• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этди (фото)

    Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари сўзининг аввалида ўзбек халқини Наврўз айёми ва муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан қутлади. Тошкентнинг қадим тарихини ёдга олиб, у бугун ҳам ҳаётнинг барча жабҳасида мамлакатимизда етакчи бўлиб келаётганини таъкидлади.

    “Биз аҳоли талабидан келиб чиқиб, охирги йилларда Тошкентда жуда кўп қурилишлар қилдик. Энди унинг ривожланиш истиқболларини ўйлашимиз керак. Халқимиз ъмаслаҳатли тўй тарқамасъ деганидек бугун сизлар билан Тошкентнинг келажагини кенгашиш учун йиғилдик”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Хусусан, сўнгги 6 йилда Тошкентда фаолият юритаётган корхоналар сони 2 баравар кўпайган. Бизнес муҳити яхшилангани, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилгани натижасида 26 миллиард доллар инвестиция киритилган.

    Президент пойтахт истиқболини белгилашда узоқни ўйлаш кераклигини таъкидлаган.

    “Пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур. Чуқур ўйланган урбанизация сиёсати – турмуш шароити, иқтисодий ривожланишга, одамлар кайфияти ва маданиятига жуда катта таъсир кўрсатади”, — дейди давлат раҳбари.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур ва туркиялик мутахассислар билан бирга, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, қурилишларни шаҳар ташқарисида амалга ошириш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, Тошкентнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш масалалари кўзда тутилган.

    Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида Янги Тошкентни қуриш режалаштирилган. Халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиниб, 3 хил лойиҳадан энг мақбули танлаб олинган.

    Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.

    Яна бир муҳим томони – бу лойиҳани амалга оширишда замонавий урбанизация ёндашувлари асосида “ақлли” технологиялар қўлланилади. Масалан, экологик транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. “Яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида, пиёдалар ва велосипедчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ерости тураргоҳлари қурилади. Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий тунеллар ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.

    Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент пойдеворига капсула қўйиб, унинг қурилишини бошлаб берди.

    Фото: “Дарё” 

    “Улуғ айём арафасида эзгу ниятлар билан қурилишни бошлаяпмиз. Иншааллоҳ, бу Янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа бўлади”, — дейди давлат раҳбари.

    Бу шаҳар учун, шунингдек, пойтахт учун ҳам қўшимча энергия таъминоти зарур. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида сўнгги 6 йилда электр энергияси истеъмоли 30 фоизга ошиб, қарийб 8 миллиард киловатт-соатга етган. Бу талаб тобора ортиб бормоқда.

    Шу боис Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимини тубдан яхшилаш бўйича катта дастур қабул қилинди. Унга кўра, пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун жами қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та қуёш станцияси барпо этилиши белгиланган. Улардан биринчиси – Қибрай туманида 400 мегаваттли фотоэлектр станциясини қуриш бошланган.

    Шунингдек, яна 3 та лойиҳа бўйича Хитойнинг “CEEC-Gezhouba” ҳамда “China Dating Overseas Investment” компаниялари билан келишувга эришилган. Булар – Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 700 мегаваттли, Оҳангарон туманида 1 минг мегаваттли ҳамда Бўка туманда 300 мегаваттли станциялардир.

    Маросимда мазкур 3 та лойиҳага ҳам старт берилган.

    Уларга 2 миллиард доллардан зиёд тўғридантўғри инвестиция киритилади. Йил якунигача улар бўйича дастлабки 300 мегаватт қувватлар ишга туширилади. Бу станциялар тўлиқ қувватга чиққандан кейин йилига 6 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқаради ва пойтахт эҳтиёжининг ярмидан кўпини қоплайди.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида юқори кучланишли тармоқлар қурилиб, эскирган трансформатор ва электр тармоқлари янгиланиши маълум қилинган.

    “Пойтахтимизда амалга ошираётган барча-барча мақсад, режа ва дастурларимиз аҳолимиз учун, унинг бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхшироқ яшаши учун”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

    Маросимда қайд этилганидек, Янги Тошкент чинакам экологик шаҳар бўлади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда “Марказий боғ” барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

    Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу боққа кўчатлар ўтқазган. Тадбирда иштирок этган дипломатик корпус вакиллари билан мулоқот қилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    18.03.2023, 15:49   Изоҳ (1)   9696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 908891466@telegram.org / 18.03.2023, 17:35

      Assalomu aleykum, Yangi Toshkent qurilish joyi Toshkent viloyatining aynan qaysi tumanlariga to'g'ri keladi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқда ижарага берилган ерни 550 минг долларга сотишга уринган икки эркак ушланди

    18.03.2023, 15:02

    Тошкентда Отлиқ кавалерия паради ўтказилиши туфайли қатор кўчалар қисман ёпилади

    18.03.2023, 14:00

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида йирик логистика маркази қурилади

    18.03.2023, 13:15

    “Бошимдан қора кунлар ўтиб, бугун вазир даражасига етдим” — Озодбек Назарбеков (видео)

    18.03.2023, 13:00

    Самарқандда фарзандини қийноққа солган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    18.03.2023, 12:57

    Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг навбатдаги мавсуми бошланди

    18.03.2023, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Netflix: севимли сериалларингиз рўйхатидан жой оладиган минисериаллар (трейлер)

    Кино | 20 май, 09:57

    Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори уч ойда 800 млн долларга ошди

    Иқтисодиёт | 20 май, 09:55

    Ламин Ямал “Барселона”да янги рақам остида ўйнайди

    Спорт | 20 май, 09:42

    Тошкентда уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушди

    Ўзбекистон | 20 май, 09:16

    РПЛ. “ЦСКА” Москва дербисида дуранг ўйнади. Файзуллаев захирадан майдонга тушди (видео)

    Спорт | 20 май, 09:09

    Учта давлат Исроилга санкция қўллаш билан таҳдид қилди 

    Дунё | 20 май, 08:57

    Томошабинлар фикрига кўра турк сериалларидаги энг омадсиз жуфтликлар (фото)

    Лайфстайл | 20 май, 08:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.