Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп мамлакатга импорт қилинадиган Ҳиндистон маҳсулотларига 25 фоиз, Бразилия маҳсулотларига эса 50 фоиз бож киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Фармон мазмунига кўра, Ҳиндистон ва Бразилия Россиянинг нефть маҳсулотларини тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали харид қилаётгани сабабли юқори фоиздаги бож ставкаларига дучор бўлган.

Беш босқичли савдо музокараларидан сўнг ҳиндистонлик расмийлар АҚШ билан фойдали келишувга эришилишига ишонган эди. Улар оммавий ахборот воситаларига бож ставкалари 15 фоиз даражасида белгиланиши кутилаётганини билдирган. Ҳиндистонлик расмийлар бу ставкаларни Трампнинг ўзи 1 август куни эълон қилишига умид қилган, бироқ АҚШ президенти бу борада ҳеч қандай баёнот бермади.
Таъкидланишича, Деҳли АҚШ томонидан ҳинд маҳсулотларига 25 фоизлик янги бож жорий этилганидан ҳайратда қолган. Трамп эса бу орада Япония ва Европа Иттифоқи билан йирик савдо битимларини якунлаган. Ҳатто йиллар давомида АҚШ билан яхши алоқаларга эга бўлмаган Покистонга ҳам бундан пастроқ ставкада бож жорий этилган.
Икки томон расмийларининг таъкидлашича, сиёсий хатолар, ўзаро тушунмовчилик ва ранжишлар оқибатида 190 миллиард долларлик савдо келишуви барбод бўлган.
Россия арзон нефтининг асосий харидорларидан бири бўлган Хитойга нисбатан эса Трамп фармонида бир оғиз ҳам сўз юритилмаган.
Изоҳ (0)