Бухоро вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган эшакнинг қулоқлари кесиб олингани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 6 апрель куни соат 16:00 да Пешку туманида яшовчи 38 ёшли У.А. қўшниси фуқаро Ж.Х.га тегишли эшак томорқа ерига зарар етказгани баҳонасида жониворнинг икки қулоғини кесган. Орадан вақт ўтиб, эшак кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.
Ҳозирда фуқаро У.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани бўйича тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Пешку тумани судига юборилган.
Бундан олдин Навоийда номаълум шахслар итни Damas’га боғлаб, шаҳар бўйлаб судрагани, Тошкент вилоятида итларни сўйиб келган фуқаро 10 суткага қамалгани, шунингдек, “Ипподром”да икки бош от очликдан нобуд бўлишига сабабчи бўлганлар жавобгарликка тортилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (1)
Bechora eshakvoy, odamlar buncha beshafqat, ayiqni ham otib qo'yishdi, bular ertak eshitib katta bumagammi? Hayvonlarning ham joni borku, qorni ochganda eshakning, egasi ovqat bermagan