• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Раъно Ярашева 62 ёшда: Акаси ўлдирмоқчи бўлган, турмушда омадсизликка учраган ва 39 йиллик ижодидан бахт топган актрисанинг муваффақият йўли

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева салкам 40 йилдан буён катта саҳнада ижод қилмоқда. Аммо унинг бугунги даражага етиши осон кечмаган. Тенгдош ҳамкасбларига нисбатан ижодни кеч бошлаган, шахсий ҳаётида омадсизликка учраган ва яқинларининг қаршилигига қарамай ижодни бошлаган Раъно Ярашева 15 февраль куни 62 ёшни қарши олди. 

    “Бобом ва бувимнинг қўлида улғайганман”

    Раъно Ярашева бобоси ва бувисининг энг севимли ва эрка набираси бўлган. У интервьюларининг бирида бобоси тушида Раъно исми ҳақида кимдир айтади. Шундан кейин бобо тўрт ўғил набирадан кейинги туғилган қиз набирасида Раъно деб исм қўяди.

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    — Зиёлилар оиласида дунёга келганман. Онам ўзига тўқ, маорифчилар оиласида туғилган. Дадамнинг оиласи бирмунча камтарона ҳаёт кечирган бўлса-да, улар ҳам илмга бееътибор эмасди. Тўрт ўғилдан кейин дунёга келганим учун мени ер-у кўкка ишонишмасди. Аммо икки ёшимда онам яна бир қиз фарзандни дунёга келтирган. Онамнинг айтишича, синглим туғилгач, ўта рашкчи ва инжиқ бўлиб қолган эканман. Атрофдагиларни қизғаниб, бир марта акам Райҳонга қарагани учун юзини тирнаб олган эканман. Шундай кейин бувим раҳматли мени ўзи билан олиб кетган экан. Саккиз ёшимга қадар бувим ва бобомнинг қўлида эрка қиз бўлиб улғайганман. Бувим эркалаб деярли ҳар куни янги кўйлак олиб берарди. Улар янги кўйлакни кийиб, рақс тушишимни яхши кўришарди. Менимча, шу сабаб санъатга эрта меҳр қўйганман, — дейди актриса Раъно Ярашева.

    “Ўғил болаларга бўш келмайдиган қиз эдим”

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    — Олти йил ичида сингилларим сони тўрттага кўпайди. Ота-онамнинг уйига қайтгач, ҳаётимдаги энг қийин кунлар бошлангандек бўлган. Чунки сингилларимга қараш мажбурияти менга тушганди. Бувим келганида “Мени олиб кетинг” деб йиғлардим. Аммо ўйлаб қарасам болалагим жуда гўзал ўтган. Онам кутубхонага раҳбар бўлгач, ҳаётимиз китоб билан узвий боғланган. 
    Ораста, нозик қиз бўлганман деёлмайман. Ўғил болалар орасида туғилиш ҳам қиз феълининг ўзгаришига сабаб бўларкан. Ўғил болалар билан тенг олишадиган, айтганини қилдирмагунча қўймайдиган, керак бўлса уст-бошини йиртиб бўлса-да, футбол ўйнайдиган қиз эдим, — дейди Раъно Ярашева.

    “Биринчи турмуш ўртоғим билан яшай олмадим”

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    — Ўн етти ёшимда оила қурганман. Турмуш ўртоғим ёмон инсон эмасди, аммо дунёқарашимиз бир-бирига мос келмасди. Мен ёш, шеъриятга қизиқадиган инсон эдим. Аммо қизиқишларим турмуш ўртоғимга ёқмасди. У инсоннинг фикрича, келиннинг китоб ўқиши, шеър ёзиши маъқул иш эмасди. Кейин турмуш ўртоғим спиртли ичимлик истеъмол қиларди. Бир куни келиб, бошимга қаттиқ жисм билан урди. Бошимдан қон оқаётганини кўриб, жаҳл билан ота уйимга кетдим. Отам аҳволимни кўриб, нима бўлганини сўради. Кейин турмуш ўртоғимнинг ёнига келиб, “Қизимнинг айби нима? Нега урдинг”, деб сўради. Турмуш ўртоғим кулиб, бундай ҳол ҳамма оилада бўлиб туришини айтди. Отам жаҳл билан турмуш ўртоғимни урганида хонанинг у бошига учиб тушганди. Ундан кейин “Ичмайман, яна шундай қилсам боламнинг ўлигини устида ўтирай”, деб қасам ичди. Афсуски, қасамининг устидан чиқмаганидан кейин 4 ёшлик қизим оламдан ўтди. Бу воқеадан кейин у оилада қололмадим, — дейди актриса Раъно Ярашева.

