“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтишни хоҳламоқда.
Журналист Хоан Фонтеснинг ёзишича, 35 ёшли ҳужумчи Каталонияга қайтишга тайёр, бироқ барчаси “Барселона”нинг таклифига боғлиқ бўлади. Шунингдек, Мессининг оиласи ҳам Барселонага қайтишни маъқул кўрган.
Ундан ташқари, Фонтес “Барселона” президенти Хоан Лапорта Леонинг “ПСЖ”га кетиши билан боғлиқ вазият учун телефон орқали Мессидан узр сўраганлигини таъкидлаган.
Аввалроқ аргентиналик ҳужумчига Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Саудия клуби Месси учун йилига 220 миллион евро ваъда қилган.
Лионель Месси жорий мавсум Лига 1 да 22 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)