Аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Бутанга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда ўзбекистонликлар 9:0 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон сафида Диёра Ҳабибуллаева пента-трик қайд этган бўлса, Людмила Карачик дубль қайд этди. Азиза Норбоева ва Мафтуна Шойимова ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинини 8 апрель куни Тимор Лестега қарши ўтказади.
Париж-2024 Осиё минтақаси
1-тур баҳси
5 апрель, чоршанба
Ўзбекистон — Бутан 9:0
Голлар: Диёра Ҳабибуллаева 2, 20, 45, 48, 73, Людмила Карачик 30 (пенальти), 42, Азиза Норбоева 51, Мафтуна Шойимова 90.
Ўзбекистон: 1. Мафтуна Жонимқулова, 2. Мадина Ҳиматова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Саида Галимова, 8. Илвина Аблякимова, 10. Диёра Ҳабибуллаева, 11. Мафтуна Шойимова, 17. Людмила Карачик, 18. Азиза Норбоева, 10. Нозимахон Эргашева, 20. Камила Зарипова.
Изоҳ (0)