• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Йиллик 27 фоизгача: банкларда омонат очишда нималарга эътибор бериш керак?

    Бугунги кунда Ўзбекистон банкларида миллий ва хорижий валютада омонат очиш мумкин. “Дарё” миллий валютада омонат очиш афзалликлари, фойдали маълумотлар ва омонат очиш нимаси билан жозибадор эканлиги ҳақида сўз юритади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Омонат — бу пул маблағларини банкка маълум бир муддатга фоизларга ёки фоизсиз жойлаштириш.

    Банк омонатлари нафақат пулни тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ҳам ишончли усулидир. Дейлик, сиз банкка маълум миқдордаги пулни топширасиз, банк эса сизга маблағлар сақланган муддати учун фоизлар тўлайди.

    Бошқача айтганда, сиз пул ишлаб топасиз ва ишлаб топган пуллар сиз учун ишлашни бошлайди.

    Ҳозирда сиз банкка бориб (“офлайн” тарзда) ўзингизга омонат ҳисобварағини очишингиз мумкин ёки банк картаси ва банк иловаси ёрдамида (“онлайн” тарзда) банкка омонат қўйиш имкониятига ҳам эгасиз.

    Онлайн-омонатларнинг фоизлари ҳам оддий омонат фоизлари каби ҳисобланади ҳамда пул банк картасига ёки мобил иловадаги электрон ҳамёнга ўтказилади. Фоизларни ҳисоб-китоб қилиш учун депозит калкуляторидан фойдаланиш лозим.

    “Онлайн” ёки “офлайн” режимда очилган ҳар қандай омонат фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан омонатнинг валютаси ва миқдоридан қатъий назар тўлиқ қайтарилиши кафолатланади.

    Бугунги кунда банклар омонатлар юзасидан мижозларга ранг-баранг таклифларни тақдим этмоқда. Таклифларни ўрганиш ва омонатларни танлаш жараёнида дастлаб қуйидаги уч жиҳатга эътибор қаратиш зарур:

    Фоизлар чегараси

    Банкларда 0 фоиздан 27 фоизгача бўлган омонат турлари мавжуд. Табиийки, хизмат юзасидан белгиланган шартлар маълум тафовутларни юзага келтирган. Яъни, бир банкдаги омонатлар турига қараб турли фоизда бўлиши мумкин. Мижозларга бевосита омонат шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш тавсия этилади.

    Миқдор чегараси

    Банклар омонат очишдаги энг кам пул миқдорини белгилашда мустақилдир. Масалан, “Tenge Bank”да омонат қўйиш 1 000 сўмдан, “Ҳамкорбанк”да 10 000 сўмдан, “Халқ банки”да 100 000 сўмдан бошланади.

    Одатда фоиз ставкалари пастроқ бўлса омонатнинг энг кам миқдори ҳам пастроқ бўлади. 

    Аксарият банклар бошланғич суммаси 500 000 сўм ва 1 000 000 сўм бўлган омонат турларини таклиф этишади.

    Муддат чегараси 

    Банкларда фоизлар ва миқдор сингари омонат муддатлари ҳам бир-биридан фарқланиши мумкин. Аҳоли омонатларни 30 кундан 36 ойгача, айрим банкларда эса чекланмаган муддатгача банкка қўйиши мумкин. 

    Омонат бўйича тўлиқ маълумотни банкларнинг веб-саҳифасида ёки мобил иловасидан олиш мумкин. 

    Омонатлар нимаси билан жозибадор?

    Муддатли ва жамғарма омонатлар — нафақат тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ишончли усулидир. 

    Сиз банкка маълум миқдордаги пулни топширасиз, банк эса сизга маблағлар сақланган муддати учун фоизлар тўлайди.

    Масалан, агар йиллик 12 фоиз инфляция даражаси ҳолатида маблағларингизни йиллик 24 фоиз ставкасида банк омонатига қўйсангиз, сиз ўз пул маблағларингизни нафақат инфляциядан ҳимоялайсиз, балки 12 фоиз даромад оласиз. 

    Банкнинг лицензияси чақириб олинган тақдирда, давлат томонидан фуқароларнинг банкка қўйган омонатлари уларнинг ҳажми ва валютасидан қатъий назар тўлиқ ҳажмда қайтариб берилиши кафолатланади.

    Фоиз ҳисоблашнинг қайси усули фойдалироқ?

    Фоиз ставкаларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

    Оддий фоиз ставкаси (номинал фоиз ставкаси деб ҳам аталади)

    Оддий фоизлар — бу омонат миқдорига асосланган фоизлар.

    Мисол учун, 2 йил муддатга йиллик 18 фоиз ставкасида оддий фоизларда ҳисоблаш шарти билан 1 млн сўм миқдорда омонат очилди:

    Бир йилдан сўнг омонатчида 1 180 000 сўм пул бўлади.

    Омонат муддати тугаганда жами маблағ 1 360 000 сўмни ташкил этади, яъни фоизлар фақат 1 млн сўм учун ҳисобланади.

    Омонат бўйича фоизлар (даромад) қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

    Мураккаб фоиз ставкаси (капитализация)

    Фоизларни капитализация қилиш белгиланган даврларда (ойлик, чораклик, йиллик) хисобланган фоизларни омонатнинг асосий суммасига қўшиш демакдир.

    Мисол учун, сиз 2 йиллик муддатга йиллик 18 фоиз ставкасида мураккаб фоизларда (йиллик капитализация) ҳисоблаш шарти билан 1 млн сўм миқдорда омонат очдингиз:

    Бир йилдан сўнг сизда 1 180 000 сўм пул бўлади

    Иккинчи йил тугаши билан Сиз 1 392 400 сўмни оласиз, чунки иккинчи йилда 18 фоиз бошланғич 1 млн сўм учун эмас, балки 1 180 000 сўмга нисбатан қўлланилади.

    Омонат бўйича фоизлар (даромад) қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

    Банкнинг расмий веб-сайти ёки мобил иловасидаги депозит калкуляторидан фойдаланиб, шунингдек банк ходимига мурожат қилиб омонатнинг миқдори, муддати ва фоизларни ҳисоблаш усулига қараб ундан келадиган тахминий фойдани аниқлаш мумкин.

    Банклар омонат шартномаси муддати тугагунга қадар омонат фоиз ставкасини ва фоизларни ҳисоблаш усулини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

    18.04.2023, 16:59   Изоҳ (0)   42229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    G7 Россия нефтининг юқори нарх чегарасини ўзгартирмасликка қарор қилди — Reuters

    17.04.2023, 23:58

    Саудия шаҳзодаси Saudi Aramco’нинг 78 млрд долларлик акцияларини суверен фондга ўтказди

    17.04.2023, 23:50

    Ўтган йили автомобилсозлик ўсиб, фармацевтика пасайди. Ўзбекистон саноатини нималар кутмоқда?

    17.04.2023, 15:52

    Сўнгги бир ҳафтада помидор нархи кескин тушиб кетди

    17.04.2023, 15:45

    Сирдарёда ўсиш, Тошкентда қисқариш: йил бошидан бери товарлар экспорти ҳажми қандай ўзгармоқда?

    17.04.2023, 15:25

    “Бутун тизим қулаши мумкин, аммо ечимлар мавжуд”: АҚШ Ўзбекистон энергетика тизими устидан тадқиқот олиб борди

    17.04.2023, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.