• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Барселона”нинг 60 йиллик антирекорди, Пушкашнинг тарихий натижасини такрорлаган Бензема ва “Реал”нинг 40-финали. “Камп Ноу”да ўтган класикога оид рақам ва фактлар

    Мадриднинг “Реал” клуби Испания Кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Барселона”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    Фото: Getty Images

    Мадридликлар клуби ушбу ғалаба орқали финал йўлланмасига эга бўлди ва 6 май куни ҳал қилувчи баҳсда “Осасуна”га қарши майдонга тушади. Бу “Реал” учун Испания Кубоги тарихидаги 40-финал бўлади, бунга қадар пойтахт жамоаси 39 финалнинг 19 тасида зафар қучган. Фақат “Барселона” финалларда “Реал”дан кўпроқ ўйнаган — 43 ўйинда 31 ғалаба.

    “Реал” сўнгги бор 9 йил аввал, 2013/14 йилги мавсумда Испания Кубоги финалга чиққанди. Ўшанда ярим финалда “Атлетико”ни ютган “қаймоқранглилар” финалда “Барселона”дан устун келган (2:1).

    “Реал” 1995 йилдан бери илк бор каталонларни тўртта тўп фарқи билан мағлуб этди, ўшанда 5:0 ҳисоби қайд этилган. “Барселона” майдонидаги бундай йирик ғалаба эса охирги марта 1963 йилнинг январида қайд этилганди (5:1).

    0:4 — “Барселона” учун “Камп Ноу”даги 1997 йилдан кейинги энг йирик мағлубият бўлди. Ўшанда “кўк-анорранглилар” “Динамо Киев”га 0:4 ҳисобида ютқазганди. Каталонлар “Реал”га қарши уй ўйинида эса 1963 йилдан кейинги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Умуман олганда “Реал” 2008 йилнинг майидан кейин илк бор “Барса”га 4 та гол урди.

    “Барселона” бу ўйингача барча мусобақалар доирасида сўнгги бешта ўйинда ғалаба қозонганди. Хусусан, икки марта “Реал”ни енгганди.

    “Реал” бундан аввалги кетма-кет учта класикони бой берганди. Бундан олдинги ғалаба Ла Лига жорий мавсуми 1-даврасида қайд этилганди.

    Учрашувда ҳет-трик қайд этган Карим Бензема “Эл-Класико”лардаги голлари сонини 16 тага етказди. Франциялик футболчи Ференс Пушкаш, Сесар Родригес, Франсиско Хенто (барчаси 14 тадан гол) ва Раулни (15) ортда қолдирган ҳолда класиколар тарихидаги энг яхши 4-тўпурарга айланди. Фақат Лео Месси (26), Криштиану Роналду ва Альфредо ди Стефано (иккиси 18 тадан) Бенземадан кўпроқ гол урган.

    Шунингдек, Карим класикода ҳет-трик қайд этган сўнгги 28 йил ичидаги “Реал”нинг илк футболчисига айланди. 1995 йилнинг 7 январида Иван Саморано Мадридда ўтган ўйинда шундай натижани қайд этганди. Бу оралиқда барча мусобақалар доирасида 43 та класико ўтказилди.

    “Камп Ноу”да эса Бенземадан аввал бундай ишни фақат Ференс Пушкаш амалга ошира олган — 1963 йилнинг 27 январида.

    06.04.2023, 10:22   Изоҳ (0)   7981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: Иван Бошкович — “Сўғдиёна” бош мураббийи 

    06.04.2023, 09:46

    “Реал” “Камп Ноу”да “Барселона”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Кубоги финалига йўл олди (видео)

    06.04.2023, 01:59

    АПЛ. “Манчестер Юнайтед” қолдирилган тур ўйинида Лондон клубини таслим этди

    06.04.2023, 01:56

    Ўзбекистон Кубоги. “Насаф” мусобақани ғалаба билан бошлади, “Сурхон” “Машъал”ни енга олмади 

    05.04.2023, 20:06

    Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бутан дарвозасига жавобсиз 9 та гол урди 

    05.04.2023, 19:48

    Пушкашдан Мессигача. “Эл-Класико”лар тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

    05.04.2023, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.