28 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Днепропетровск ва Черкассй вилоятлари, шунингдек, Киев шаҳри ва Киев вилоятларига ракета ҳужуми уюштирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия қўшинларининг Черкассй вилоятидаги Уман шаҳрига берган зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида икки бола ҳам бор.
Қутқарувчилар ракета зарбасидан зарар кўрган турар жой биноси ўрнидаги вайроналарни текширишда давом этмоқда. Жабрланган аҳолига барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, деди вилоят раҳбари Игор Табулец.
Ижтимоий тармоқларда Умандаги уйга ракета урилгандан кейинги дақиқалар акс этган видео эълон қилинди.
Шунингдек, Россия ракетаси Днепрда вилоятидаги уйни вайрон қилган, икки ёшли қизча ва 31 ёшли аёл ҳалок бўлган.
Киев ва Киев вилоятига қаратилган барча ракеталар уриб туширилган. Бироқ улардан бирининг бўлаклари Киев вилоятининг Украинка шаҳридаги турар жой биносига тушиб, ёнғин бошланган. Бир нафар бола жабрланган, деди Киев вилояти раҳбари Руслан Кравченко.
Изоҳ (0)