Польша расмийлари Украинага бир нечта МиГ-29 қирувчи самолётларини топширди. Бу ҳақда Польша президентининг халқаро масалалар бўйича вакили Maрчин Пшидач 3 апрель куни RMF радиостанцияси эфирида маълум қилди.
“Билишимча, бир нечта МиГ-29 самолётлари аллақачон юборилган”, — деди у.
“Мендаги маълумотларга кўра, агар биринчи партиянинг топширилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жарайон аллақачон якунланган”, — дея қўшимча қилди Пшидач.
Унинг сўзларига кўра, Польша яқин бир неча йил ичида ушбу қирувчиларни янада замонавий вариантларига алмаштиришни режалаштирган.
Польшада 28 та МиГ-29 қирувчиси бор. Улар Малборк шаҳридаги авиабазада жойлашган.
16 март куни Польша президенти Анжей Дуда Киев яқин кунларда Варшавадан биринчи тўртта МиГ-29 қирувчи самолётини олишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, қолган самолётларга ҳозирда техник хизмат кўрсатилмоқда, улар тайёрланиб, сўнг етказиб берилади.
Изоҳ (0)