудудига бостириб кириш ҳаракатларида ҳам қатнашди. Ёш графга бундай ёлғизлик ҳамда бир хил кечадиган ҳаёт тарзи маъқул тушди. Айнан Кавказда “Болалик” асари дунёга келди. Ёзувчимиз бу асар устида ишлаётганда умрининг охиригача ўзи учун улкан аҳамиятга эга бўлган битмас-туганмас илҳом манбаини топди: ўзининг ранг-баранг хотиралари ва кечинмаларидан моҳирона фойдаланиш услуби.

    “Ё ёзаман, ё ёқиб юбораман…”

    Толстойнинг ёшлиги
    Фото: Wikimedia Commons

    1852 йилнинг июлида асари қўлёзмасини “Современник” журналига юбориб, унга кичкина бир хат ҳам илова қилди: “...Қарорингизни сабрсизлик билан кутаман. У севимли машғулотимни давом эттиришга ёки аксинча, бошлаган ҳамма нарсамни ёқиб юборишга ундагай”. Ёш адибнинг ижоди муҳаррир Николай Некрасовга маъқул келди ва кўп ўтмай журналда “Болалик”ка алоҳида саҳифа ажратилди. Илк муваффақиятдан руҳланган муаллиф “Болалик”ни давом эттиришга аҳд қилди. Шундай қилиб орадан икки йил ўтгач “Ўсмирлик” асари яратилди.

    Ўша йилнинг охирида Лев Толстой жанговар ҳаракатлар маркази бўлган Севастополга келди. Энг оғир шароитда у “Декабрь ойида Севастопол” ҳикоясини битирди. Бир йилдан кейин Севастопол харобазорларидан муҳташам Петербургга йўл олди. “Севастопол ҳикоялари” туркумидаги ҳикояларнинг қолган қисми айни шу ерда ёзилди. 

    1857 йилда эса чет эл сафарига жўнади. Франция, Италия, Германия, Швейцария каби давлатларга ташриф буюрди: машҳур рассомлар билан учрашди, Европа кўчаларида одамлар қандай ҳаёт кечиришини кузатди. Афсуски, саёҳат ниҳоятда ўжар ёзувчимизни илҳомлантира олмади. У ўзининг ҳафсаласи пир бўлганини “Люцерн” ҳикоясида акс эттирди.

    “Мен уни учратдим!”

    1857 йил ёзда Толстой Ясная Полянага қайтиб келди. Бу ерда ҳали тўлиқ битмаган “Казаклар” қиссаси устида тер тўкди, бошқа кўплаб асарларининг ғоясини пишитди, бироқ унинг ижодида барибир кемтиклик бор эди. У ўзининг кундаликларида ўша пайтлардаги норози кайфиятини рўй-рост очиқлади: “Беқарорлик, бекорчилик, тушкунлик, ўлим тўғрисидаги ўйловлар. Мен бундан қутулмасам бўлмайди. Фақат битта чора бор. Ишлаш учун ўзимда мустаҳкам ирода топишим керак!”

    Лев Толстой ва Софя Андреевна
    Фото: Wikimedia Commons

    Ваниҳоят беш йилдан кейин Толстой танг вазиятдан чиқиш эшигини топди: “Мен қишлоқдан ёзяпман, ёзяпман ва юқори қаватдаги акаси билан гаплашаётган, мен дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ севадиган қизнинг овозини эшитяпман. Мен 34 ёшга кириб, бу қадар севиш ва бахтли бўлиш мумкинлигини билмаган эдим!”

    Бу қўнғироқ овоз эгаси москвалик шифокор қизи — 18 ёшли София Берс эди. Ёзувчи у билан 48 йил яшади. Турмушлари давомида 13 фарзанд кўришди. София Лев Толстойнинг котибаси, нусха кўчирувчиси ва баъзида норасмий муҳаррири ҳам бўлиб ишлади.

    “Мазкур асар роман ҳам, қисса ҳам эмас…”

    Ушбу руҳий мувозанат даврида Лев Толстой “Уруш ва тинчлик” роман-эпопеясини ёзишга киришди.

    Ҳажман улкан, мазмунан серқирра ушбу асарга муносиб ном топиш устида адиб узоқ вақт ўйлади. Ижод жараёнида “Уч кемтик”, “1805 йил”, “Якуни хайрли ишларнинг барчаси яхши” деган номлардан фойдалангани турли манбаларда қайд этилган. Охири ёзувчи “Уруш ва тинчлик” деган якуний тўхтамга келди.

