Ўзбекистонда йил бошидан буён 147 280 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
20 апрель ҳолатига 6 та тоифа бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган жами 1 млн 680 нафар хотин-қизлардан 355 564 нафарининг (35,5 фоиз) муаммолари ҳал этилди.
Шунингдек, боқувчисини йўқотган 66 720 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари:
- 77 299 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди;
- уй-жойга муҳтож бўлган 3 297 нафар хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилд; Уларнинг 3 004 нафарига турар-жой ижара тўлови учун компенсациялар тўлаб берилди ва 293 нафари арзон уй-жойлар билан таъминланди.
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 46 354 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди, уларнинг 705 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилди. Шунингдек, уй-жойи таъмирга муҳтож 767 нафар хотин-қизларнинг хонадонлари таъмирланди.
Изоҳ (0)