    “Синглимни ўлдириб, қутулганим яхши”

    Фото: Instagram / @ranoyarashevaofficial

    — Қизимнинг ўлимидан кейин тушкунликка тушиб қолганман. Аммо орадан кўп ўтмай ҳомиладор бўлиб, Комилжон ўғлим дунёга келганди. Афсуски, оиламиз дарз кетгач, қайнонам ўғлимни беришни истамаган. Ўғлимни оламан деб ҳаракат қилиб юрган пайтимда ота уйимда ҳам жиддий муаммолар чиққан. Яъни акаларим санъат институтига ўқишга киришимга жиддий қаршилик қилган. “Эрдан ажрашиб артист бўлиб кетди деган гапни кўтаролмайман, ўндан кўра синглимни ўлдириб, қутулганим яхши”, дейишганди. Иккита катта акам тиш-тирноғи билан ўқишга киришимга қарши бўлган, фақатгина Тошкентда яшайдиган Равшан акам қўллаб-қувватлаган. Дадам “Сенлар отами ёки менми? Ўқишга кирсин, агар киролмаган тақдирда ҳам бир умр биздан армон қилмайди”, деб Тошкентга кетишимга қарши бўлмаган. Аммо акаларимдан ранжимаганман. Чунки уларнинг қаттиққўллиги сабаб, ҳамиша масъулиятни ҳис қилиб, отам ва акаларимнинг номуси билан яшардим, — дейди актриса.

    “Болам билан имтиҳондан ўтказишмаган”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева илк турмушидан ажраб, отасининг розилиги билан санъат олийгоҳига ҳужжат топширганида устозлар имтиҳондан ўтказишмаган. Улар ёш болали аёл яхши ўқишига ишонмаган.

    Фото: Instagram / @ranoyarashevaofficial

    — Илк марта санъат институтига имтиҳон топширганимда қабул қилишмаган. Раҳматли Арсен Исмоилов Ярашаеванинг қўлида ёш боласи бор экан, у билан ўқишга қийналади, деб паст балл қўйган. Ундан қаттиқ хафа бўлиб, йиғлагандим. Чунки ўшанда дадамдан аранг рухсат олиб, Тошкентга келгандим. Ўқишга киролмадим, десам қайта ўқишга юбормаслиги мумкин эди. Шуларни ўйлаб роса қийналгандим. Имтиҳон жавоблари чиққач, устозлар ўтирадиган хонанинг эшиги тагида туриб “Нега менга ишонмайсизлар? Мен яхши ўқийман”, деб ялиниб, ёлворганим ёдимда. Шунда устозлардан бири сиртқи бўлимда ўқишни тавсия қилган. Бир йил нима иш қиламан, деб телевидениега ишга борганман. Ишга ололмаймиз, дейишларидан қўрқиб, ҳаётимни рўй-рост гапириб бергандим. “Турмушдан ажраб, отамни аранг кўндириб Тошкентга ўқишга келдим. Агар ўқишга киролмаганимни дадам билса, мени қайта бу ерга жўнатмайди ёки турмушга бериб юборади”, — деганман. Шундан сўнг ишлаб, бир йилдан сўнг сиртқи бўлимга ўқишга кирганман, — дейди актриса Раъно Ярашаева.