    Асарнинг бундай номланишида Лев Толстой франциялик сиёсатчи, иқтисодчи, публицист ва социолог Пьер-Жозеф Прудоннинг 1861 йилда ёзилган ва рус тилидаги таржимаси Россияда бир неча йилдан кейин нашр этилган “Уруш ва тинчлик” (La Guerra et  la Piax) фалсафий йўналишдаги трактатидан таъсирланган бўлиши мумкин. Толстой 1860—1861 йилларда Европа бўйлаб амалга оширган саёҳатида Прудон билан шахсан танишади. Тахмин қилиш мумкин, улуғ рус адиби француз дўстининг ижодига бефарқ бўлмаган. Бундан ташқари, ўша пайтлар рус жамиятида француз тилининг мавқеи устувор бўлгани ҳамда Толстойнинг аксарият асарларида француз тилидаги жумлалар, иқтибос ва кесатиқлар кўп бор ишлатилгани ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди.

    Фото: Wikipedia

    ХIX асрда жаҳон адабиёти учун мутлақо янги ҳодиса ҳисобланган, мафтункор услубдаги асарнинг жанри борасидаги фикрларини Толстой 1865 йил 3 январда  “Русский вестник” журнали ношири М.Н. Катковга йўллаган мактубида келтириб ўтади: “Мазкур асар роман ҳам, қисса ҳам эмас, унда ечилиши биланоқ интиҳоси кўриниб қоладиган ва қизиқишни сўндирадиган биронта сирли тугун ҳам йўқ. Буларни сизга ёзаётганимнинг боиси, мундарижада ҳам, бўлажак эълонларда ҳам менинг асаримни роман, деб атаманг. Бу мен учун жуда муҳим бўлгани учун сиздан шуни чуқур илтимос қиляпман”.

    “Уруш ва тинчлик” асарида Франция императори Наполеон Бонапартнинг 1805—1807 ҳамда 1812—1814 йиллардаги ҳарбий юришлари, шу жумладан, Франция—Россия уруши воқеалари тарихи мукаммал ёритилган. Адиб ўз асарида 500 дан ортиқ бадиий қаҳрамонлардан фойдаланган. Уларнинг баъзилари тарихий шахслар, баъзилари прототип, баъзилари эса тўқима образлардир.

    “Менинг Аннам!”

    Фото: “РИА Новости”

    1870 йилларнинг бошида Толстойнинг исми буюк рус ёзувчилари қаторига қўшилди. Ўша пайтлар Толстой бетоб бўлиб, Самарага жўнаб кетди: шифокор тавсиясига кўра у ерда қимиз билан даволанди. Адиб даштнинг сокин табиати ҳамда бошқирдларнинг хотиржам ҳаётидан шунчалик илҳомландики, уч йил ўтгач, ёзда бутун оиласи билан бу ерга кўчиб келди. Шу йиллар “Анна Каренина” романи битилди.

    Толстой бу асарини бир вақтнинг ўзида ҳам севар, ҳам ёмон кўрарди: “Менинг Аннам аччиқ турп каби меъдамга тегди... Лекин у ҳақда ёмон гапиришларига ҳам жим қараб туролмайман”.

    Тўрт йилдан кейин Толстой “Анна Каренина”ни ёзиб тугатди.

    Толстой бир неча бор Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилган. Унинг ўзи мукофотни олишни истамайди ва ҳатто фин ёзувчиси Арвид Ярнефелтга мукофот берилишига тўсқинлик қилишга уриниб кўришини илтимос қилади, чунки: “агар бу содир бўлса... рад этиш жуда ёқимсиз ҳолат бўлар эди”.

    “Тонгда уйдан чиқиб кетишга қарор қилдим!”

    Нега Толстой умрининг охирида ўз уйини яширинча: ҳеч кимга, на рафиқаси ва на фарзандларига хабар бермасдан тарк этди?

