Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 24 февраль куни ОМОН ходимига икки марта ўқ узган ўзбекистонлик эркакка янги айблов эълон қилинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Санкт-Петербургнинг Куйбишевский туман суди айбланувчи Тигран Хачикянга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини узайтирди. Энди у террорчиликка уринишда (Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми — 205-моддаси 1-қисми) айбланмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқароси фақат Россия Жиноят кодексининг 317-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз) бўйича айбланганди. Ушбу моддага кўра, унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Тигран Хачикян ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган, эркак 23 апрелга қадар ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)