• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    “Синган юрак синдроми” нима ва нега бу хавфли касаллик саналади?

    Баъзан стресс ёки жисмоний зўриқишнинг кучайиши фонида кўкрак қафасида ўткир оғриқ кузатилади. Бу аломатлар нимадан дарак беради ва ҳаёт учун қанчалик хавфли эканини кардиолог тушунтиради. Биринчи марта “синган юрак” синдроми Японияда ХХ асрнинг охирида, шифокорлар юрак патологияси бўлган беморларни кузатув чоғида қайд этилган. Касаллик вақтида юрак ҳалқа билан сиқилгандек туюлади. Синдром такоцубо кардиёмиёпатия (ёки такоцубо синдроми) деб расмий ном билан атала бошланди. Бу синдром саккизоёқ овлашда қўлланиладиган қозон шаклидаги анъанавий япон қуроли шарафига шундай номланди.

    Бир мунча вақт бу касаллик фақат Япония аҳолиси учун хос бўлган ноёб патология эканлигига ишонишган. Аммо кейинчалик Европа ва Қўшма Штатларда такоцубо кардиёмиёпатия ҳолатлари қайд этила бошланди. 2006 йилда Америка юрак ассоциацияси (AHA) кардиёмиёпатияни ўзига хос белгиларга эга бўлган миокард касаллиги сифатида аниқлади.

    Бугунги кунда такоцубо кардиёмиёпатия деганда оғир психо-эмоционал ҳаддан ташқари зўриқиш ёки стресс туфайли юракнинг шикастланиши каби ҳолат тушунилади. Синдромда коронар артериялар таъсирланмайди ва қон оқими тўлиқ блокланмайди. Касаллик фақат апикал бўлимларга таъсир қилади, аммо бунинг натижасида юракнинг нормал тўлақонли иши бузилади.

    Касалликнинг сабаблари

    Синдромнинг сабаби кўпинча стрессли вазият ёки ортиқча жисмоний фаолиятдир. Касаллик кучли ҳиссий қўзғалишлар билан юзага чиқади. Яқин инсоннинг вафоти, ишдан бўшатиш, бахтсиз ҳодиса, молиявий инқироз ёки бошқа тушкун ҳолатлар фонида пайдо бўлиши мумкин. Бироқ фақатгина қайғули ҳодисалар бу синдромни қўзғатмайди.

    Тадқиқот натижаларига кўра, катехоламинлар деб аталадиган стресс гормонлари касалликнинг ривожланишида муҳим рол ўйнашини аниқлаш мумкин эди. Улардан асосийлари адреналин, допамин ва норепинефриндир.

    Фото: Лиса

    Мисол учун ишдан бўшатилганингиздан сўнг, тушкунликка тушасиз, бир неча ҳафта ёки ой давомида ўтиб кетмайдиган оғир ташвишларни бошдан кечирасиз. Стресс таъсирида организмда ортиқча миқдорда гормонлар ишлаб чиқарилади. Асаб тизими ҳаддан ташқари сезгирлашади. Оқибатда, юрак мушаги ёки миёкард энди етарли даражада қисқара олмайди. Ultraтовуш текширувида сиз юракнинг зарарланган ҳудуди ҳаракат қилмаётганини кўришингиз мумкин.

    “Синган юрак” синдромида, масалан, невараларнинг туғилиши ёки лотереяда катта ютуқ чиқиши каби қувончли воқеалар фонида юзага келган ҳолатлар тасвирланган. Ҳатто, янги уйга ёки бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш ҳам патологиянинг бошланиши учун сабаб бўлиши мумкин.

    Агар бу инфарт бўлса-чи?

    Такоцубо кардиёмиёпатия билан юрак хуружининг типик белгилари бир хилда пайдо бўлади, шунинг учун “синган юрак” синдроми бўлган беморлар дастлаб миёкард инфарктидан шубҳаланадилар. Аввало, бу кўкрак қафаси орқасида оғриқ ва нафас қисилиши кузатилади. Кўпинча ўткир ҳолсизлик, ҳушдан кетиш пайдо бўлади. Беморлар ҳаво етишмаслиги ёки аритмия ҳақида шикоят қилишлари мумкин: “юрак кўкрак қафасидан сакраб чиқиб кетадиганга ўхшайди”.

    Инфарктни истисно қилиш учун шифокор ҳар доим шароитларни фарқлайди ва қўшимча тадқиқотлар ўтказади. Такоцубо синдроми шубҳа қилинган бўлса, мутахассис махсус кардиомаркерлар, юракнинг ултратовуш текшируви учун тестларни белгилайди.

