Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12200.12
    • RUB 125.4
    • EUR 12949.21
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +26°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    АҚШда бир гуруҳ сенаторлар Пентагондан Украинага қирувчилар юборишни талаб қилди

    15 март, 13:35 5227

    АҚШнинг Демократик ва Республикачи партияларидан саккиз нафар сенатор Пентагонга мурожаат қилиб, Украина Қуролли кучларини замонавий Ф-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш имкониятини ўрганишни талаб қилди. Бу ҳақда Politico ва Fox News ёзмоқда.

    Фото: Getty Images

    Мурожаат муаллифларининг ёзишича, Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳозир “муҳим босқичда”, қирувчиларни олиш “Украина Қуролли кучларига жанг майдонидаги ўйин қоидаларини ўзгартириш учун муҳим имконият беради”.

    Сенаторлар АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиндан қирувчиларни жўнатиш бўйича ижобий қарор қабул қилиш учун зарур бўлган турли омилларни ушбу ҳафта охиригача баҳолашни талаб қилди. Хусусан, Ф-16 таъминотининг можаро ривожланишига таъсири, украиналик учувчиларни ўқитишга кетадиган вақт, Киевнинг бошқа қуролларга нисбатан қирувчи самолётларни олишга қизиқиши даражаси, шунингдек, қирувчиларни қандай: нолдан ишлаб чиқарибми ёки заҳиралардан олиб етказиб бериш эҳтимоли баҳоланиши керак. 

    “Европада тинчлик ва хавфсизликни тиклаш учун Қўшма Штатлар иттифоқчиларимиз билан ҳамкорликда Украинанинг саъй-ҳаракатларини қандай қилиб энг яхши тарзда қўллаб-қувватлашимиз мумкинлигини доимий равишда баҳолаб бориши керак”, — деб хулоса қилди сенаторлар.

    АҚШ сенаторлари бир неча бор сиёсий ва ҳарбий раҳбариятни Украинага замонавий қирувчи самолётларни топширишга чақирган.

    Аввалроқ Оқ уй АҚШ бошқа давлатларнинг Украинага қирувчилар беришини олқишлаши, бироқ Америка ҳукуматининг ўзи бундай ёрдамни ваъда бермаслиги ҳақида маълум қилганди.

    АҚШ президенти Жо Байден ABC каналига берган интервьюсида “Украинага ҳозир Ф-16 қирувчилари керак эмас” деган. Кейинроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Байденнинг сўзларини тушунтириб, Оқ уй урушда Украинанинг шошилинч эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйиб келаётганини таъкидлади. “Ҳозирги босқичда муҳим элемент ерда манёврларни амалга ошириш қобилиятидир. Ва бу танклар, бронетранспортёрлар, пиёда жанговар машиналарни англатади”, — деди Салливан.

    The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ президенти маъмурияти Ф-16 самолётларини учинчи давлатлар, жумладан, Дания ёки Нидерландия орқали Киевга топширишни истисно этмаган. 10 февраль куни Украина ҳукумати Нидерландияга Ф-16 қирувчиларини сўраб ариза юборди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади

    Бугун, 19:08

    AKFA BUILD: Aquaterm кўргазмасида сув таъминоти, иситиш ва совутиш тизимлари учун янги технологиялар

    Бугун, 12:00
    Реклама

    Юрак санчиб оғриганда: Инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган маслаҳатлар

    Бугун, 18:52

    Ханчжоу—2022. Баҳодир Жалолов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди

    Бугун, 18:45

    Грузиянинг Қора денгиз соҳилидаги курортида кўприк қулаб тушди

    Бугун, 18:42

    Зангиотада уй ҳожатхонасидан ёш боланинг жасади топилди

    Бугун, 18:33

    Путин Украинага қарши урушда янги стратегияга эга — NYT

    Бугун, 18:27

    Машҳурлар қандай қилиб шартнома имзоламасдан, таниқли брендларнинг миллионлаб доллар фойда олишига сабабчи бўлади?

    Бугун, 18:15

    Тошкентдаги болалар шифохонасида шифокор айби сабаб бемор вафот этгани аниқланди

    Бугун, 18:03

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    Бугун, 17:52

    Тавсия этамиз

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    Фарғонада туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилди

    13:00 / 03.10.2023

    Туғилган кунида ёниб кетган йигит, Қуддусдаги Йиғи девори, бир дақиқалик сукут сақлаётган украиналиклар — 2-октябр суратлари

    22:00 / 02.10.2023

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card’да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — йилига 30 минг доллардан ортиқ

    16:00 / 02.10.2023

    Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди (фото)

    17:00 / 02.10.2023

    Украина президенти офиси Зеленскийни масхара қилган Илон Маскка жавоб қайтарди

    17:00 / 02.10.2023

    “Бўлиши мумкин эмас!”. Неймар Эрон клуби стадиони ҳақидаги видеога изоҳ қолдирди 

    13:00 / 02.10.2023

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card’да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.