Тошкент шаҳрининг Миробод туманида она-бола вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 апрель куни соат 21:15 да Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этгани аниқланган.
Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаган хабарларда она-боланинг ўлимига ис гази сабаб бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 90 дан ортиқ ҳолат содир бўлган. Бунинг оқибатида 146 киши вафот этган, яна 50 нафар фуқаро жабрланган. Ички ишлар вазирлиги фуқароларни кўмир, ўтин, нефть маҳсулотлари ва бошқа турдаги ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга ва ностандарт ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печларидан фойдаланмасликка чақирган.
Изоҳ (0)