• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муваффақиятли актриса, омадсиз тадбиркор ва хит қўшиқлар ижрочиси: хонанда Манзура 45 ёшда (фото, видео)

    Хонанда Манзуранинг ижод оламига кириб келганига 27 йил бўлди. Бу йил 45 ёшни қаршилаган ижодкор шу кунгача ўндан ортиқ хит қўшиқлар ва муваффақиятли ролларни ижро этди.

    Беш ёшида ўзини кашф этган Манзура

    Хонанда Манзура интервьюларида тўкис оилада улғайгани ва болалаги гўзал хотираларга бой ўтгани учун ота-онасидан миннатдор эканлигини таъкидллайди. 

    Фото: Instagram /@manzura_singer

    — Болалигим ҳақиқатан гўзал ўтган. Ўзим ҳам юзлари дўмбоқ, беғубор қиз бўлганман. Жуда кичиклигимдан бошлаб санъатга қизиқардим. Дадамнинг устахонасидаги жараён ҳам менга завқ улашарди, — дейди хонанда Манзура.

    Фото: Instagram /@manzura_singer

    Манзуранинг отаси ўз даврининг таниқли рассомларидан бири бўлган. Шу боисдан ҳам Муборак Йўлдошев қизларидаги санъатга бўлган меҳрни эрта пайқайди. Беш ёшидаёқ қизидаги ноёб истеъдодни сезган ота, дўсти Каримхожи билан маслаҳатлашиб, уни Успенский номидаги мусиқа мактабига ўқишга беради. Ёш хонанда “Неймер” оркестри билан “Карубина” ариясини маҳорат билан куйлайди. Унинг овоз диапазони тенгдошларига нисбатан анча кучли эканли устозларини ҳам ҳайратлантиради.

    Узоққа бормаган “Себону”

    Фото: Google

    Ўзбек эстрадасида учлик гуруҳни “Сетора” билан боғлашади. Ундан аввал ўзбек эстрадасида “Себону” номли гуруҳ ташкил этилганди. Уч қиздан иборат гуруҳни илк бор Манзура опаси Нигина ва дугонаси Наргиза билан бирга 1996 йил тузишади. Иқтидорли хонанда Равшан Зокиров бошчилигида трио 2 та қўшиқ ёзиб, “Офарин-96” кўрик танловида 2-ўринни эгаллайди. Кутилмаган бурилиш ҳар уч ижодкорни ҳам қувонтирди. Натижада солист Манзура шу йили Успенский номидаги мусиқа мактабини тугатиб, Тошкент Давлат Консерваториясида ўқишни давом эттиради. У пайтга келиб гуруҳдаги Наргиза ўзини санъацҳуносликка бағишлайди. Омадли трио эса “Осиё” дуэтига айланди.

    Нигина синглисини ёлғиз қолдирди

    Фото: Google

    Опа-сингиллардан ташкил топган “Осиё” гуруҳи аввалига сермазмун ижод қилди. Бир йилдаёқ “Ёлғизим” номли альбомни тақдим этиб, икки қўшиғи оммалашди. Аммо опа-сингиллар ижодда кўп бор молиявий қийинчиликларга учрашарди. Қўшиқ ва клип яратиш учун фирмалардан ёрдам сўрар, доромадлари ҳаминқадар бўлса-да, борини ижодга сарфлашарди. Афсуски, 2000 йилга бориб Манзура ижодда ёлғизланиб қолди. Опаси Нигина келажагини бу соҳада кўролмай, ўзини дизайнерлик соҳасида синаб кўриш учун “Осиё”ни тарк этди. Шундан сўнг у клипмейкер, ҳозирда эса таниқли режиссёр бўлган Рустам Саъдиев билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Продюсер билан ҳамкорлик хонандага катта омад ва машҳурлик келтирди. 

    Продюсери уни актрисага айлантирди

    Фото: Google

    Манзуранинг танилишини кўпчилик “Тоҳир ва Зуҳра” фильмидаги “Манзура” қўшиғи ва унга ишланган клип билан боғлашади. Ноодатий имиж ва қўшиқ Манзуранинг одамлар ёдида қолишига сабаб бўлди. 
    2002 йили хонанда учун омадли келди. У “Ниҳол” номидаги давлат мукофотини қўлга киритди. Продюсери Рустам Саъдиев унинг актрисалик маҳоратини пайқаб, ўзи суратга олган “Муҳаббат синовлари” фильмига таклиф этди. Хонанда ижро этган рол ҳам, унга куйлаган саундтрек ҳам томошабинлар орасида оммалашади. Шундан сўнг актрисани фильм саундтрекларига ва сёмкаларига кўп таклиф этадиган бўлишди. Албатта, бунда продюсери Рустам Саъдиевнинг ҳиссаси катта.

    “Сиздан бошқа совуқ юз тополмадик”

    2007 йилда хонандани технологик фильм бўлган “Севгинатор”га таклиф этишади. 3 йил давомида Мунаввара Абдуллаевадан актёрлик маҳоратидан сабоқ олган Манзура иккита образни гавдалантириши керак эди.

