• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳеч қачон аллергия қўзғатиши ҳақида ўйламаган уйингиздаги 7 та аллерген

    Сизда шу пайтга қадар аллергия кузатилмаган бўлса-да, деярли ҳамма ердаги кўплаб оддий нарсалар жуда хавфли бўлиши мумкин. Организм иммунитет реакциясининг кучайиши (ва бу аллергия) ҳар қандай ёшда ва исталган жойда учраши эҳтимолдан ҳоли эмас. Уйдаги нарса-буюмларнинг қайсилари аллергия хуружини қўзғатувчи эканини билиб олинг.

    Гиламлар

    Уйдаги чанг энг кучли аллергенлардан биридир. Аниқроғи, чангнинг ўзи иммунитет реакциясини келтириб чиқармайди, балки гиламда йиғиладиган чанг каналари касалликка сабаб бўлади. Гиламлар эса уларнинг севимли яшаш жойларидан биридир. Аллергия ривожланиш эҳтимолини камайтириш учун гиламларингизни вақти-вақти билан ўзингиз, махсус тозалагичлар, айниқса, кучли чангюткичлар билан ёки тозалаш компанияси ёрдамида чуқур тозалаб туринг.

    Хонаки ўсимликлар

    Биринчидан, баъзи гулларнинг ўзи аллерген бўлиши мумкин. Гул чанги ва барглари, ўсимликнинг кўзга кўринмайдиган майда зарралари ҳам аллергия қўзғатади. Иккинчидан, гул тувакларда, тупроқ юзасида ва сўлиб қолган барг ёки пояларда кучли аллерген — моғор пайдо бўлади. Биринчи навбатда ўсимлик ҳақидаги маълумотларни диққат билан ўрганишни ва потенсиал аллергенларни сотиб олмасликни маслаҳат берамиз. Шунингдек, қуриб қолган гуллар, барг ва пояларни ўз вақтида кесиб, тупроқ ва гул тувакни тоза сақланг.

    Кондиционер

    Аллергия билан оғриган одамларга уйларига кондиционер ўрнатиш тавсия этилади, чунки бу қурилмалар хонада нафақат қулай ҳароратни сақлашга, балки ҳавони филтрлашга, уни чанг зарралари ва аллергенлардан тозалашга ёрдам беради. Аммо вақт ўтиши билан кондиционернинг ўзи аллергенларнинг катта омборига айланади, уларнинг зарралари қурилма филтрларига жойлашади ва хонага қайта “пуфланади”. Йилига камида бир марта кондиционер филтрларини тозалаш муҳим, бу унинг узоқроқ ишлашига имкон берибгина қолмай соғлиғингизни ҳам ҳимоя қилади.

    Юмшоқ ўйинчоқлар

    Уларни баъзан “чанг йиғувчилар” деб аташади. Қолаверса, чанг каналари юмшоқ ўйинчоқларни ниҳоятда яхши кўради ва кўпинча улар ўйинчоқни битта улкан аллергенга айлантирадилар. Ушбу бомбани “зарарсизлантириш” учун ўйинчоқларни йилига камида икки марта ювиш керак.

    Китоблар

    Кутубхона, китоблардаги чанг маиший чангдан ҳам зарарлидир: биринчидан, каналар, иккинчидан, кучли аллерген бўлган босма сиёҳ ва елим зарралари туфайли хавф омили ортади. Китоб жавонларингизни камида ойига бир марта чангюткич билан тозалашни унутманг!

    Чойшаб ва матраслар

    Уйимиздаги энг кир тез тўпланадиган жойлардан бири — бу ётоқхонадир. Иссиқ ва нам муҳит бактерия ва микробларнинг ривожланиши учун идеал, матрас ва адёл эса чанг каналари тўпланадиган ҳақиқий шоҳона муҳитдир. Хавфни камайтириш учун биринчи навбатда чойшабни ҳар куни силкитиб, тўшакка ётишдан тайёрлашдан олдин уни шамоллатиб юборинг. Иккинчидан, чойшабингизни тез-тез ўзгартиринг, кўрпа ва адёлингизни мунтазам равишда кимёвий тозалаш ва вақти-вақти билан матрасни обдан тозалашни амалга ошириб туринг.

    Ювиниш хонасининг парда ва гиламчаси

    Ҳаммомдаги микро иқлим ҳар доим хонадоннинг қолган қисмига қараганда иссиқроқ ва намроқ бўлади. Шунинг учун бу жойда моғор тез-тез пайдо бўлади. Моғор жуда оз миқдорда, кўзга кўринмас бўлса ҳам у кучли аллергияга олиб келиши мумкин. Шу сабабли душ пардалари, гиламчалар ва сув тўпланадиган бошқа кичик нарсаларни ўзгартириб туриш лозим. Девор, шифт ва карнизлар — махсус антибактериал воситалар билан мунтазам тозаланиши керак.

    17.04.2023, 15:39   Изоҳ (0)   6604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депрессиядан тортиб аллергиягача: нима учун уйқудан кейин бош оғрийди?

    31.10.2022, 18:45

    Аллергик йўтал шамоллашдан қандай фарқ қилади ва ундан қутулиш мумкинми?

    18.12.2022, 14:32

    Нима учун бурун оқиши кузатилади ва бу узоқ давом этса нима қилиш керак?

    25.01.2023, 18:35

    Узоқ умр кўрувчи халқ: японларнинг ёш кўрсатувчи 4 одати

    17.04.2023, 13:28

    Эрталаб уйғонганда кутилмаган томоқ оғриғи: сиз билмаган 8 та сабаб

    14.04.2023, 20:55

    Сарғайган тишлар: муаммонинг сабаблари ва ундан қутулиш чоралари

    14.04.2023, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.