• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Солиқ муносабатлари соҳасида камситмаслик принципи ҳам ўз чегараларига эга” — эксперт конституцион ўзгаришлар ҳақида

    Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришлардан бири солиқ сиёсатига оид. Аниқроқ айтганда, мамлакат бош қонунида солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслик кераклиги белгиланмоқда. 

    Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши шарт дегани ўзи нима? Бу — давлат солиқ ва йиғимлар жорий этаётганда аҳоли ёки тадбиркор уни тўлай олишига қурби етишини албатта инобатга олади. Ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади. Солиқ сиёсати эса йилдан йилга соддалаштирилади, одамлар учун манфаатли бўлиши таъминланади.

    Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Лайло Аслонова “Дарё” нашрига бу борадаги мулоҳозаларини тақдим этди. 

    Лайло Аслонова
    Фото: Шахсий архивдан

    “Солиқлар ортиқча юк бўлмаслигига эришилади”

    Солиқлар – жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов эканлиги қонунчиликда белгиланган. Яъни, давлат бюджетининг асосий қисмини  жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ташкил этади. 

    Бугунги кунда, бозор иқтисодиёти шароитида давлат ички ва ташқи вазифаларини, турли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг асосий қисми солиқлар ҳисобидан қопланади.

    Амалдаги Конституциямизда фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқ ва маҳаллий тўловларни тўлаш бурч сифатида белгилаб қўйилган. Зеро, тўланган солиқлар ҳисобидан мактаб, боғча, шифохоналар, йўллар каби ижтимоий объектлар барпо этилади, ногиронлар ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли моддий қўллаб-қувватланади. 

    Шу боис, янгиланаётган Конституциямизнинг ушбу моддасига “Солиқлар ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”, деган норма киритилмоқда.

    Солиқ солиш адолатли бўлиши деганда, солиқлар камситиш хусусиятига эга бўлмаслиги ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва бошқа шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилиши мумкин эмаслигини англатади. Қолаверса, мулкнинг шаклига, жисмоний шахсларнинг фуқаролигига ёки капиталнинг келиб чиқиш мамлакатига қараб фарқланган солиқ ставкаларини, солиқ имтиёзларини ёки бошқа афзалликларни белгилашга йўл қўйилмайди.

    Шу билан бирга, солиқ муносабатлари соҳасида камситмаслик принципи ҳам ўз чегараларига эга. Иқтисодий аҳволи турлича бўлган солиқ тўловчилар учун табақалаштирилган солиқ солишни белгилаш камситиш ҳисобланмайди, яъни иқтисодий ва бошқа камситмайдиган асослар бўйича фарқлашга йўл қўйилади. Масалан, ногиронлиги бўлган шахслар, ўзини-ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзларининг белгиланиши бунга ёрқин мисол бўлади.

    Мазкур норманинг киритилиши барча солиқ тўловчиларнинг қонун олдида тенглигини таъминлашга, солиқларни йиғиш даражасини ошишига, тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Бундан ташқари, солиқлар ва йиғимлар ортиқча юк бўлмаслигига эришилади. Ўз навбатида фуқароларимиз ҳам солиқларни Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги учун қўшиладиган ҳисса, дахлдорлик ҳисси дея қабул қилишга эришиш лозим.

    Лайло Аслонова, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси

    02.03.2023, 19:12   Изоҳ (0)   4294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    02.03.2023, 19:11

    Тошкентда “Электрон рецепт” тизими орқали дориларни бепул бериш йўлга қўйилади

    02.03.2023, 18:52

    Тошкентда танишига нашида юборгани учун қамалган талаба йигит озод қилинди 

    02.03.2023, 18:47

    Тошкентда бир гуруҳ шахслар ўзи ишлайдиган жойдан 2,5 млрд сўмлик электр ускуналарни сотиб юборди

    02.03.2023, 18:31

    “ЖССТ янги пандемия бошланишидан огоҳлантираётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди” — Санэпидемия

    02.03.2023, 17:44

    Оҳангаронда заправкадаги машинада ёнғин содир бўлди (видео)

    02.03.2023, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17

    Қозоғистон армияси WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни тўхтатади

    Қозоғистон | 18 август, 17:10

    Бундай велодром Ўзбекистонда биринчиси: 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.