    Бу ҳақида кўп ёзилган. Шунчаки Толстой ўз ҳаётини йиллар мобайнида ишониб келган эътиқодига мослаштиришга ҳаракат қилди. Турмуш ташвишларидан безди, оддий ҳаёт кечиришни хоҳлади. Аммо нима сабабдан бу буюк кетиш 1910 йил 28 октябрь, изғирин тушган паллаларда содир бўлди? Яна ҳам қизиқ томони шундаки, Толстой қаерга йўл олганини, бундан кейинги режа нимадан иборат эканлигини ҳам билмаган — тонгги бешда шошиб чиқиб кетган ва... қайтмаган.

    Ёзувчининг қизи Александра ўзининг хотира китобида отасининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Мен ётдим, кўзимга уйқу келмади, юрагим қаттиқ урди. Пулсни ўлчадим — 97 чиқди... Бутун тун давомида ухлай олмадим ва тонгда кетишга қарор қилдим… Қаерга боришим аниқ бўлганида, ўзим сенга хабар бераман!” 

    Толстой Ясная Полянани тарк этгач, йўлда иситмаси кўтарилади ва Астапово станциясида тушиб қолишга мажбур бўлади. Станция қоровули уйидаги бир неча бедор тунлардан сўнг, 20 ноябрь куни буюк ёзувчи бу дунёни тарк этади.

    Лев Толстой оиласи даврасида
    Фото: “ТАСС”

    Ялангоёқ юришни афзал кўрган адиб

    Даҳо одамларнинг ақл бовар қилмас ютуқлари, улкан меҳнатлари ортида баъзан ҳаммамизга хос бўлган беъмани ва кулгули одатлар ҳам бўлади.

    Умри давомида маънавий изланишлар ортидан юрган Толстойга кундалик ҳаёт зерикарли ва кераксиз туюлиши табиий ҳол эди. Шунинг учун ҳаво совиб кетгунга қадар граф кўча-кўйда ялангоёқ юрганини тушуниш унчалик қийин кечмайди. 

    Адиб ўзини содда кўрсатишга шунчалик қаттиқ тиришардики, ҳатто бир куни жонажон қишлоғидаги уйни ҳам сотмоқчи бўлади, бироқ бу фикрга рафиқаси қаршилик кўрсатади.

    Бошқа томондан, пойабзал ларни рад этишнинг ўткир ишораси билан у ҳали ҳам оддий одамлар сафидан чиқмаганини билдириб қўймоқчи эди. Толстой буни бошқа йўллар билан ҳам кўрсатган: дунё тан олган ёзувчи далада тўпори деҳқонлар билан баравар меҳнат қилган: соатлаб ўт ўрган, ер чопган.

    Толстойнинг овқатланиш услуби ҳам ўзгача эди. 1883 йилда у вегетариан бўлишга аҳд қилади. Гўшт ва ширинликлардан воз кечади. Адиб ўзига қўйган чекловларни ўз фалсафаси билан боғлайди. Унинг фикрича, гўшт истеъмол қилиш ахлоқсизликнинг бир белгиси, у нафақат танага, балки руҳга ҳам зиён. Толстойнинг сўзларига кўра, ҳайвон гўшти одамда аҳмоқона эҳтиросни қўзғатади, эҳтирос эса ўз навбатида очкўзлик ҳамда қониқмаслик ҳирсини чақиради.

    03.05.2023, 10:50   Изоҳ (0)   19545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Умри эвазига илмий жасорат”. Икки марта Нобел олган, турли хиёнатларда “айбланган” ва дунёни ўзгартирган поляк олимаси — Мария Кюри тақдири  

    07.04.2023, 10:55

    Исёнкор йигитдан миллат отасигача. Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси Maxатма Гандининг “туз юриши” ва унга уюштирилган суиқасд

    27.04.2023, 15:12

    Бурни “уриб туширилган” Сфинкс, уйланиш учун ўзгартирилган ёш ва аслида пакана бўлмаган император — Наполеон Бонапарт афсоналарида ҳақиқат кўлами

    30.04.2023, 15:40

    Лондон полицияси Букингем саройи ҳудудига патрон улоқтирган эркакни ҳибсга олди

    03.05.2023, 10:40

    Россия Эронга ҳукуматдаги британиялик жосусни фош қилишда ёрдам берди, у қатл этилди — NYT

    02.05.2023, 23:30

    Тошкентда содир бўлиши кутилаётган ультрабинафша нурланиш, уйининг томида жон сақлаган суданликлар, Меt Gala’нинг ғайриоддий кийинган юлдузлари  — 2 май суратлари ...

    02.05.2023, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.