Ўзбекистон мактаблари БААнинг соврини 600 минг доллар бўлган танловда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” ташкилоти Бренд ва стратегик ташаббусларнинг ижрочи директори Ламия Фавваз билан учрашди.
Учрашув доирасида томонлар “Заед Барқарор ривожланиш соврини” дастури доирасида 600 минг АҚШ доллари соврин жамғармасига эга, мактаб ўқувчилари томонидан яшил энергетика соҳасида инновацион ғояларни ишлаб чиқиш танловида вазирлик тизимидаги мактаблар иштирокини таъминлаш, истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинди.
Шунингдек, БАА меҳмонлари томонидан вазир Ҳилола Умарова ноябрь декабрь ойларида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган БМТнинг COP28 конференциясига таклиф этилди.
Изоҳ (0)