    — “Севгинатор”да рол ижро этишни унчалик истамаганман. Ҳатто эртаси куни сёмка дейилганда ҳам “Ўрнимга хонанда Лолани олинглар” деганман. Шунда режиссёр ёнимга келиб, “Сиздек совуқ юз бошқа йўқ-да” деган, — дейди хонанда Манзура. 

    Асирга олишгани ҳақида...

    Хонанда интервьюларининг бирида у ва жамоасига қилинган суиқасд, жиддий шикаст етказишгани ва асирга олишгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Google

    — Бундан йигирма йилча аввал тўйда жамоадаги болаларимни урмоқчи бўлиб, пичоқ билан келиб, ўлдириб юбормоқчи бўлишган. Мен ҳам жуда “духи” баланд қиз эдим. Отдан тушсам ҳам, эгардан тушмаганман. Улар нима деган бўлса, худди шундай жавоб қайтарганман. Ҳар хил гап-сўзлардан сўнг, улар бизни қўйиб юборишган. Улар бизни ўраб олиб, асир қилиб қўйишганди. Маъмуримни тепишган эди. Бундай ҳолатлар эсласак, кўп чиқаверади, — дейди хонанда.

    Омадсиз тадбиркор

    Хонанда Манзура опаси Нигина билан биргаликда “Манзура” либослар бутиги фаолиятини йўлга қўйганди. У либослар дизайни ва уларнинг рекламалари устида ишлаб, махсус фотосессиялар ҳам ўтказганди. Айниқса, турк фотографи Тайфун билан Бали оролида ўтказилган махсус фотосессияси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Фото: Instagram /@manzura_singer

    — Баъзида қўшиқчиларнинг бошқа бизнеси бўлади. Бир хилларининг ота-онаси бой бўлади. Биз опам билан бошқа бизнес қила олмаганмиз. Клипларимга, рекламаларга ўзим пул тўлаганман. Булар учун ҳам катта пул сарфлаганман. Масалан, тўйдан пулни олиб, телевидениега бераман, шу пулни олиб режиссёрга, овоз ёзишга, хуллас, ўзимда кундалик харажатлар учун пул қолган, холос. Биз ҳам ҳар бир ўзбекка ўхшаб секин-секин уйнинг пулини бўлиб-бўлиб тўлашга сотиб олганмиз. Бирдан сотиб олишга имконимиз етмаган, — дейди хонанда.

    Хонандани депрессияга туширган савол

    Хонанда кейинги йилларда ҳаёт тарзидан тортиб, фикрлари ҳам бутунлай ўзгаргани ҳақида айтиб ўтади. 

    — 5-6 йил аввал қаттиқ депрессияга тушдим. Бунга сабаб одамларнинг “Қачон оила қурасиз? Фарзандли бўлолмай қоласиз? Ҳаётингизнинг мазмуни йўқолади”, деган гаплари сабаб бўлди. Шунда интернетга “ҳаёт мазмуни нима?” дея қидирув бердим. Бир маълумот эътиборимни тортди. “Мусулмонлар учун иймон ва итоат” деган гапни ўқиб, юрагим жунбушга келди. Шундан кейин фикрларим ҳам, ҳаётга бўлган қарашларим ҳам ўзгарди. Насиб этса, оила қуриб, фарзандли бўларман, — дейди хонанда Манзура.

    27.02.2023, 14:02   Изоҳ (0)   31137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Раъно Ярашева 62 ёшда: Акаси ўлдирмоқчи бўлган, турмушда омадсизликка учраган ва 39 йиллик ижодидан бахт топган актрисанинг муваффақият йўли 

    16.02.2023, 17:40

    Саҳнада улғайган, икки марта аварияга учраган ва кетма-кет яқинларидан айрилган: Азим Муллахонов 63 ёшда

    21.02.2023, 13:40

    Instagram: Нью-Йорк “ҳокими”дан мақтов эшитган Муниса Ризаева, ҳижобга кирган актрисалар, инглиз тилини “ёрворадиган” Муҳаммадисо Абдулхаиров

    26.02.2023, 22:44

    “2007 йилда запретга тушдим, бу ҳолатдан қаттиқ сиқилиб, семириб кетдим”. Феруза Жуманиёзова фаолиятидаги оғир дамлар, ижодни бошлаган йилларидаги қийинчиликлар ҳа...

    26.02.2023, 13:43

    Instagram: Пул устида рақсга тушган Жаҳонгир Отажонов, Юлдуз Усмоновага каъбапўш совға қилишди, Жалолиддин Аҳмадалиевдан премера 

    25.02.2023, 22:58

    Instagram: АҚШда Трампни учратган Муниса Ризаева, Зарина Низомиддинова Жаҳонгир ва Асални “уриштириб қўйди”, Юлдуз Турдиева хонадонига саёҳат

    24.02.2023, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.