Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 29 апрель куни йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:54 да “Ракат” маҳалласи “Муқимий” кўчасида 2-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Mercedes-Benz” русумли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)