• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўтган йили автомобилсозлик ўсиб, фармацевтика пасайди. Ўзбекистон саноатини нималар кутмоқда?

    Ўзбекистонда саноат қай даражада ривожланмоқда? Ўтган 2022 йилда мазкур соҳада нималарга эришилди? Жорий йилдаги кутилмалар қандай? Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сектор мудири Нозимжон Ортиқов “Иқтисодий шарҳ” журналининг иккинчи сонида эълон қилинган мақоласида ушбу саволларга жавоб берган.

    Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Бугунги кунда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми саноат ҳиссасига тўғри келиб, иқтисодиётда банд бўлганларнинг деярли 14 фоизи мазкур соҳада фаолият юритади. Ўтган 5 йил давомида мамлакатдаги саноат корхоналари сони 2 баравар ортиб, 100 мингтага яқинлашди.

    Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    2022 йилда нималарга эришилди?

    Жаҳон бозорларидаги ноаниқликларга қарамасдан ўтган йили Ўзбекистонда саноати ўсиши 5,2 фоизни ташкил этди.

    Хусусан, саноатнинг асосий тармоқлари кесимида ўсиш суръати ишлаб чиқаришда 5,6 фоиз, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 14 фоиз бўлди. Тоғ-кон саноатида эса ўсиш қайд этилмади.

    Ишлаб чиқариш саноати тармоқлари кесимида ўсиш суръатларига эътибор қаратилса, автомобилсозлик (37,8 фоиз), тамаки (23,7 фоиз), қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари (10,2 фоиз) ишлаб чиқаришда кескин ўсиш бўлганини кузатиш мумкин. Фармацевтика (-5 фоиз), кокс ва нефтни қайта ишлаш (-3,8 фоиз) ва нометалл минерал (-4 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилган.

    Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    2022 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари Андижон (22,6 фоиз), Қашқадарё (10,5 фоиз), Сирдарё (9,5 фоиз), Наманган (9,4 фоиз) ва Самарқанд (9 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

    Мамлакатнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига юқори технологияларни кенг жорий этиш мақсадида 2022 йилда саноат тармоқларига 138,9 триллион сўмдан зиёд инвестициялар киритилди.

    Саноат тармоқлари кесимида энг кўп инвестициялар ишлаб чиқариш (қайта ишлаш) тармоғи ҳиссасига тўғри келиб, жами 76,4 триллион сўмлик (саноатдаги капитал қўйилмаларнинг 55 фоизи) инвестициялар амалга оширилган.

    Жумладан, 2022 йилда қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди. Мазкур рақамлар 2021 йилдаги кўрсаткичларга таққосланса, инвестициялар ҳажми 28,7 фоизга ошгани ойдинлашади.

    Тоғ-кон саноатида 21,1 триллион сўмлик инвестициялар амалга оширилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 8,1 фоизга кўпайган. Хусусан, саноатни зарур хом ашё билан таъминлаш мақсадида ўтган йилда геология-қидирув ишлари 3 бараварга кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди. Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва бошқа ҳудудларда металлни қайта ишлаш бўйича 19 та йирик лойиҳалар амалга оширилди.

    Саноат тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари

    Давлат инвестиция дастури доирасида 2022 йилда тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғида 327,5 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Натижада Қашқадарёда “Бунёдкор” МЧЖ ва Андижонда “Асака текстиль” МЧЖ томонидан ип газлама ва тикув-трикотаж маҳсулотлари, Шаҳрихон туманида “Саховат текс” МЧЖ ва Вобкент туманида “WBМ Роmitex” МЧЖ томонидан ип калава, Фарғонада “Аvilon Kokand Plus” МЧЖ томонидан трикотаж мато бўяш ва тайёр маҳсулот, Юқори Чирчиқ туманида “Ғузор Текстиль Импекс” МЧЖ ва Яккабоғ туманида “Рус-Дост Текстиль” МЧЖ томонидан ип газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари якунланиб фойдаланишга топширилди.

    Фото: “Дарё”

    Кимё саноатида жами 20 та лойиҳа доирасида 170,9 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Бунда йирик лойиҳалардан “Самарқандкимё” АЖ корхонасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 60 миллион доллар, “Навоийазот” АЖда поливинилхлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш (II-босқич)” лойиҳаси доирасида 35 миллион доллар ҳамда “Навоийазот” АЖда қуруқ сиансол ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 37,3 миллион доллар ўзлаштирилди.

    Шунингдек, жорий йилда 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастури ҳам тасдиқланди. Унга мувофиқ, “Навоий кимё технопарки”, “Фарғона кимё технопарки” ва “Қорақалпоғистон кимё технопарки” дирексиялари давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу технологик кластерларда 2022—2027 йилларда 9,9 миллиард долларлик тўғридан тўғри инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб қилиниб, 44 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада метанол, полиэтилентерефталат (пет), моноэтиленгликол (мег), пвх, калсийланган сода ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

    Стратегияда нималар белгиланган?

    Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган сиёсатни давом эттириш учун 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида саноатни янада ривожлантириш бўйича бир қатор мақсадлар белгиланган.

    Хусусан, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш, автомобиль саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ва экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ошириш кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё”

    Шунингдек, тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш орқали тайёр маҳсулот экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга ҳамда соҳада иш ўринларини 570 минг нафарга етказиш назарда тутилган. Электротехника саноатида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ва экспортини 3 бараварга ошириш, озиқ-овқат саноатида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини 7,4 миллион тоннага, сут бўйича қайта ишлаш даражасини 32 фоиз, гўшт бўйича – 25 фоиз, мева-сабзавотда – 28 фоизга етказилиши белгиланган.

    Жорий йилдаги кутилмалар

    Республикада 2023 йилда саноат бўйича катта мақсадларга эришиш кўзланган ва ҳукумат томонидан сохани қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилади.

    Жумладан, саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилиши белгиланган.

    “Ғиждувон” ва “Қўқон” эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилиб, Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг филиаллари ташкил этилади.

    Иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 4 ва 5-тоифадаги 60 та туманга 27 та турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференсиялар берилади.

    Юқори ўсиш суръатларига эришиш мақсадида Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ сианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, “Пистали” конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш, “Ёшлик-1” мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлаш режалаштирилган.

    Фото: “Дарё” / Мис ишлаб чиқариш

    Жорий йилги режага мувофиқ, сўнгги вақтда саноат драйверига айланган тўқимачилик тармоғига 300 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилади.

    2023 йилда давлат инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 128,7 миллион долларлик 7 та лойиҳа, ҳудудий дастурлар доирасида қўшимча 76 та лойиҳа ишга тушиши кутилмоқда.

    Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳрида ташкил этилаётган “Оhangaron Tech Industrial” технопаркида умумий қиймати 191,3 миллион долларлик 10 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, жорий йилнинг I чорагида уларнинг 3 тасини қуриш ишлари бошланади. Яна 2 та лойиҳа бўйича ишлар тўлиқ якунланади ҳамда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Автомобильсозлик саноатида 7 та лойиҳа доирасида 114,7 миллион доллар ўзлаштириш кўзда тутилган. Хусусан, йирик лойиҳалардан қиймати 80 миллион доллар бўлган электромобилларни ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланиб, унинг 20 миллион доллари ўзлаштирилади ва Андижон туманида “Замонавий қуюв ишлаб чиқаришини ташкил қилиш ва автомобилларнинг чўян деталларига механик ишлов беришни ўзлаштириш” лойиҳаси ишга тушиши режалаштирилган (қиймати 31,2 миллион доллар).

    Хулоса қилиб айтганда, 2023 йилга режалаштирилган саноат лойиҳаларининг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти ва халқ фаровонлиги ўсишига хизмат қилади.

    17.04.2023, 15:52   Изоҳ (0)   4680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўнгги бир ҳафтада помидор нархи кескин тушиб кетди

    17.04.2023, 15:45

    Сирдарёда ўсиш, Тошкентда қисқариш: йил бошидан бери товарлар экспорти ҳажми қандай ўзгармоқда?

    17.04.2023, 15:25

    “Бутун тизим қулаши мумкин, аммо ечимлар мавжуд”: АҚШ Ўзбекистон энергетика тизими устидан тадқиқот олиб борди

    17.04.2023, 10:10

    Ўзбекистонда божхона тушумлари қайси ҳудудларда ўсмоқда?

    14.04.2023, 23:45

    Март ойида Ўзбекистоннинг солиқ тушумлари қандай ўзгаргани маълум бўлди

    14.04.2023, 23:35

    Йил бошидан бери қанча одамга ипотека кредити берилди?

    13.04.2023, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Армиямиз кенг кўламли урушга тайёр ва Сурияга зарба беришни давом эттирамиз” — Исроил Бош штаби раҳбари 

    Дунё | 22 июл, 22:20

    Реклама | 22 июл, 21:00

    “АҚШнинг ташкилотдан чиқиши кутилган эди” — ЮНЕСКО бош директори

    Дунё | 22 июл, 22:10

    Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир” учун тиббий кўрикдан ўта олмадими?

    Спорт | 22 июл, 22:04

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда

    Ўзбекистон | 22 июл, 21:55

    Австралиялик машҳур авиаблогер стюардессага уйланди ва тўйини самолёт бортида ўтказди

    Лайфстайл | 22 июл, 21:45

    ЖАР парламентига президентга ишончсизлик вотуми тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилди

    Дунё | 22 июл, 21:35

    Мўғулистонда 1800 йиллик қабр топилди

    Дунё | 22 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.