• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Сўнгги бир ҳафтада помидор нархи кескин тушиб кетди

    Ўзбекистонда сархил помидорнинг улгуржи нархи сўнгги бир ҳафтада кескин пасайди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Маълумотларга кўра, пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 32 фоизга, қизил думалоқ помидор эса 33 фоизга арзонлашган. 

    Экспертларнинг қайд этишича, қизил помидорнинг улгуржи нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасайгани ҳисобга олинса, сўнгги икки ҳафта ичида ушбу маҳсулот деярли 40 фоизга арзонлашган.

    Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, бу ички бозорда сархил помидор бўйича таклиф кескин ўсиши билан боғлиқ. Иссиқхоналардан мазкур турдаги маҳсулотни етказиб бериш ҳажми кўпайган. Шу билан бирга, мамлакатнинг жанубий вилоятларидан плёнка остида туннел усулида етиштирилган помидор ҳосилининг биринчи улгуржи партиялари ҳам бозорга чиқди.

    Нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 7 апрелдан 14 апрелга қадар қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 33 мингдан 22 минг сўмгача пасайган. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидагидан 16 фоизга юқори.

    Пушти помидор нархининг пасайиши фақат шу ҳафтадан бошланди. 7 апрелдан 14 апрелга қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 38 мингдан 26 минг сўмга яъни бир ҳафта ичида 31,5 фоизга пасайган. 

    Бироқ қизил помидордан фарқли ўлароқ, жорий улгуржи нархлар ҳали ҳам ўтган йилги даражадан анча юқори. 2023 йил 14 апрель ҳолатига кўра, пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан 1,5 баробар юқоридир.

    Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг йирик экспортёри — GDF Export компанияси тижорат директори Ҳусан Ҳайдаровнинг фикрига кўра, сўнгги бир ҳафтада сархил помидор нархи бундай кескин тушиб кетишига ички бозорда етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошгани сабаб бўлди. 

    Унинг сўзларига кўра, бу иситиладиган иссиқхоналардан таклифлар ҳажми ўсгани ва шу билан бирга, мамлакатнинг жанубий вилоятларидан плёнка остида туннель усулида етиштирилган помидор ҳосилининг биринчи улгуржи партиялари бозорга кириши билан боғлиқ.

    Аномал совуқ об-ҳаво чекиниши билан тахминан январь ойининг учинчи ўн кунлиги ўрталаридан бошлаб, иссиқхоналарда газ босими аста-секин тиклана бошлади. Январь ойидаги аномал совуқ туфайли ҳосилни бой берган иссиқхоналарда январь ойи охири—февралнинг бошида яна помидор кўчатлари экилди. Вегетация даврини инобатга олсак, мазкур иссиқхоналарда ҳозир помидор ҳосили йиғим-терими бошланган ва бу маҳсулотнинг илк улгуржи партиялари бозорга чиқа бошлади.

    Айни пайтда мамлакатнинг жанубий вилоятларидан плёнка остида туннел усулида етиштирилган помидорнинг илк улгуржи партиялари ҳам бозорга кирмоқда. Масалан, Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди саналмиш Сурхондарё вилоятида январь ойи охирига бориб, ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилгани шу усулда етиштириладиган помидор кўчатларини экишни бошлашга имкон берди.

    Натижада сўнгги бир ҳафта—ўн кун ичида ички бозорда сархил помидор етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошди, бу эса ушбу маҳсулот нархи кескин пасайишига олиб келди.

    Бундан ташқари, қулай об-ҳаво шароитида келгуси ҳафталар ҳам сархил помидор бўйича ички бозордаги таклиф ҳажми ўсиб боради ва бу ўз навбатида, ушбу маҳсулот нархи янада пасайишига олиб келади. Шундай қилиб, келгуси ҳафталарда агар об-ҳаво аномалиялари юз бермаса, сўнгги ҳафтадаги нархлар кескин пасайиши ҳолатини сархил помидорнинг улгуржи нархлари динамикасида пасайиш тенденциясини бошланиши, деб ҳисоблаш мумкин, — дейди эксперт.

    Аввалроқ Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.

    17.04.2023, 15:45   Изоҳ (1)   15452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 469554995@telegram.org / 17.04.2023, 18:01

      Ман тушунмаяпман. Бу эски архив маълумотларими бу? Еки нима? Биронта ходимингизни бозорга жунатинг уртача 32 -33.0 минг ку нарх.
      Еки кайси бозор тугрисида аникрок езинг

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда ўсиш, Тошкентда қисқариш: йил бошидан бери товарлар экспорти ҳажми қандай ўзгармоқда?

    17.04.2023, 15:25

    “Бутун тизим қулаши мумкин, аммо ечимлар мавжуд”: АҚШ Ўзбекистон энергетика тизими устидан тадқиқот олиб борди

    17.04.2023, 10:10

    Ўзбекистонда божхона тушумлари қайси ҳудудларда ўсмоқда?

    14.04.2023, 23:45

    Март ойида Ўзбекистоннинг солиқ тушумлари қандай ўзгаргани маълум бўлди

    14.04.2023, 23:35

    Йил бошидан бери қанча одамга ипотека кредити берилди?

    13.04.2023, 23:35

    Сирдарё энг охирги: Ўзбекистон ҳудудларида ипотека кредити бўйича вазият қандай?

    13.04.2023, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.