    Беморларда коронар ангиография, агар мавжуд бўлса, коронар артериянинг табиати, жойлашуви ва торайиш даражасини аниқлаш имконини берувчи замонавий рентгенологик тадқиқот ўтказилади. Одатда, такоцубо синдромида коронар томирлар иши бузилмайди, у нормал бўлиб қолади.

    “Синган юрак” синдроми қанчалик жиддий?

    Бу хасталик ўлим билан тугаши мумкинми? Касаллик одатда қулай прогнозга эга ва ўлим жуда кам учрайди. Терапия жараёнида юрак мушаги бир неча кун ёки ҳафтадан кейин тикланади.

    Кўпинча такоцубо синдроми миёкард инфаркти сифатида фақат инвазив аралашувсиз даволанади. Аммо инфарктдан фарқли ўлароқ, кардиёмиёпатия юракда из ёки чандиқ қолдирмайди. Вазият деярли изсиз, асоратларсиз йўқолади.

    Бироқ синдромни оддий касаллик деб таснифлаб бўлмайди. Такоцубо кардиёмиёпатияси бўлган беморларни батафсилроқ ўрганишда уларда тўсатдан юрак етишмовчилиги ва аритмия ривожланиши хавфи борлиги аниқланди.

    Умуман олганда кўкрак қафасидаги ўткир оғриқ эътиборсиз қолдирилмаслиги керак бўлган белгидир. Агар кўкрак қафасида босимни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилишни унутманг. Акс ҳолда, бундан-да хавфли ҳолатни ўтказиб юборишингиз мумкин.

    Кимлар хавф остида?

    Кўпинча бу синдром 50 ёшдан ошган аёлларда аниқланади. Ёш беморлар умумий ҳолатларнинг атиги 10 фоизини ташкил қилади.

    Фото: Лиса

    Олимларнинг таъкидлашича, касаллик аёл жинсий гормонлари эстроген даражасининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Эстроген юрак-қон томир тизимини стресс гормонларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилади, деб ишонилади. Менопаузанинг бошланиши билан эстроген камаяди, яъни ҳимоя ҳам заифлашади. Юрак ва қон томирлари касалликлари хавфи ортади.

    Касалликнинг мавсумий эканлиги ва кўпинча ёзнинг охирида — сентябрда ўзини намоён қиладиган далиллар ҳам мавжуд.

    Синдромнинг олдини олиш

    “Синган юрак” синдромининг олдини олишнинг асоси стрессга қарши фаол курашдир. Агар ёш ва жинс бўйича хавф остида саналсангиз, ҳар қандай ҳодисага ҳиссий муносабатда бўлсангиз, соғлиғингизга эҳтиёт бўлинг.

    Дастлабки ҳужумдан кейин одатда 3-6 ой давомида амбулатория кузатуви тавсия этилади. Бу вақтда сизга такрорий тадқиқотлар (электрокардиограмма, ултратовуш ёки юракнинг МРТ текшируви) режалаштирилиши керак.

    Келажакда ҳужум хавфини камайтириш учун стресс билан курашишни унутманг. Масъулиятли воқеаларга олдиндан тайёргарлик кўринг, ҳаракат қилинг, сценарийлар устида ўйланг. Лозим бўлса, психологдан маслаҳат олинг. Мутахассис билан ишлаш ҳатто, касаллик хавфи юқори бўлган беморларда ҳам, ташвишли одамларда ҳам самаралидир.

    Мавзуга доир:

    • Ҳар бир музлаткичда топилади: қандай озиқ-овқатлар инсулт хавфини камайтиради, қайсилари эса оширади?
    • Нима сабабдан узоқ умр кўриш учун қон босимини ўлчаб туриш керак? Кардиолог тушунтиради
    • Қон босими юқори инсонларга тавсия этиладиган 4 та маҳсулот
    20.04.2023, 13:37   Изоҳ (0)   8093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эътиборсиз қолдириб бўлмайди: темир танқислиги ҳақида жиддий огоҳлантираётган аломатлар

    19.04.2023, 19:35

    Ҳар бир музлаткичда топилади: қандай озиқ-овқатлар инсулт хавфини камайтиради, қайсилари эса оширади?

    18.04.2023, 21:25

    D витамини ва терининг қариши: нималар тўғри-ю, қайси ёндашув хато эканини биласизми?

    18.04.2023, 14:26

    Крем ​​ва патчларсиз танадаги шишларни кетказадиган 11 та энг яхши ичимлик

    18.04.2023, 12:40

    Нима сабабдан узоқ умр кўриш учун қон босимини ўлчаб туриш керак? Кардиолог тушунтиради

    17.04.2023, 20:50

    Ҳеч қачон аллергия қўзғатиши ҳақида ўйламаган уйингиздаги 7 та аллерген

    17.04.2023, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.