• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистонда Имрон Хонни ҳибсга олиш учун келган полиция унинг тарафдорлари билан тўқнашди (фото, видео)

    Покистон полицияси 14 март куни собиқ бош вазир Имрон Хоннинг тарафдорлари билан сиёсатчининг шарқий Лаҳор шаҳридаг уйи олдида тўқнашди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Маълум қилинишича, 71 ёшли мухолифат етакчиси тарафдорлари полицияга тош ва ғишт улоқтирган, хавфсизлик хизмати эса уларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Ўнга яқин полициячи ва 35 га яқин Хон тарафдори яралангани айтилмоқда. Имрон Хоннинг тарафдорлари таёқ билан қуролланиб, у жойлашган резиденсияни ҳимоя қилишга уринмоқда. Хавфсизлик кучлари эса ҳужумга тайёргарлик кўрган.

    Имрон Хон бош вазир бўлган вақтида олган совғалари ҳақидаги маълумотларни яширганликда ва давлат омборидан 630 минг долларлик қимматбаҳо буюмларни сотганликда айбланмоқда. 2022 йил апрель ойида парламентда ишончсизлик вотуми натижасида ҳокимиятдан четлатилган Хон ноябрь ойида Панжоб провинциясидаги намойишда қуролли ҳужум оқибатида яраланганидан бери судга боришдан қочади. У соғлиғи сабабли судда иштирок этиш учун Лаҳордан Исломободга бора олмаслигини билдирган.

    Фото: AP Photo

    Ўтган ҳафта у Исломободга учта судда иштирок этиш учун келган, бироқ порахўрлик иши бўйича суд жараёнини бошлаш учун тўртинчи судда қатнашмаган.

    Хоннинг сўзларига кўра, унга нисбатан қўзғатилган қатор ишлар, жумладан, терроризм айблови Покистоннинг амалдаги бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳукумати томонидан уни обрўсизлантиришга қаратилган фитнадир. Ўз навбатида, Шаҳбоз Шариф Хоннинг ҳибсга олиниши суд рухсати билан амалга оширилганини ва сиёсий таъқиб эмаслигини айтган.

    “Биз уни ҳибсга оламиз ва буни суд қарори билан амалга оширамиз”, — деган у.

    Хоннинг Покистон “Теҳрик-э-Инсаф” партиясининг юқори раҳбари Шоҳ Маҳмуд Қурейшининг айтишича, ҳукумат Хоннинг уйига полиция юбориб, қонун ва тартибни бузишга ҳаракат қилмоқда.

    “Биз полиция билан музокаралар орқали ўрта йўл топишга тайёрмиз, аммо бугунги полиция рейдидан мақсад нима эканини билишимиз керак. Вазиятни ёмонлаштирманг. Келинг, ўтириб, нима истаётганингизни муҳокама қилайлик”, — деган Қурейши полицияга.

    Унинг сўзларига кўра, Хон ўз ихтиёри билан ҳибсга олишни таклиф қилиши мумкин, аммо “биринчи музокара олиб бориш керак”.

    Яна бир юқори мартабали партия етакчиси Фавад Чаудрининг айтишича, Хоннинг юридик гуруҳи Исломобод Олий судига сиёсатчини ҳибсга олиш ордерларини тўхтатиб туриш тўғрисида сўров юборади. Хоннинг адвокатлари Исломободдаги бошқа судда ҳам ордерларга эътироз билдирган. Имрон Хон бунинг фонида уйидан туриб тарафдорларини курашни давом эттиришга чақирган. 

    Фото: AP Photo

    “Улар Имрон Хон қамоқда бўлганда, бу халқ ухлайди деб ўйлашади. Сиз уларнинг нотўғри эканини исботлашингиз керак”, — деган у.

    Полициянинг айтишича, вазиятни назорат остига олиш учун қўшимча кучлар Хоннинг уйига йўл олган. Ижтимоий тармоқда тарқалган тасвирларда Хоннинг уйига кўздан ёш оқизувчи газлар тушгани акс этган.

    “Биз уни суд қарори билан ҳибсга оламиз, у бундан қочмоқда”, — дейди ички ишлар вазири Рана Санауллоҳ Хон.

    14 март куни Шариф ҳукумати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ўзгартиришларни киритиб, мансабдор шахсларга хизмат вақтида олинган қимматбаҳо давлат совғаларини сақлашни тақиқловчи қонунларга аниқлик киритди. Тақиқ шуни кўрсатадики, ҳеч бир мансабдор шахс, жумладан, мамлакат бош вазири, етакчи президент ва Вазирлар Маҳкамаси вазирлари 300 доллардан ошиқ совғани сақлаб қололмайди.

    Тақиқда ҳар қандай совға олувчи ҳадяни бир ой ичида давлат омборида сақлаши керак. Бундан буён совғалар давлат мулки сифатида қабул қилинади.

    14.03.2023, 23:45   Изоҳ (0)   9382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Coca-Cola рақиби: Осиёнинг энг бой одами машҳур ичимликни қайтаришни режалаштирмоқда

    14.03.2023, 23:30

    Россия самолёти Қора денгизда АҚШ дронини уриб туширди. АҚШ бунга муносабат билдирди

    14.03.2023, 22:40

    “Дарё кундалиги”да 14 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    14.03.2023, 22:02

    “Бошқа йўл йўқ”: Меtа компанияси яна 10 минг ходимини ишдан бўшатади

    14.03.2023, 21:10

    “Ҳозирги халқаро муаммолар СССР парчаланганидан кейин бошланди” — Путин

    14.03.2023, 20:48

    Украина прокуратураси 600 нафар россиялик қўмондон, жумладан, Путинга оид ҳужжатларни тўплади — Guardian

    14.03.2023, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.