• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон Си Цзиньпинни урушни тўхтатиш учун Кремлга таъсир ўтказишга ундай олмади 

    Пекинда уч кунлик ташриф билан бўлган Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой етакчиси Си Цзиньпинни Украинадаги урушни тугатишга ёрдам бериш учун Россия президенти Владимир Путинга таъсир ўтказишга чақирди.

    “Россияни ўзига келтириш ва барчани музокаралар столига қайтариш учун сизга ишонишим мумкинлигини биламан”, — деди Макрон Си билан 6 апрель куни ўтказилган учрашувда.

    Макроннинг сўзларига кўра, ҳозирги инқироз жаҳоннинг йирик кучлари бир-бирига қарама-қарши бўлган блокларга бўлиниб кетиши хавфини туғдирмоқда.

    Бунга жавобан Хитой раҳбари томонлар имкон қадар тезроқ тинчлик музокараларини ўтказишига умид билдириш билан чекланди, аммо Россия ҳақида гапирмади ва бирор марта “уруш” сўзини тилга олмади.

    Фото: EPA

    Макроннинг Хитойга сафари давомида унга Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ҳамроҳлик қилди, Франция раҳбари уни Хитой раҳбарияти билан музокараларда иштирок этишга таклиф қилганди.

    Макроннинг Хитойга сафари диққат билан кузатилди, чунки Пекин ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатлар сўнгги бир неча йил ичида тобора ёмонлашган. Хитой Россиянинг Украинага бостириб киришини бевосита қоралашдан ҳам бош тортган.

    Бундан ташқари, Макрон Хитой билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда: у ўзи билан бизнес вакилларидан иборат катта делегацияни олиб келган.

    Тинчлик режаси ва ядровий қурол

    Макрон Си билан ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказишдан олдин Пекиндаги дабдабали ҳарбий парадни томоша қилди. Хитой ва Франция расмийлари суҳбатни “очиқ” ва “дўстона” деб таърифлади.

    Фото: Reuters

    Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Си Цзиньпин Украинадаги уруш ҳақида гапириб, “Хитой тинчлик музокаралари тарафдори ва можарога сиёсий ечим изламоқда” деди. Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятни содир бўлаётган воқеаларга нисбатан “оқилона вазминлик” кўрсатишга чақирди.

    Февраль ойида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги “Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича Хитойнинг позицияси” деб аталган ҳужжатни эълон қилганди. Ушбу “тинчлик режаси” 12 бандни ўз ичига олади, Си Цзиньпин Москвага март ойидаги ташрифи чоғида уни Путин билан муҳокама қилган.

    Ғарб давлатлари ва Украина Хитой таклифларида тинчликка эришиш бўйича бирорта аниқ механизм йўқлигини, ҳужжатни Пекиннинг тинчлик режаси эмас, балки унинг урушга нисбатан позицияси сифатида кўриш мумкинлигини билдирди. АҚШ, шунингдек, Хитой Россияга қурол-яроғ етказиб беришни бошлаши мумкинлигидан бир неча бор хавотир билдирган, аммо бу чиндан амалга оширилаётгани бўйича белгилар йўқ.

    Макрон билан ўтказган қўшма матбуот анжумани чоғида Хитой раҳбари можарода ядро қуролидан фойдаланмаслик кераклигини яна бир бор таъкидлади.

    Март ойида Россия президенти Владимир Путин Беларусь ҳудудига тактик ядро қуролини жойлаштириш нияти борлигини маълум қилганди. Эътиборли жиҳати, бу баёнотдан олдин Москвадаги учрашувда Путин ва Си “барча ядровий кучлар ядро қуролини ўз миллий ҳудудларидан ташқарида  жойлаштирмаслиги ва хорижда жойлаштирилган барча ядро қуролларини йиғиб олиши керак” деган декларацияни қабул қилганди.

    Эммануэл Макроннинг айтишича, Украина ишғол остида қолар экан, “Европа хавфсиз ва барқарор бўла олмайди”. У БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия ушбу ташкилот низомини бузаётганини номақбул деб атади.

    Макроннинг самимий оҳанги ва фон дер Ляеннинг қаттиқ баёнотлари

    Кузатувчиларнинг таъкидлашича, матбуот анжуманида Макрон Хитой раҳбари билан дўстона муносабатда бўлган ва кўпинча унга бевосита мурожаат қилган. Си Цзиньпин эса матбуотга нисбатан бепарволик билан гапирган.

