Қирғизистонда 2 май куни соат 09:46 да 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди, деб хабар беради Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 71,3 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 205 километр жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Янгиқўрғон туманида — 2-3 балл;
- Косонсой туманида — 2 балл.
Апрель ўртасида ҳам Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилганди. Ундан бир неча кун олдин эса Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Юрий Илин Туркиядаги вазият Қозоғистонни сейсмик хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратишга ундаганини таъкидлаган эди. Илиннинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳудудининг 40 фоиздан ортиғи ушбу табиий офатни бошдан кечирган. ФВВ тизимига ўтказилган Сейсмология институти кўп йиллар давомида деярли молиялаштирилмаган. 2023 йилда эса ушбу институт жойлашган Олмаотада зилзила хавфини батафсил таҳлил қиладиган 30 дан ортиқ станциялар ўрнатилади. Станциялар жорий йил охиригача Қозоғистон президенти топшириғига биноан маҳаллий бюджет ҳисобидан фойдаланишга топширилади.
Изоҳ (0)