НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Киевга келди, дея хабар бермоқда The Kyiv Independent нашри.
Столтенбергнинг ташрифи ҳақида олдиндан эълон қилинмаган. Украина президенти ёки бошқа расмийлар ҳам ташриф ҳақида ҳали маълумот бергани йўқ.
2023 йил февраль ойида АҚШ президенти Жо Байден ва АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Киевга ташриф буюрган эди.
Март ойида Япония бош вазири Фумио Кисида ҳам Киевга келди.
Март ойи охирида Молдова президенти Майя Санду, Словакия бош вазири Эдуард Хегер, Словения бош вазири Роберт Голоб ва Хорватия бош вазири Андрей Пленкович Украинага ташриф буюрди. Улар тинч аҳоли қирғинларига бир йил тўлгани муносабати билан Буча шаҳрига боришди.
Июль ойида Вилнюсда НАТО саммити бўлиб ўтади. Алянснинг кўплаб аъзолари ушбу йиғилишда Украинага НАТОга қўшилиш бўйича “йўл харитаси”ни тақдим этиш тарафдори. Шу билан бирга АҚШ, Германия ва Венгрия бунга қарши эканини билдирган.
Изоҳ (0)