• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Етимликда улғайган, бир кунда икки ўғлидан айрилган: Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 73 ёшда (фото)

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 1 март куни 73 ёшни қаршилади. Баҳорнинг илк кунида туғилган ижодкор салкам 50 йилдан буён катта саҳнада ижод қилади. Кўринишидан виқорли кўринган ижодкор ҳаётда кўплаб қийин кунларни бошдан кечирган. Етимликдан тортиб, фарзандидан айрилиш азобинини ҳам ҳис қилган.

    Фото: Instagram / @gulomjon_yoqubov_official

    — Тошкентда, оддий оилада дунёга келганман. Маҳалламизда уруш пайтида етим болаларни асраб олган Шомаҳмудовлар оиласи ҳам яшарди. Уларнинг бир нечта ўғиллари билан тенгдош бўлганман. Маҳалламизда кўпчилик инсонлар терини қайта ишлаш билан шуғулланишгани учун маҳалламизни кўнчилар деб аташарди, — дейди хонанда.

    Ғуломжон Ёқубовнинг туғилиши жуда қизиқ кечган. У уйдаги кичик танча ёнида туғилганини ва қўшни аёл онасига доялик қилгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: Скрин

    — Уйимизнинг орқа томонида Салима деган аёл яшарди. Уни эсимни таниганимдан буён буви деб атардим. Кейинчалик билсам у онамга доялик қилиб, мени дунёга келтирган экан. Оилада тўрт нафар фарзанд бўлганмиз. Аммо акамдан кейингиси жуда эрта вафот этган. Болалигим билан боғлиқ ширин хотиралар жуда кўп, аммо армонларим ҳам етарлича. Уч ёшимда отадан етим қолганман. Онам раҳматли 28 ёшида 3 фарзанд билан бева қолган. Отам билан боғлиқ хотираларим жуда кам. Елкасига миндириб мени ўйнатгани ва ўлгач видолашув учун мени олиб киришганда атрофдаги эркаклар “Ўғли кирганда кўзини очди”, дейишганини эслайман, холос, — дейди хонанда.

    Уруш йилларидан сўнг жуда кўп аёллар боқувчисини йўқотгани ва оилалар қийин кунларни бошдан кечиришганини хонанда ўз ҳаёти мисолида қуйидагича таърифлайди.

    Фото: Скрин

    — Маҳалламизда турмуш ўртоғи урушдан қайтмаган аёллар жуда кўп эди. Онам раҳматлига ҳам кўп жойдан совчилар келган. Аммо ҳамиша рад жавобини берарди. “Менинг 3 та эрим бор, улар учун яшайман”, дерди. Ўзи эса маҳалламиздаги шапка тўқийдиган цехда оддий ишчи бўлиб ишларди. Кун бўйи ишда бўлар, рўзғор камкўстини тўлдириш билан овора эди.

    Жуда кичик ёшимда қизиқ воқеа бўлган. Маҳалладан ўтаётган машинани пойлаб туриб, “темир тош”ни отганман. У ҳайдовчи ўтирган томон ойнасини синдириб, бошини ёрганди. У жаҳл билан икки оёғимдан кўтариб “Ойнани ким тўлаб беради?” деб онамга бақиргани ҳам кўз олдимдан кетмайди, — дейди хонанда Ғуломжон Ёқубов.

    Ғуломжон Ёқубов болалигида шўх ва ўйинқароқ бўлгани, ҳатто бир неча марта мактабдан ҳам ҳайдамоқчи бўлишгани ва шунчаки тасодиф сабаб мусиқага қизиқиб қолгани ҳақида қуйидагиларни айтди.

    — Шўхлигимдан маҳалла-кўйдаги болалар ҳам, мактабдагилар ҳам безор эди. Устозларим тарбияга чақириш учун бир неча марта калтаклашган. У пайтларда ота-оналар ҳам “Эти сизники суяги бизники” қабилида иш тутишарди. Бир нечта тўгаракларга борганман, аммо у ердаги ўқишим узоққа чўзилмасди. 3-синфлигимда Ғуломжон Қўчқоров деган мусиқа устозига шогирдликка тушганман. У киши илк марта қўлимга дутор ушлатган. Аммо у ерда ҳам шўхлигим билан ҳаммани безор қилардим. Доира тўгарагига қатнайдиган болалар билан тенгма-тенг уришардим. Санъатга меҳр қўйгач, шўхлигим ҳам босилди, — дейди хонанда.

