• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 14 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 14 мартда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россия Халқаро жиноий судни тан олмайди

    Россия Гаагадаги Халқаро жиноий судни (ХЖС) ва унинг юрисдиксиясини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби журналистларга маълум қилди. Гап Халқаро суднинг Россия Украинага босқини юзасидан жиноий иш қўзғатишга тайёргарлиги ҳақида кетмоқда.

    13 март куни The New York Times манбалари, Гаагадаги Халқаро жиноий суд Украинага босқин пайтида содир этилган жиноятлар сабаб Россияга қарши иккита иш очмоқчи эканини хабар қилди. Улардан бири украиналик болаларнинг ўғирланиши, иккинчиси фуқаролик инфратузилмасига қасддан қилинган ҳужумлар билан боғлиқ.

    “Умуман олганда, биз кўп йиллар давомида на халқаро суд органлари, ҳатто биз тан олмайдиганлар ҳам, халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари ҳам Донбассда уюштирилган фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиш, украин миллатчилари томонидан тинч аҳолини ўлдириш ҳаракатларига эътибор қаратмаганини эслатишдан чарчамаймиз”, — деган Кремль матбуот котиби.

    Украина фуқаролик инфратузилмасига давом этаётган ҳужумлар

    Айни вазиятда Украина ҳукумати ҳам Россия ҳарбийларининг 14 март куни Донецкдаги Краматорск шаҳрига берган зарбалари оқибатини кўрсатди.

    Маълум қилинишича, Россия ракетаси  шаҳар марказига келиб тушган. Олтита кўп қаватли уй вайрон бўлган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар бор.

    Украина президенти сўзларига кўра, одамларни ҳаётдан маҳрум қилган ҳар бир зарба қонуний ва адолатли жазога олиб келиши керак.

    Афғонистон чегараларида Покистон ва Эрон чегарачилари билан тўқнашувлар. Нега бундай ҳолатлар давомий кузатилмоқда?

    Афғонистоннинг Пактика вилоятида “Толибон” ва Покистон чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берди. Бундан аввалроқ Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида “Толибон” ва Эрон чегарачилари ўртасида ҳам тўқнашув бўлиб ўтганди.

    Ҳозирда “Толибон”нинг Пактика вилоятидаги хавфсизлик манбаси маълумотни тасдиқлаб, низо Ангур базасида содир бўлганини айтди.

    Мазкур тўқнашув 13 март куни 203-корпус қўмондони Мансурий бошчилигидаги делегация “Толибон” чегара қўшинларининг қўриқлаш постларига ташриф буюрган пайтга тўғри келган.

    Ҳозирга келиб чегаралардаги нотинчликлар юқоридаги ҳудудлардагина кузатилмаяпти. Ёдингизда бўлса, 2022 йилнинг сентябрь ойида қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашувлар юз берганди.

    Бугунга келиб уларнинг оқибати фуқароларга чегарадан ўтиш муаммосини келтириб чиқармоқда.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига Тожикистонга ҳар қандай саёҳатдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди.

    Маълум қилинишича, Тожикистон ҳудудига расмий хабарномасиз киришни чеклашда давом этмоқда. Шу сабабли халқаро аэропортга етиб келган Қирғизистон фуқароларини Тожикистон чегарачилари мамлакатга киритмаган.

    Ўзбекистон конституциясида ўлим жазоси ва айбсизлик презумпцияси билан боғлиқ ўзгаришлар

    Ўзбекистоннинг ўзгартирилаётган конституциясига ўлим жазоси маън этилишига оид норма киритилмоқда. Бундан ташқари айбсизлик презумпцияси эндиликда янгиланган тартибда белгиланади.

    Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Фарҳод Примовнинг айтишича, ўлим жазоси маън этилишига оид норма кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    “Баъзилар айтадики, ўлим жазоси 2008 йилда бекор қилинган. Уни яна Конституцияга киритиш нега керак, дейди. Ҳақиқатан ҳам ўлим жазоси муайян даражада жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади. Аммо бу охирги ечим эмас. Бунга суддаги хатоликлар сабабли айбсиз бўлган шахсларнинг ўлимга ҳукм қилинган ҳолатларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. 2016—2022 йиллар давомида 4 минг 740 нафар шахс оқланди. Агар бизда ўлим жазоси амалда бўлганида, ана шу оқланган шахсларнинг қанчаси ўлдирилган бўларди — номаълум”, — дейди ҳуқуқшунос.

    Шунингдек, конституцияда айбсизлик презумпцияси масаласида ҳам ўзгаришлар бор.

    Янги нормага мувофиқ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

    Яна бир муҳим норма агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслигидир. Чунки шахснинг айбига оид далиллар етарли бўлмаганда унинг ўз айбига иқрор бўлганлиги тўғрисидаги ягона далил билан чекланиш ҳолатлари ҳам мавжуд.

    Ўзгартирилган айбсизлик презумпциясига кўра, эндиликда шахсни айблаш учун далиллар етарли бўлмаганда айбига иқрорлик олиш учун қўрқитиш, унга таҳдид қилиш ва босим ўтказиш ёки қийноқ қўллаш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

    14.03.2023, 22:02   Изоҳ (0)   11499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бошқа йўл йўқ”: Меtа компанияси яна 10 минг ходимини ишдан бўшатади

    14.03.2023, 21:10

    “Ҳозирги халқаро муаммолар СССР парчаланганидан кейин бошланди” — Путин

    14.03.2023, 20:48

    Украина прокуратураси 600 нафар россиялик қўмондон, жумладан, Путинга оид ҳужжатларни тўплади — Guardian

    14.03.2023, 19:51

    АҚШ ва Британия назоратида бўлган: Исроил энг кекса фаластинлик маҳбусни озод қилди (фото)

    14.03.2023, 18:42

    Зеленский Россиянинг Краматорскка учирган ракетаси оқибатини кўрсатди (видео)

    14.03.2023, 17:46

    “Толибон” ва Покистон чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берди

    14.03.2023, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.