    Фото: Reuters

    Кейинчалик, алоҳида матбуот анжуманида Европа Комиссияси раҳбари фон дер Ляен бир нечта кескин оҳангдаги баёнотлар берди. Унинг сўзларига кўра, агар Пекин Россияга қурол етказиб берса, бу халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланиб, Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги муносабатларга “сезиларли даражада путур етказади”.

    У “Хитой адолатли дунё ўрнатишга ёрдам берадиган рол ўйнашига” умид билдирди. “Адолатли дунё” деганда Ляен Украинадаги уруш Ғарб иттифоқчилари сценарийси билан тугашини назарда тутди —  бунда Киев оккупация қилинган ҳудудлари устидан назоратни қайтариб олади. Фон дер Ляен, шунингдек, Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг Россия қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетишни назарда тутувчи тинчлик режасини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

    Аввалроқ Зеленский Си Цзиньпин билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш истагини билдирганди, бироқ Хитой раҳбари бу таклифга ҳали расман жавоб бермаган.

    Фон дер Ляеннинг айтишича, у билан суҳбат чоғида Си Цзиньпин “зарур шароит ва вақт тўғри келганда” Зеленский билан гаплашишга тайёрлигини айтган.

    Макроннинг ташрифи нима учун муҳим?

    Макроннинг Хитойга ташрифи муҳим аҳамиятга эга, чунки бу Си Цзиньпин ва Ғарб давлати етакчиси ўртасидаги муҳим алоқа. Охирги марта Си 2022 йилнинг ноябрь ойида Балидаги G20 саммитида ғарблик ҳамкасблари билан қатнашган ва у ерда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашганди.

    Бундан ташқари, Макрон халқаро тинчликпарвар сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга интилмоқда — эндиликда у Украина можаросининг барча асосий иштирокчилари билан шахсан гаплашиб чиқди: у аввалроқ Путин ва Зеленский билан бир неча бор учрашган.

    Бироқ Макрон Пекинда жиддий дипломатик ютуқларга эриша олмаслиги аён бўлди. Хитой раҳбари ўзининг Россия ва Украинага муносабатини сезиларли даражада ўзгартириши эҳтимоли жуда кам.

    Макрон кичик муваффақиятларга, умумий тилга ҳамда ўзаро савдо ва музокаралардан олинадиган ютуқларга эътибор қаратишга ўтди. Франция президенти уруш, Ғарб ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик Хитой билан яқинроқ муносабатларга тўсқинлик қилмаслиги керак, деган фикрда.

    Матбуотга қилган нутқида Франция раҳбари Хитойнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолари, Пекин ва Ғарб ўртасида узоқ вақтдан бери давом этаётган қарама-қаршилик ҳақида ҳеч нарса демади. Макроннинг таъкидлашича, бу масала Франция учун муҳимлигича қолмоқда, бироқ “маъруза ўқишдан кўра ҳурмат кўрсатиш яхшироқ”.

    Макрон охирги марта Пекинга тўрт йил аввал ташриф буюрган эди. Унинг бу йилги ташрифи Францияда пенсия ислоҳоти билан боғлиқ иш ташлашлар ва тартибсизликлар фонида амалга оширилди.

    08.04.2023, 14:54   Изоҳ (0)   10451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WSJ журналисти Эван Гершковичга Россияга қарши жосуслик бўйича айблов эълон қилинди

    08.04.2023, 13:50

    Зеленский мусулмон ҳарбийлар ва қрим-татар фаоллари билан ифторликда иштирок этди (фото,видео)

    08.04.2023, 12:35

    Россияда амалдорларга бош вазирнинг рухсатисиз мамлакатни тарк этиш тақиқланди — ОАВ

    08.04.2023, 12:19

    Хитой “сепаратист кучларни огоҳлантириш” сифатида Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар бошлади

    08.04.2023, 10:54

    Беларусда президентликка собиқ даъвогарлардан яна бири колонияга ҳукм қилинди

    08.04.2023, 09:10

    Ал-Ақсо масжидида жума намозига 130 минг мусулмон йиғилди 

    07.04.2023, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.