    “Гримёр бо`либ иш бошлаганман”

    Фото: Instagram / @ranoyarashevaofficial

    — Ўғлим билан Тошкентда ўқишим осон кечмаган. Ишлашим керак деб телестудияга либосчининг ёрдамчиси бўлиб ишга кирганман. Бир куни сёмкага Наби Раҳимов келиб қолган. Икки марта фарзанд кўрган бўлсам ҳам белларим ингичка, сочларим узун чиройли аёл эдим. Наби Раҳимовга актриса эканлигимни айтиб мақтаниб қўйгандим. “Бу ерда нима қиляпсан, театрга ишга бормайсанми?” деган. Мана шу гапдан кейин театрга борганман. Анча кунгача гапни нимадан бошлашни билмай йўлакда Наби Раҳимовни кутганман. У пайтда Наби Раҳимовнинг ёши анча катта эди. “Театрга кел” деган гапи ёдида ҳам йўқ экан. Аммо йўқ демай, театр раҳбариятининг олдига олиб кирган. Афсуски, либос бўлимида иш йўқлигини айтишган. Хафсалам пир бўлиб турганида гримёр Валентина Абдуқундузова ёрдамчи кераклигини айтган. Шундан кейин мени гримёр ёрдамчиси сифатида ишга олишган. Анча вақтгача саҳна чангини ҳидлаб, машҳур актрисаларга ҳавас қилиб спектаклларни томоша қилиб юрганман, — дейди Раъно Ярашева.

    39 йиллик танаффуссиз ижод

    Фото: Instagram / @ranoyarashevaofficial

    Актриса иккинчи бор оила қурди. Афсуски, ички ишлар ходими бўлган инсон билан кечган турмуши ҳам узоққа чўзилмади. Актрисанинг айтишича, уларнинг ажрашишига рашк ва санъатни тушунмаслик сабаб бўлган. 

    Раъно Ярашева икки фарзандни вояга етказди. Комилжон ички ишлар соҳасини танлади. Қизи эса онасининг изидан бориб санъаткор бўлганди. Аммо оилали бўлгач, санъатдан кетганлигини маълум қилди.

    Ҳаётнинг кўплаб қийинчиликларини бошидан кечирган Раъно Ярашева айни дамда олти нафар набиранинг бувиси ва миллионлаб мухлисларнинг севимли актрисаси ҳисобланади. У 1984 йили ижодни бошлаган бўлса, ҳалигача театр ва кино оламида танаффус қилгани йўқ.

    16.02.2023, 17:40   Изоҳ (0)   56403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суратга олиш майдончасида танишиб, кейинчалик оила қурган машҳур жуфтликлар (фото)

    16.02.2023, 11:52

    Instagram: Дўкон очган Нилуфар Усмонова, Райҳон Уласенова Италияда, “кўз қувончи” бўлган Феруза Норматова

    15.02.2023, 22:50

    Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишга эга ва улар нима билан шуғулланади?

    15.02.2023, 20:50

    Отадан айро ҳаёт, фарзанд кўриш йўлидаги машаққатлар ва ортиқча вазн билан кураш: Хонанда Феруза Жуманиёзова 39 ёшда

    15.02.2023, 13:15

    Турли сабабларга кўра машҳур фильмлардаги ролидан воз кечмоқчи бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.02.2023, 11:15

    Instagram: Муниса Ризаеванинг АҚШдаги 15 минг долларлик тушлиги, тўртинчи бор она бўладиган Мадина Мумтоз, Муқаддас Саъдуллаева Райҳон билан қандай муносабатда? 

    14.02.2023, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 15:02

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Юз терисини парвариш қилишда кўпчилик йўл қўядиган 5 та хато

    Аёллар саҳифаси | 3 июл, 14:50

    Диогу Жотанинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 14:39

    10 млн доллар талаб қилинган: “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:32

    Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:10

    Марснинг Ердаги энг катта “бўлаги” аукционда 4 миллион долларга сотилади

    Дунё | 3 июл, 14:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.