    Хонанда кўплаб молиявий қийинчиликларга учраган. Ҳатто, оиладаги шароит сабаб, болалигидан ишлаб илк мусиқий созини ўзи харид қилишига тўғри келган. 

    Фото: Скрин

    — У пайтлари рубоб 21 сўм турарди. Бир қўшнимиз уй қурмоқчи эди. “Ғиштни мен қураман, пул берасизми?” деганман. Аввалига ишонишмаган, аммо келишувга кўра бир ой ичида уч мингта ғиштни қуйиб берганман. Пулни олиб, илк рубобимни сотиб олганман. Аммо 1967 йилларда санъатга ва бу соҳа вакилларига бўлган эътибор жуда ёмон эди. Шу боис ҳам онам санъаткор бўлишимни истамаганди. Шу боис онам политехника институтига ҳужжат топширишимни истаган. У пайтлари имтиҳонлар ёзма ва оғзаки шаклда ўтказиларди. Кўчирмакашлик қилиб бўлса-да ёзма имтиҳондан уч олганман. Оғзаки имтиҳондан эса ўтолмаганман. Ўшандан кейин таниш йигитларим филормонияда янги овозлар учун кастинг ўтказилаётганини айтишган. Омадим келиб, кастингдан ўтиб, ишга олинганман, — дейди хонанда.

    Хонанда 1998 йили ҳаётидаги энг оғир кунларни бошдан ўтказган. У бир кунда икки ўғил фарзандидан айрилган.


    — Бу воқеадан кейин мен камида ароқхўр бўлиб кетишим керак эди. Чунки жигаргўшасидан айрилиш осон эмас. Энг ёмони бир кунда икки фарзандимдан айрилганман. У йиллари Назарбекдаги ҳовлида яшардик. Катта ўғлим АҚШга кетганди. Кейингиси эса 22 ёшга тўлиб, онаси тўй ҳаракатига тушиб қолган кезлар эди. Ўша куни ҳам онаси совчиликка кетганди. Маҳалладаги ҳамшира қиз осма уколни нотўғри қилгани сабабли аҳволи ёмонлашган. Шунда кенжа ўғлим акасини ТоШМИга олиб бориш учун машина рулига ўтирган. Аслида у машина ҳайдашни яхши билмасди. Машина жарга ағанаб, икки соат ичида икки фарзандимдан айрилганман. Вафот этган катта ўғлим Тошкент давлат юридик институтида ўқирди. Кенжа ўғлим эса Тошкент давлат техника университетининг тайёрлов курсига қатнарди. Афсуски, уларнинг бахт-у камолини кўриш насиб этмади, — дейди Ғуломжон Ёқубов.

    Хонанда 1999 йил фарзандлари хотирасига бағишлаб қўшиқ ҳам ижро этган.

    Хонанда бу йил 73 ёшни қаршилади. Аммо ҳалигача халқ хизматида бўлишга, мухлисларининг кўнглини олишга ҳаракат қилади. Унинг фарзандлари санъат соҳасини танлашмади. Аммо набираларидан бири бобоси каби хонанда бўлишни ният қилган.

     

    02.03.2023, 13:13   Изоҳ (0)   91633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Раъно Ярашева 62 ёшда: Акаси ўлдирмоқчи бўлган, турмушда омадсизликка учраган ва 39 йиллик ижодидан бахт топган актрисанинг муваффақият йўли 

    16.02.2023, 17:40

    Саҳнада улғайган, икки марта аварияга учраган ва кетма-кет яқинларидан айрилган: Азим Муллахонов 63 ёшда

    21.02.2023, 13:40

    Муваффақиятли актриса, омадсиз тадбиркор ва хит қўшиқлар ижрочиси: хонанда Манзура 45 ёшда (фото, видео)

    27.02.2023, 14:02

    Голливуд юлдузларининг йиллар ўтгач, кўпчиликнинг ёдидан чиқиб кетган ноодатий роллари 

    02.03.2023, 10:07

    Instagram: Умидахонникида уй тўйи, лицензияси ўзида қолган Каниза, Ганя Усмонованинг ҳашаматли ҳовлисига саёҳат 

    01.03.2023, 22:55

    Оригинал таклифнома, махсус дресс код, сочилган долларлар: Муниса Ризаеванинг 200 миллионлик клипи тақдим этилди (видео)

    01.03.2023, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    Дунё | 26 август, 20:10

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти

    Дунё | 26 август, 19:55

    UzAutoMotors янги автомобиль тақдим этди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.