Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 18 март куни Отлиқ кавалерия паради ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур парад муносабат билан соат 17:00 дан 18:00 га қадар бир неча кўчалар қисман ёпилади:
- “Ўзбекистон меҳмонхонаси” автотураргоҳидан Маҳтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;
- Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
- Амир Темур шоҳкўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан Hyatt Regency меҳмонхонаси автотураргоҳигача.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Тошкентда югуриш мусобақалари ўтказилгани сабаб қатор кўчалар автомобиллар ҳаракати учун ёпилганди.
Изоҳ (0)